Kategoriarkiv: Суҳбатлар

Ҳар қандай кураш халқаро қонун-қоидалар доирасида бўлиши лозим

October 18th, 2009

“Исёнкор” саволларига «Андижон: Адолат ва Тикланиш» ташкилоти раиси Нурилла Мақсудов жавоблари:

Шу йилнинг 18 сентябр куни “Понауз” сайтида ўз радикал қарашлари билан танилган мухолифат фаоли Дилмурод Худойқулнинг “Ўзим ҳақимда” деб номланган мақоласи эълон қилинди. (Қаранг: http://ponauz.com/news/wzim_aimda/2009-09-18-1628) . Бу мақолада муаллиф очиқдан очиқ террорни тарғиб қилиб чиққан:
Мақоладан иқтибос:
“Қаранг, дунёнинг қайноқ нуқталарида мазлум халқлар босқинчиларга қарши барча усуллар билан курашмоқдалар. Ҳатто, лозим топилса ўзини портлатиш йўли билан ҳам душманга талофат етказмоқдалар”. “Биз ҳам террорчи Каримов ҳукуматига қарши қўшин тузишимиз, қуролланишимиз лозим. Шахсан менга шаърий фатво ва қурол берилса террорчи Каримов ҳукуматига қарши ҳар-қандай усул билан, ҳатто ўзини-ўзи портлатиш йўли билан бўлсада ҳужумга отланаман”.
Иқтибос тугади: Läs mer

Ўзбекистонда ҳали бери инқилоб бўлмайди

March 9th, 2011

Араб давлатларидаги инқилоблар ҳозир биз яшаб турган 21 асрдаги энг катта сиёсий ҳодиса сифатида тарихга кирса ажаб эмас. Аввал Тунисда бошланиб, кейин Мисрда давом этган халқ исёнлари, бугунги кунда Ливия, Бахрейн, Оман, Эрон, Сурия, Иордания, Алжир, Марокаш, Яман каби давлатларни ҳам қамраб олди.

Инқилоблар араб мамлакатларини қандай сиёсий тузумга ўтишига сабаб бўлиши мумкин? Уларни Марказий Осиёга таъсири борми? “Янги Дунё” шу каби саволлар билан сиёсий таҳлилчилар, мухолифат намояндалари, инсон ҳақлари фаоллари ва диний уламоларга мурожаат қилди.

Бизнинг навбатдаги суҳбатдошимиз инсон ҳуқуқлари фаоли Ёдгор Турлибеков. Läs mer

Хорижда ҳам адабиёт бор…

February 26th, 2009

“Янги Дунё” хорижда яшаётган ўзбек ижодкорлари, мухолифат фаоллари ва диний уламолар билан туркум суҳбатлар уюштирди. Бизнинг дастлабки суҳбатдошимиз Авcтрияда яшаётган таниқли шоир ва мухолифат фаоли Ёдгор Обид.

Биринчи суҳбат.

Австрияда ўзбек шеърияти байрами ёки Собит Мадалиев билан баҳс

Юсуф Расул: -Ёдгор ака, кўпинча оммавий ахборот воситаларига берган суҳбатингиз аввалида сизни номингизга “Бирлик” фаоли деган атамани қўшиб айтишади. Ҳақиқатдан, ҳозир “Бирлик” партияси аъзосимисиз?

Ёдгор Обид: – Суҳбат аввалида, рухсат берсангиз, шу фурсатдан фойдаланиб, баъзи-баъзида дилимни бироз ғаш қилиб келаётган бир гапимни айтиб олсам. Ҳар ҳолда, „Янги Дунё“ сайтини кўпчилик ўқийди. Läs mer

Мен афсус қиламан ҳозир уларнинг ёнида бўла олмаганимга

August 14th, 2009

Янги Дунё” айни пайтда АҚШ пойтахти Вашингтонда “Озодлик” радиосидаги цензурага қарши ўтказилаётган очлик акцияси ҳақида мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоллари фикрларини сўради. Қуйида саволларга берилган айрим жавоблар билан танишинг:

Ёдгор Обид, мухолифат фаоли, шоир, Австрия.

-Бирдамлик” ҳаракати ўтказаётган норозилик акцияси сизнингча ўзбек мухолифати қарашларини ифода этадими?

-Албатта ўзбек мухолифати деганда ҳаммага бир хил кўз билан қараш керак эмас. Мухолифатда ҳар хил оқимлар ва одамлар бор. “Бирдамлик” фаолларини мухолиф сифатида олиб бораётган ишлари, чидам билан, кучли ирода билан қилаётган акциялари жуда катта аҳамиятга эга. Läs mer

Асосий ишни ҳалқнинг ўзи қилиши керак…

December 11th, 2009

Тожикистон-1992 йил. Ўтган асрнинг мудҳиш воқеаси

Тожикистонда 1992 йилнинг 5 ва 6 декабрь кунлари содир бўлган қонли воқеалар тарихнинг ўқилмаган саҳифалари ўлароқ эътибордан четда сақланиб келаётган эди. Пойтахт Душанбеда ўша пайтда ҳокимиятни қўлга олган исломий – демократик кучлар иттифоқи ва уларнинг тарафдори бўлган минглаб инсонлар Россия ва Ўзбекистон қуролли кучлари томонидан ўққа тутилгани, қирғин қилингани ва мамлакатдан қувиб чиқарилгани кўпчилик ўқувчиларимизга маълум эмас.

Тожикистонда исломий-демократик кучлар қандай ҳукуматга келган эди?
Нега улар орадан кўп вақт ўтмай мавҳ этилди?
Бу воқеалар тадрижи ҳақида нималарни биламиз?

