Kategoriarkiv: Суҳбатлар

Қодиржон Ботиров: Биз ҳозир бу масалада жиддий ишлаяпмиз

qodirjon botirov
Айни пайтда Швецияда яшаётган таниқли сиёсатчи ва тадбиркор, Қирғизистонлик ўзбеклар лидерларидан бири Қодиржон Ботиров билан Стокҳолмдаги кичик кафелардан бирида учрашдик.

..2010 йилнинг июнь ойидаги миллий мажоролар ташкилотчиси сифатида кўрилиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган, айни чоғда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бўйича қидирувга берилган бу фидойи инсонни Европа давлатларида бўладиган Қирғизистонга оид турли йиғилишларда иштирок этаётгани, БМТ, Европа Иттифоқи каби халқаро ташкилотлар биноси олдида ўз мамлакатида ўзбекларга уюштирилган қирғин ташкилотчилари жазоланишини талаб қилиб турли акциялар ўтказаётганидан хабарим бор эди.

Шу йилнинг 18 ва 19 феврал кунларида Женевада бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Ирқий Камситишларни бартараф этиш бўйича Қўмитаси Қирғизистонга оид тингловини ўтказаёганда, қирғиз давлати ҳайъати ва нодавлат ташкилотлар вакиллари қаторида Қодиржон Ботиров ҳам йиғилишда ҳозир бўлди. У ўша куни қўмита раҳбари ва унинг ўринбосарлари, ҳамда махсус маърузачи билан шахсан учрашиб, уларга Қирғизистондаги ҳақиқий вазият ҳақида кўплаб ҳужжатларни топширган эди.
Läs mer

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати – МХХнинг яширин лойиҳаси

”Янги Дунё” архивидан.

April 24th, 2011

Ўтган ҳафта “13 май Иттифоқи” Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига айлантирилгани ва Каримов режимига қарши бўйсунмаслик ҳаракатини бошлагани эълон қилинди. “Эрк” демократик партияси, “Андижон -Адолат ва Тараққиёт” ташкилоти ҳамда “Таянч” гуруҳи бирлашган бу янги ҳаракат фаолияти ҳақида ўзбек мухолифати фаоллари муносабати билан қизиқдик. Бизнинг дастлабки суҳбатдошимиз таниқли кинорежиссёр, ўзбек мухолифати фаоли Абдулазиз Маҳмудов.

Юсуф Расул: -Ўзбекистон Халқ Ҳаракати илгари сураётган мақсад ва вазифалар ҳақида қандай фикрдасиз?

Абдулазиз Маҳмудов: -Мен бу ҳаракатни жиддийлигига ишонмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон Халк Ҳаракатини орқасида ва бугунги мухолифатнинг умумий ҳаракатларини орқасида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) нинг ҳиди сезиляпти. Ҳозирги жараёнда ҳукуматга асосий мухолиф куч – бу МХХ. Ўзларини мухолифат деганлар эса МХХ нинг қўғирчоқлари холос. Шуларни ичида сиз ҳам, мен ҳам қўғирчоқлармиз. Барчамиз сиёсий сахнада ўзимиз танлаган ролларни ўйнаймиз ва ушбу ролларни МХХ назоратида ижро этамиз. Бизни фаолиятимиз бу Ўзбекистон рахбарияти олдида МХХ ни зарурлигини исботловчи далил. Läs mer

Ислом Каримов ва Тоҳир Йўлдош

Ислом Каримов ва Тоҳир Йўлдош: Ўзаро ўхшашликлар.
Диктатура ва ислом экстремизми эгизакларми?
Мўътадил исломга йўл қаердан бошланади?

Бизнинг навбатдаги суҳбатдошимиз сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев.

“Агар Ўзбекистон исломий ҳаракати мавжуд бўлмаганида, полиция давлатини яратиб, репрессияни асосий қурол сифатида қўллаётган Ислом Каримов, жамият эътиборини мураккаб ва долзарб ижтимоий сиёсий муаммолардан четлатиш, ҳокимиятни террор воситасида сақлаш мақсадида, бари бир бошқа ички ва ташқи “душман”ни ер остидан бўлсада топиб, у билан халқни қўрқитиб юриши муқаррар эди”. Läs mer

Бугун бу дунёда ўзбек яна хор бўлди

July 11th, 2010

Таниқли ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасан билан журналист Юсуф Расул суҳбати.

