Kategoriarkiv: Мақолалар

Шеърият – Ўзликка қайтишдир

Юсуф Расул

…Хайрият адабиёт, санъат каби инсон руҳиятини покловчи, инсон қалбини ваҳший тирикчилик зарбидан асраб турувчи илоҳий неъматлар бор. Йўқса, пул топиш, моддий бойлик тўплаш, фаровон ҳаёт иштиёқида ўзлигини унутиб бораётган одамларга ким ҳам ёрдам қўлини чўзарди.

…Хайрият инсонни Ўзлигига қайтарувчи шеърият бор. Шеър бор… Läs mer

Менинг қалбимдаги ватан

yrkievЮсуф Расул

Нега мен ўз Ватанимни севаман?

Мен Тожикистоннинг Панжакент туманидаги Сўжина қишлоғида туғилиб ўсганман. Ўзбекистонда халқаро журналистика бўйича таҳсил олдим. ББС, “Америка овози” каби нуфузли халқаро радиоларда ишладим. Тақдир тақозоси билан 2006 йилдан буён Швецияда яшаяпман. Шу мамлакат фуқаросиман. Мамлакатда энг қудратли Социал демократлар партияси аъзосиман. Швеция ва Европа Иттифоқи доирасидаги халқаро жараёнларда иштирок этаман. Европа халқлари турмуш тарзи, маданияти ва сиёсий ҳаётидан етарлича хабардорман. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро анжуманларда кўп қатнашганман. Халқаро Амнистия ташкилоти аъзосиман. БМТ ва Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари аҳволи билан яқиндан танишман. Бундан ташқари журналистика билан мунтазам шуғулланаман. Адабий жараёнларда иштирок этаман. Дўстларим кўп. Ҳаётимдан нолимайман.Ҳамма нарса етарлидек гўё. Лекин менга ҳамиша бир нарса етишмайди. Нимадир камлик қилади. Мен буни ҳар лаҳза ҳис қилиб яшайман. У – ватандир, ватан СОҒИНЧИДИР. Läs mer

Узбекистан: принудительный контроль рождаемости

Малик Бобоев, Галима Бухарбаева, Юсуф Расулов из Андижана и Ташкента. IWPR
(Опубликовано в интернет-газете ”Нхвигхтор” http://www.mizinov.net/articles/?artid=8786)

Безобидная и даже полезная, на первый взгляд, программа планирования семьи на поверку оказалась массовой принудительной стерилизацией.

Под благовидным предлогом заботы о здоровье матери и ребенка в Узбекистане самым жестоким образом нарушаются права женщин. Им насильно делают гистерэктомию и вживляют противозачаточные средства. Таким образом власти пытаются снизить рождаемость и контролировать рост населения страны. Läs mer

Таэквон-до бўйича жаҳон чемпиони “диний экстремист”га айланди

13.04.05 01:59

Тошкент шаҳар маҳкамаси ваҳобийликда айбланган таэквон-до бўйича жаҳон чемпионига эълон қилинган ҳукмни ўз кучида қолдирди – ҳуқуқ ҳимоячилари бу жиноят иши соҳталаштирилганига ишонишади.

Сешанба куни 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган таэквон-до бўйича жаҳон чемпиони Элмурод Нурохунов ишини кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апеляция коллегияси туман суди ҳукмини ўз кучида қолдирди. Коллегия раиси Шониёз Шораҳмедов ҳукм тўғри чиқарилганини маълум қилди.
Бу борада Нурохуновнинг адвокати ўз ҳимояси остидаги кишига қўйилган айблов ўз исботини топмаганини, унга нисбатан очилган жиноий иш тўла сохталаштирилганини айтди. Läs mer

О ташкентском серийном убийце – ни слова в прессе

Юсуф Расулов, 31.01.2005

Государственные СМИ Узбекистана не сообщают о страшных преступлениях в интересах «общественного спокойствия»

В Ташкенте орудует серийный убийца, он насилует и убивает маленьких девочек, но из-за молчания СМИ город полнится слухами.

С конца декабря по настоящее время изнасилованы и убиты 11-летняя Ширин Аббасова и 9-летняя Камила Умарова. Еще две девочки примерно того же возраста подверглись насилию, но смогли выжить. Их имена по этическим соображениям следствие не раскрывает. Läs mer

Ноодатий гумондорлар

17.02.05

Ўзбекистон махсус хизматлари мамлакатни аниқ ва шубҳали диний экстремистлардан тозалашар экан, суфийларгача етиб кедилар.


Юсуф Расулов, Тошкент ва Матлуба Азаматова, Андижон.

Ўзбекистонда исломий экстремизмда гумон қилинаётганлар билан боғлиқ маҳкама жараёнлари, гарчи улар ҳақида маълум қилинмасада одатдаги ҳаракатга айланиб қолаётган эди, лекин утган хафтада радикализмдан йирок бўлган мусулмонлик тариқати вакилларини суд қилишди.

