Kategoriarkiv: Муаллиф ҳақида

Юсуф Расул ориятли йигит…

Исмат Хушев

ismat xushev“Янги дунё” муҳаррирининг “ББС” идаги суҳбатини ўқиб…

Мен Юсуфжоннинг “Исёнкор” сайти билан танишганимда у ҳали Қирғизистонда эди, шекилли.

Мухолифатдаги шу сайт биз ижод аҳлининг яккаю ягона юпанчи ва таянчига айланган эди ўша пайтлар.

Кейин Юсуфжон ҳам Швецияга кўчиб келди. Орадан бир бирини қувиб йиллар ўтди.

Бу давр орасида “Исёнкор” кашф қилган кечаги журналистлар энди ўзларини ҳақиқий шоир ва ёзувчилардек тутишга ҳаракат қилиб қолишди… Läs mer

“Дунё Ўзбеклари”нинг бугунги меҳмони “Янги Дунё” интернет журнали муҳаррири, журналист Юсуф Расул.

– Юсуфжон, авваламбор Ватанга бориб, туғилиб ўсган юртни зиёрат қилиб келганингиз билан табриклайман.

– Раҳмат, Исмат ака! Мен охирги марта она қишлоғимга 2000 йилнинг кўз фаслида, синглим Наргизанинг ўғилларини суннат тўйига борган эканман. Мана, орадан роппа роса 10 йил ўтиб, ниҳоят она Ватанимга бориш, қариндош уруғларим билан юз кўришиш, бу дунёдан ўтган яқинларимиз сўнгги маконларини зиёрат қилиш насиб этибди. Бунинг учун Яратган Тангридан беҳад миннаддорман.

Ватанга қайтиш бахти, саодати, қолган барча юртдошларимизга ҳам насиб этсин! Чунки, бу дунёда одам боласи учун Ватандан азиз нарса йўқ. Ўзга юртларда юз йил яшасангиз ҳам барибир ўзингизни бегонадек ҳис қилар экансиз. Киндин қонимиз тўкилган тупроқ, ота боболаримиз минг йиллардан буён яшаб келаётган она заминнинг қадри беқиёс. Ватаннни ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди…. Läs mer

Юсуф Расул: Ўзбек адабиётида кучли бир портлаш содир бўлади…

(Суратда: ўнгдан чапга: Халқаро Мусиқа ва Шеърият Фестивали ташкилотчиси, ёзувчи ва ношир, дипломат Аннакули Нурмаммедов, Туркиялик машҳур журналист Сейфуллоҳ Турксой, журналист ва шоир Юсуф Расул. Оксфорд).

Айни пайтда Швециядан қўним топган журналист ва шоир Юсуф Расулни кўпчилик “Янги дунё” сайтининг асосчиси сифатида танийди. У ҳар доим ҳам ўзининг ёзганларини дарҳол омма эътиборига бермайди. Пайтини пойлаб, ўз вақтида сайтларда чоп этади, ёки умуман ҳеч кимга кўрсатмайди. Баъзан уни ўзидан сўраб оламиз унинг шеър ва ҳикояларини, баъзан эса ўзбекча сайтларда чоп этилганлари билан қаноатланамиз.

Юсуф Расул билан куни кеча суҳбатлашдик. Ундан сал аввалроқ эса мен Британия диёридаги Оксфорд университетида бўлиб ўтган Туркий маданият кунларида унинг ҳам иштирок этгани ҳақида хабар топгандим. Суҳбат давомида Юсуф Расулдан ана шу маданий тадбир ҳақида сўрадим. Шу баҳона шоир ва журналист дўстимнинг замонавий ўзбек адабиёти ҳақидаги фикрларини ёзиб олдим. Läs mer

Юсуф Расул: мухолифатнинг борлиги… фақат рамзий маънода яхши

Юсуф Расул асос солган “Янги Дунё” веб саҳифаси хориждаги ўзбеклар орасида анчайин машҳур.

Шоир ва журналист Юсуф Расул bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчиларимизнинг саволларига жавоб берди.

Юсуф Расул 1971 йилнинг 24-апрелида Тожикистоннинг Панжикент тумани, Сўжина қишлоғида туғилган.

1993 йилда ТошДу журналистика факультетини тамомлаган.

1997 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом нашриётида “Кўнгилдаги масофа” шеърлар тўплами нашр қилинган.

Унинг шеърлари шунингдек рус, швед ва инглиз тилларига ҳам таржима қилинган.

Бу даврда Ўзбекистондаги “Хабар”, “Ватанпарвар”, “Эрудит” газеталарида ишлаган, Ўзбекистон давлат радиоси билан ҳамкорлик қилган. Läs mer

Андижон ўзбек журналисти нигоҳида


”Фокус”

2005 йилнинг май ойи ўртасида Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида мамлакатнинг ички сиёсий вазияти ва халқаро муносабатлари тизимида мавқеи ўзгаришига сабаб бўлган ҳодисалар бўлиб ўтганди. Андижон воқеаларига гувоҳ бўлган кишилар жуда кўплиги ва улар ичида журналистлар ҳам борлиги борасида гапирилган. Бироқ, орадан бир йил ўтаётганига қарамай ҳукуматнинг исломчи исёнчилар томонидан қилинган ҳужумнинг самарали бостирилгани ҳақидаги қарашларига зид маълумотлар тарқатган бундай кишилар овози мамлакат ичидан ташқарига эшитилмаётир.
Ҳукумат хорижий оммавий ахборот воситаларида ишловчи журналистлар фаолиятига тўсиқлар ўрнатиб, Андижон ҳақида хабарлар тарқалишига қаттиқ қаршилик қилмоқда. ”Немис тўлқини” шу сабабли яқинда мамлакатни тарк этиб, Европа мамлакатларидан биридан сиёсий бошпана олган Ўзбекистонлик журналист билан боғланди. ”Фокус” дастурининг бугунги сонида Андижон воқеалари ва ундан кейинги Ўзбекистондаги вазият ҳақида Юсуф Расулов билан мусоҳабани тингланг. Läs mer