Юсуф Расул: -Шу йилнинг июн ойида Қирғизистон жанубида юз берган хунрензликлар ҳақида ёзган шеърингизда, бу қирғин бошида мамлакат президенти Роза Отунбоева турганига ишора қилдингиз. Ҳақиқатдан бу қирғинга ҳукуматнинг алоқаси борлиги ҳақида сизда қандай далиллар ёки тахминлар бор?

Дадахон Ҳасан: -Қирғизистондаги ўзбекларга қарши бошланган қирғин бошида Роза Ўтинбоева раҳбарлигидаги муваққат ҳукумат турганлигини аниқлаш, далил қидириш, таҳлил қилиш учун Луқмони Ҳаким бўлиш шарт эмас. Фақат икки-учта далилни келтириш кифоя.

7-апрелъда бўлиб ўтган сохта инқилобни 3-ёки 4-куниси муваққат ҳукумат қарори билан Қирғизистон Олий Суди томонидан қамоқда ётган генерал майор Исмоил Исоқов озод этилди ва у муваққат ҳукумат томонидан Қирғизистон Мудофаа вазири этиб тайинланди. Ҳамма куч, қурол-аслаҳа, техника воситалари Исмоил Исоқов ихтиёрига ўтказилди. Läs mer

Дадахон Ҳасаннинг биринчи муҳаббати

December 10th, 2009

Халқимизнинг севимли ҳофизи, исёнкор қўшиқлар ва шеърлар муаллифи Дадахон Ҳасаннинг “Лайло” қўшиғини тинглаб ўйга толмаган, кўнгил дунёсини ширин бир орзиқиш, адоқсиз севги-муҳаббат, тушуниксиз дарду андуҳлар эгалламаган инсон топилмаса керак. Дадахон Ҳасанни дунёга танитган “Лайло” қўшиғинини тинглаб наҳотки бу қўшиқ шеър муаллифи, марҳум шоир Рауф Парфининг ички изтиробларинигина ифода этган бўлса? дея хаёлга толаман. Ахир бу қўшиқ Дадахон Ҳасаннинг кўнгил нолалари-ку! Чексиз-чегарасиз мунг ва дард билан айтилган бу қўшиқ беихтиёр инсонни сеҳрлаб олади. Яна қайтадан “Лайло”ни эшитгингиз келади.
Нега “Лайло” бу қадар машҳур бўлиб кетди? Дадахон Ҳасан бу қўшиқда ўз дарду андуҳларини, ўз муҳаббатини ҳам тараннум этмаганмикан?

Севимли ҳофизимиз менинг бу саволларимга бажонидил жавоб беришга рози бўлдилар. Läs mer

Дадахон Ҳасан: “Мен бор-йўғи қўшиқ айтган эдим, холос…”

November 23rd, 2009

“Бирлик” халқ ҳаракати асосчиси, халқимизнинг севимли ҳофизи, шоир Дадахон Ҳасан бундан уч йил муқаддам Андижон фожеалари ҳақида айтган қўшиғи ортидан маҳкамага тортилган эди. Айни пайтда ҳофизга белгиланган жазо муддати тугаган. Биз ҳофизни маҳкамага олиб келган “Андижонда қатлиом бўлди” деб номланган қўшиғи тарихи ва шу қўшиқ сабаб бўлиб ўтган суд жараёнлари билан қизиқдик.

Юсуф Расул: -“Андижонда қатлиом бўлди” деб номланган қўшиғингиз матни муаллифи ким? Бу қўшиқнинг яратилиш тарихи ҳақида гапириб бера оласизми?

Дадахон Ҳасан: -“Анжанда қатлиом бўлди” қўшиғимни матни ўзимники. 2005 -йил 13-май куни тушдан кейин “Озодлик” радиосининг Тошкентдаги офисидан Ҳусниддин менга телефон этиб “Андижонда исёнчилар ҳокимият биносини эгаллаб олишибди, аскарлар билан улар ўртасида отишма бўляпти экан, эшитдингизми” деди. Läs mer

Ёдгорой Йўлдошева: ”Биз албатта Ватанга қайтамиз”.

”Акромийлар” ҳаракати лидери деб айтилаётган Акром Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи Ёдгорой Йўлдошева ”Исёнкор”га интервю берди.

Баъзи бир интернет нашрларида, жумладан Демократик Ўзбекистон Конгресси сайтида АҚШнинг Айдаҳо штатида яшаётган 65 нафар Андижонлик ватанга қайтишга ҳозирлик кўрмоқда, уларга Акром Йўлдошевнинг турмуш ўртоғи бошчилик қилмоқда, деган хабар берилди. Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ёдгорой Йўлдошева билан боғланиб, унга баъзи бир саволлар билан мурожаат қилдик.