Биз ўша пайтда Душанбе шаҳрида бўлган митингларда ўзбек мухолифатчилари номидан қатнашган, воқеаларнинг бевосита гувоҳи, айни пайтда Австрияда яшаётган шоир Ёдгор Обидга бир неча саволлар билан мурожаат қилдик. Läs mer

Мен унинг инсонлигини қадрлайман

December 18th, 2009

Ўзбек мухолифати асосчиларидан бири, таниқли шоир Муҳаммад Солиҳнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан “Янги Дунё” кўплаб ижодкорлар ва сиёсатчиларга тўрт савол билан мурожаат қилди. Бизнинг суҳбатдошимиз айни пайтда Австрияда яшаётган мухолифат фаоли, шоир Ёдгор Обид.


-Муҳаммад Солиҳ- Ўзбек замонавий адабиётининг забардаст вакили, Ўзбек шеъриятига янгича руҳ, янги оҳанг олиб келган шоир. Муҳаммад Солиҳ- 90- йилларда пайдо бўлган ўзбек муҳолифоти йўлбошчиси, ҳукуматга ҳақиқий мухолифотда бўлган „ эрк“ партияси асосчиси ва раҳбари. Муҳаммад Солиҳ- художўй, диндор инсон…
Шоир, сиёсатчи ва художўй Муҳаммад Солиҳнинг қайси жиҳатлари сиз учун қадрли ва муҳим?

Ёдгор Обид:-Савол замиридан жавобларнинг асоси ҳам ҳам жой олибди. Läs mer

Ҳақиқий демократ шундай бўлади

August 31st, 2009

“Янги Дунё” саволларига Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарё вилоят бўлими аъзоси, ҳуқуқ ҳимоячиси Карим Бозорбоев жавоблари:

К.Бозорбоев: -”Янги Дунё” сайтида ўтган ҳафта “Бирлик” халқ ҳаракати партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновни раҳбарлик муддати тугаганлиги муносабати билан ўз вазифасидан истеъфо берганлиги тўғрисида маълумотларни ўқидим. Ушбу ҳолат бўйича “Янги Дунё” томонидан уюштирилган савол – жавобларга мен ўз фикримни қуйидагича маълум қиламан:

1. “Бирлик” халқ ҳаракати раиси ўринбосари Исмоил Дадажонов ваколат муддати тугагач истеъфо беришлари тўғри танланган йўл деб ҳисоблайман. Ҳақиқий демократ шундай бўлиб, у буни амалда кўрсатиши шарт. У бу курашда ҳар қандай ҳолатга тайёр туриши шарт. Шундай ҳолатлар ул мўътабар инсонда мавжуд эканлигини намойиш қила билдилар ва бундай ҳаракатни ҳақиқий демократия учун илк қадам деб тушунаман. Läs mer

Бунинг учун халқ уйғоқ бўлиши керак…

October 17th, 2009

“Янги Дунё” “Бирдамлик” ҳаакати лидери Баҳодир Чориевни ватанга қайтиши муносабати билан мухолифат фаолларига бир неча саволлар билан мурожаат қилди. Бизнинг суҳбатдошимиз Швецияда расмий рўйхатдан ўтган Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро Жамияти раиси Муҳиддин Қурбонов.


– Сизнинг назарингизда “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориевнинг ватанга қайтиши ўзбек мухолифатини ватанга қайтишига йўл очиши мумкинми?

– Менимча Б.Чориевни ватанга қайтиши мухолифат учун йўл очиб бермайди. Бундай дейишимга айрим сабаблар бор: Läs mer

Ҳар қандай кураш халқаро қонун-қоидалар доирасида бўлиши лозим

October 18th, 2009

“Исёнкор” саволларига «Андижон: Адолат ва Тикланиш» ташкилоти раиси Нурилла Мақсудов жавоблари:

Шу йилнинг 18 сентябр куни “Понауз” сайтида ўз радикал қарашлари билан танилган мухолифат фаоли Дилмурод Худойқулнинг “Ўзим ҳақимда” деб номланган мақоласи эълон қилинди. (Қаранг: http://ponauz.com/news/wzim_aimda/2009-09-18-1628) . Бу мақолада муаллиф очиқдан очиқ террорни тарғиб қилиб чиққан:
Мақоладан иқтибос:
“Қаранг, дунёнинг қайноқ нуқталарида мазлум халқлар босқинчиларга қарши барча усуллар билан курашмоқдалар. Ҳатто, лозим топилса ўзини портлатиш йўли билан ҳам душманга талофат етказмоқдалар”. “Биз ҳам террорчи Каримов ҳукуматига қарши қўшин тузишимиз, қуролланишимиз лозим. Шахсан менга шаърий фатво ва қурол берилса террорчи Каримов ҳукуматига қарши ҳар-қандай усул билан, ҳатто ўзини-ўзи портлатиш йўли билан бўлсада ҳужумга отланаман”.
Иқтибос тугади: Läs mer

Бу масалада фақат Ислом Каримов айбдор

February 10th, 2010

“Бирлик” партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун томонидан бугун тарқатилган баёнотда Тожикистонда қурилаётган Роғун ГЭСининг келажакда минтақага, жумладан Ўзбекистонга хавф солиши мумкинлиги борасида хавотир билдирилган.

Биз ўзбек мухолифати фаолларининг бу масалага муносабати билан қизиқдик. Суҳбатдошимиз – “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Ҳасан (Чориев).


-Сизнингча, Роғун ГЭСи ҳақиқатдан келажакда минтақага хавф солиши мумкинми?

Баҳодир Ҳасан:- Келажакда минтақада жойлашган Орол денгизи учун бу Роғун ГЭСи жуда ҳалокатли бўлади. Шундоқ ҳам суви қуриб бораётган Орол денгизини қуришини тезлаштиради. Läs mer