Сиёсий мухожир Юсуф Расулов: “Ватан согинчи бизни бир лахза хам тарк этмайди”

September 4th, 2007

30 август куни, Ўзбекистон Мустақиллиги куни арафасида Швеция пойтахти бўлмиш Стокгольмнинг “Рикстаг” майдонида Ўзбекистон мухолифатчилари томонидан уюштирилган пикет бўлиб ўтди. Пикетчилар Швеция ва Ўзбекистон раҳбарияти ўртасидаги алоқаларни қайта кўриб чиқиш, Ўзбекистонга нисбатан жорий қилинган жазо чораларини узайтириш учун ЕИ мамлакатлари ҳукуматларига босим ўтказиш, ўзбекистонлик сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишига кўмаклашиш ва ҳоказоларни талаб қилдилар.

Пикет иштирокчилари ичида ҳозир Швецияда истиқомат қилаётган журналист ва шоир Юсуф Расулов ҳам бор эди. Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент туманида туғилган Юсуф 1988-1993 йиллар мобайнида Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган. Унинг талабалик йиллари Ўзбекистонда мухолифатчилик ҳаракатининг пайдо бўлиш йилларига тўғри келган бўлиб, унда талабалар ҳам муҳим роль ўйнагандилар. Läs mer

Автоҳалокат ва ҳамдардликлар

November 25th, 2010

Олдинги хабаримизда “Янги Дунё” саҳифаси муҳаррири Юсуф Расул автоҳалокатга учраб оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабар берган эдик. Гап шундаки журналист кетаётган автомашина хавфли бурилишда музда сирғалиб беш метр келадиган баландликдан пастга қулаган, натажада Юсуф Расулни ўнг қўли икки жойидан синиб касалхонага ётқизилган эди. Бу ерда ҳеч қандай суиқасд йўқ, у шунчаки бахтсиз ҳодисадир. Ҳозир уни қўллари гиппс қилинган, ўзини бироз яхши ҳис қилмоқда. Яқин кунларда жарроҳлик амалиёти ўтказилиши мумкин.

Кўп минг сонли ўқувчиларимиз хоҳиш ва истакларини инобатга олган ҳолда саҳифамизни қайта ишга тушуришга қарор қилдик. Табиийки саҳифа бундан кейин модераторнинг имкониятига кўра кечки пайтларда янгиланиб туради ва биз албатта муҳаррир Юсуф Расул билан ҳамкорликда ишлаймиз. Läs mer

Юсуф Расул: ‘Қуш уясига сиғмаса кенг осмонга сиғмайди…’

February 11th, 2011

Юсуф Расул 1971 йилда Тожикистоннинг Панжикент тумани, Сўжина қишлоғида туғилган. 1993 йилда ТошДу журналистика факультетини тамомлаган. 1997 йилда Тошкентдаги Ғафур Ғулом нашриётида “Кўнгилдаги масофа” шеърлар тўплами нашр қилинган. Айни пайтда Швецияда яшайди. Хориждаги ўзбеклар орасида анча танилиб қолган www.yangidunyo.com интернет нашри асосчиси ва муҳаррири.

Би-би-си: Муҳожиратда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда….

Юсуф Расул: Швецияга келган илк кунларимиз кечагидек ёдимда. Läs mer

Яхшилардан яхшига тилак!

April 24th, 2011

“Янги Дунё” ижодкорлар саҳифаси асосчиси, забардаст шоир, камтарин ва ёрдамсевар инсон Юсуф Расул бугун 40 ёшга кирар экан, биз, Канадада яшаётган бир гуруҳ ижодкорлар уни таваллуд куни билан қизғин табриклаймиз.
40 ёш недир?
40 ёш бир йигитнинг баркамоллик поғонасига чиқиб, бугунгача тўплаган иқтидори билан олис келажакка одим отиш манзилидир.
Юсуфжон миллатимизнинг жонкуяр фарзанди, ўзининг меҳнати, қалами, хайрли ишлари билан танилган замондошимиздир.
Бу укамизга, дўстимизга узун умр, ижодига равнақ, оиласига шоду-хуррамлик тилаймиз. Бошлаган ҳамма ишларида омад ёр бўлсин! Läs mer

Сиёсатдан устун бўлган адабиёт узоқ яшайди

October 12th, 2009

Бизнинг навбатдаги суҳбатдошимиз “Янги Дунё” ва “Исёнкор” сайтлари асосчиси, журналист Юсуф Расул.

-Нега бугунги кунда ўзбек ёшлари адабиётга, шеъриятга қизиқмай қўйишди?! Бунга сабаб халқимизни иқтисодий жиҳатдан қашшоқлигими ёки ёшлар техникага аниқ фанларга ва интернетга қизиқишлари адабиётга бўлган заруратдан устун келганими?! Ёки адабиёт фан сифатида инсоният тарихида ўз вазифасини ўтаб бўлдими?! Шу мавзудаги фикрларингизни билишни истардим.

-Адабиёт инсоният пайдо бўлгандан буён бор, инсоният йўқолса адабиёт ҳам йўқолади. Инсон хаёллари, орзу умидлари ва дарду армонлари ёзувлар ихтиро қилингандан бошлаб моддий шаклга ўтган. Адабиёт – литература истилоҳи ҳам қадимги лотин тилида “ёзувлар” деган маънони билдиради. Läs mer