Ёдгорой опа аввалига жуда кўп журналистлар интервю олиб, нотўғри хабарларни тарқатганликлари боис биз билан суҳбатлашишга рози бўлмадилар. Ҳеч бўлмаса интернетда чиқаётган баъзи хабарларга изоҳ беришларини сўраганимиздан кейингина бироз иккиланишдан сўнг саволларимизга жавоб қайтара бошладилар. Läs mer

”Акромийларми” ёки ”Биродарлар” ҳаракати?

Ҳотам Ҳожиматов билан суҳбат.

Ҳотам Ҳожиматов ҳақида қисқача маълумот: 1962 йилда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги: нефт муҳандиси. Россиянинг Тюмен шаҳридаги нефт корхоналарида ишлаган. 2003 йилидан Иваново шаҳридаги текстил импорт экспорт савдоси билан шуғулланувчи ”Ростекс” фирмаси директори. ”Иваново ўзбеклари” жамоат ташкилотини асосчиси. Бу ташкилот Россиядаги ўзбек сиёсий қочқинларига ёрдам кўрсатиш билан шуғулланган.

2005 йилнинг 18 июнида Иванова шаҳрида 14 этник ўзбеклар қаторида, Ўзбекистон ҳукумати талаби билан Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланиб қамоққа олинган. Иванова тергов ҳибсхонасида 4 ойга яқин ассоссиз равишда ушлаб турилган. Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилотлари талаби билан ва Россия граждани бўлгани сабабли озодликка чиқарилган. Лекин Россия ҳукумати уни Ўзбекистонга топшириб юбориш мақсадида шошилинч равишда Россия гражданлигидан маҳрум қилган. Ҳотам Ҳожиматов яна қайта қамокқа олиниш хавфи борлиги сабабли Россияни ташлаб чиқишга мажбур бўлган. Ҳотам Ҳожиматов айни пайтда сиёсий қочқин мақоми билан Норвегияда яшайди. Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро ташкилотининг Норвегия бўлими раҳбари. Läs mer

Бу акция орқали мухолифатнинг биринчи қадами босилди…

August 14th, 2009

“Янги Дунё” сўровномасига мухолифат фаоли Карим Бозорбоев ва Лутфулла Шамсуддинов жавоби:


– ” Бирдамлик” ҳаракати ўтказаётган норозилик акцияси сизнингча ўзбек мухолифати қарашларини ифода этадими?

– “Бирдамлик” ҳаракати ўтказаётган норозилик акцияси ўзбек мухолифати қарашларини тўғри ифода этди. Яна қандай ифода этди? Ҳақиқатда ўзбек мухолифи мавжудлигини бутун жаҳонга таратди.

Ўтган вақт ичида мухолифат мавжуд деб юрилар эди, аммо шу мухолифатнинг номигина қолган бўлиб, амалда эса шундай мухолифат мавжуд бўлмай, она юртимизда фуқароларнинг эсидан ҳам чиқиб кета бошлаган эди. Läs mer

Бунинг учун халқ уйғоқ бўлиши керак…

October 17th, 2009

“Янги Дунё” “Бирдамлик” ҳаракати лидери Баҳодир Чориевни ватанга қайтиши муносабати билан мухолифат фаолларига бир неча саволлар билан мурожаат қилди. Бизнинг суҳбатдошимиз Швецияда расмий рўйхатдан ўтган Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро Жамияти раиси Муҳиддин Қурбонов.

– Сизнинг назарингизда “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориевнинг ватанга қайтиши ўзбек мухолифатини ватанга қайтишига йўл очиши мумкинми?

– Менимча Б.Чориевни ватанга қайтиши мухолифат учун йўл очиб бермайди. Бундай дейишимга айрим сабаблар бор: Биринчи навбатда ватанга қайтишдан олдин ҳар бир инсон у ерда яшаш яшаш имконияти, оддий қилиб айтганда кун кўриш, яъни тирикчилик қилиш қандай даражада бўлишини инобатга олади. Ўзбекистон аҳолисининг тахминан учдан бир қисми ўз ихтиёри билан иш қидириб ватандан чиқиб кетаётган бир пайтда Чориевни ватанга қайтишини бошқалар учун ҳеч қандан таъсири бўлмайди. Läs mer