17 февралда судланувчилар Рашид Тошматов ва Нурали Умрзоқовларга олти йиллик қамоқ жазоси тайинланди. Уларнинг иккаласи ҳам Исломдаги фалсафий-мистик оқим – Суфизм издошларидир.

Судланувчиларнинг суд залида эътироф этишларича улар 12 асрда Бухоро яқинида таваллуд топган, Исломдаги суфийлик мактабларидан бирининг асосчиси, ислом дунёсидаги улуғ мутафаккир – Бахоуддин Нақшбандий издошлари ҳисобланишади. Läs mer

Андижон воқеалари ўзбек қочқинлари ижодида

Юсуф Расул,
мустақил журналист.

Андижоннинг қоқ марказида
Отилдилар она –болалар.
Осмон узра ёйилди у кун
«Озодлик» деб оҳу нолалар.

Андижонлик номаълум шоир шеърида шундай мисралар бор: ”Андижон марказида оналар ва ҳатто болалар отиб ташланди. Ўша куни ”Озодлик!” деган қайғули ҳайқироқлар осмонни тутганди.

2005 йилнинг 13 май куни содир бўлган Андижон воқеаларидан сўнг, мамлакатни тарк этган кўплаб қочқинлар, ўз шеърларини яратдилар. Бу шеърларнинг айримлари айни пайтда Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳридаги ”Аделат” (Адолат) ҳуқуқий килиникасида сақланмоқда. Ушбу клиника ходимлари алоҳида деворий газета ташкил қилишган. Бу газетада Андижонлик қочқинларнинг ижодий ишлари билан бирга ,уларнинг каштачилик намуналари ва миннатдорчилик хатлари ҳам ўрин олган. Läs mer

Мен ҳақиқат отига минганман!


Ғулом Мирзаевнинг ”Ёмонга – кун ҳам қоронғу, тун ҳам қоронғу” мақоласига жавоб

Ассалому алайкум ҳурматли Ғулом ака!

Сиз мени ”Немис тўлқини” радиосига берган интервюмда билдирган фикрларимни инкор қилар экансиз, ўзбек журналистларига хос бўлган ”холислик”, ”бетарафлик” сифатларини намоён қилибсиз. Ҳақиқатдан, бу мақолангиз (http://www.press-uz.info/?id_=3255) ғоятда мантиқли ва ишонарли чиққан. Бироқ, Ўзбекистон ичидан қараганда, шундай бўлиши мумкин. Ташқаридан қараганда эса бағоят кулгулидир.

Мен сизни шоир сифатида ҳурмат қиламан. Талабалик пайтларимда, шеърларингизни ўқиб ёд олганман. Кейинчалик, Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигида ва Президент Маҳкамасида ишлаганингизни ва охирги йилларда, ”Моҳият” газетасига ишга қўйилганлигингизни эшитгандим. Läs mer

Махфий учрашувдан не мақсад?

March 29th, 2010

Юсуф Расул

Куни кеча таҳририятимиз томонидан “Бирдамлик” етакчиси Баҳодир Ҳасаннинг (Suratda) Туркияга сафари ҳақида хабар берган эдик. Хабарда Баҳодир Чориевни Туркияда яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари, таниқли сиёсатчи Аҳад Андижон ва адабиётшунос олим Тимур Хўжа ўғли билан учрашиб, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий таназзуллар ҳақида суҳбатлашгани айтилган эди. Шу хабардан сўнг Туркияда яшовчи Тимур Хўжа ўғлидан қуйидаги мактубни олдик.

Från:”TIMUR KOCAOGLU”
Till:”Yusufjon Rasulov” Läs mer

Абдураҳим Пўлат нега ҳукумат ишига аралашади?

January 16th, 2010 admin Edit

Юсуф Расул

Бугун профессор Абдураҳим Пўлатов томонидан юритиладиган “Ҳаракат” сайтида эълон қилинган “Демократик мухолифатнинг жонланиши Қашқадарёдан бошлангани баъзиларни жазавага туширди” номли мақола (http://www.harakat.net/el_news.php?id=4520) бу инсонни қанчалик иккиюзламачи эканлигини очиқ кўрсатди. Мақолада 12 январ куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган йиғилиш Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятига қарши ўтказилганини оқлашга уринар экан, Пўлатов яна олдингидек политтехнология қўлламоқчи бўлган. Гўёки бу йиғилиш ташкилотчиси, “Бирлик” партияси раиси ўринбосари Дайнов Ташанов мухолифатни жонлантирмоқни ўз олдига мақсад қилиб олган, асло ЎИҲЖга қарши бормаган эмиш. Läs mer