Kategoriarkiv: Таржималар

Ўзбек мухолифати тарихидан лавҳалар

Муаллиф ҳақида: Баҳодир Файз 1971 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1989 йил Тошкент Давлат университетига ўқишга кирган.
Қайта қуриш йилларидаги норасмий гуруҳлар ҳаракатида фаол иштирок этган.

1993 йил Туркияга бориб, Бурса шаҳридаги Улуг Тоғ университетига ўқишга кирган. 1994 йил Ўзбекистон ҳукумати Туркияда таҳсил олаётган талабаларни мухолифат аъзолари билан яқинлашишда айблаб мамлакатга қайтишни талаб қилган.

Бу “қора” рўйхатда Баҳодирнинг ҳам номи бор эди. У ўзини хавф хатар кутаётган Ватанига қайтмасликка қарор қилгач, Истамбулда тазйиққа учрайди: Ўзбек режими фатвоси билан стипендиядан маҳрум қилиниб, ётоқхонадан қувилади. Läs mer

Маҳмудхўжа Беҳбудий

February 3rd, 2010

Ираж Баширий,
Минисота Университети профессори, АҚШ.

Беҳбудий тахаллуси билан танилган Маҳмудхўжа 19 асрдаги Марказий Осиё маърифатпарварларидан бири эди. У Туркистондаги Жадидчилик ҳаракати раҳбари ва асосчиси, шунингдек, фиқҳшунос, сиёсатчи, журналист ва драмматург ҳамдир.

Маҳмудхўжа 1875 йилда Самарқандда оддий деҳқон оиласида таваллуд топди. Унинг отаси оддий камбағал киши бўлса ҳам Қуръони Каримни хатм қилган художўй инсон эди. Маҳмудхўжа 1894 йилда отаси ҳузурида бошланғич маълумот олди. У ўн икки ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олган эди. (Суратда: М.Беҳбудий. Ушбу сурат Беҳбудийнинг АҚШда яшаётган набираси Зарруҳ Беҳбудий томонидан бизга тақдим этилди, илк бора эълон қилинмоқда-таҳр.) Шундан сўнг у ўзининг она тили бўлган турк тили билан бирга араб ва форс тилларини, кейинчалик рус тилини мустақил ўрганади. Араб тилини у ўз мутахассислиги бўйича чуқур хатм қилади, Туркистон жадидчилик ҳаракатини оёққа қўйиш учун эса форс ва рус тилларини ўрганишга ўзида катта эҳтиёж сезади. Läs mer

Сулаймон. Экклезиаст

December 22nd, 2009

1 қисм

Йиғилиш муаллими, Довиднинг ўғли, Қуддус шоҳи сўзлари:
Ҳаммаси беҳудадир, деди муаллим, ҳаммаси беҳуда!
Инсонннинг қуёш остидаги беҳуда уринишларидан қандай наф бор?
Инсон туғилади ва ўлади, ер эса ўз жойида туради.
Қуёш чиқади ва ботади, яна ўз чиққан жойига шошилади.
Яна қайтиб чиқмоқ учун:

Жанубга қараб шошилади ва шимолга ошиқади, айланар, айланар ўз йўлида шамол,
Ва ўз доирасига яна қайтиб келажак.

Läs mer

Исломдан олдинги Турклар маданияти

December 21st, 2009

Турк маданиятининг сарчашмалари

a) Турк маданияти мелоддан олдинги 5000 йилларга қадар чўзилган. Асоси- бошланғич нуқтасини Андронова маданияти ташкил қилади.

b) Турк маданияти Олтой тоғлари, Тангри тоғи, Орол кўли, Байкал кўли ва Шарқий Туркистондаги Анов ва Намазгаҳ ўлкаларига қадар ёйилган.

c) Турклар яратган бу маданият Отли кўчманчи ёки Бўзқурт маданияти деб номланади.

d) Олтой тоғларидаги Пазириқ қўрғони ва Иссиқ кўл атрофидаги Эсиқ қўрғонлари эса Турк маданияти тарихидан ҳикоя қилувчи бебаҳо манбаълардир. Läs mer

Отатурк деган эди…


December 19th, 2009

Дин бор ва у бизга керак. Биз мустаҳкам пойдеворга эга динни қўллаб – қувватлаймиз. Пойдевор мустаҳкам:бироқ бу пойдевор устига қурилган уй узоқ асрлар давомида унитилди. Баъзи жойлари чириди, бироқ ҳеч ким бу бинони таъмирлашга унамади, бунга эҳтиёж сезмадилар. Аксига олиб ғайритабиий таъсирлар, тушунчалар, диний ўйдирмалар бу бинога янада қаттиқ зарар етказди. Бугун бу бинога ҳеч ким яқинлашмайди, ҳеч ким уни таъмирламайди. Бироқ, ундаги ёриқ жой вақт ўтган сари очилиб кенгайиб бормоқда ва бир кун келиб мустаҳкам пойдевор устида бошқа уй қуриш зарурати юзага келади.

Дин – бу бизнинг виждонимиз, эътиқодимиз масаласидир. Ҳамма ўз виждони овози ва чақириқларига бўйсунади. Биз динни чуқур ҳурмат қиламиз. Биз хаёл ва тафаккурга мухолиф кишилар эмасмиз. Биз фақат диний ишларни давлат ва халқ ишларига аралаштирилишига қаршимиз. Биз реакционерларга имконият бермаслигимиз керак. (Асаф Илбай ҳикоялари, Хотиралар, 102 – 103 б). Läs mer

Турклар қандай мусулмон бўлганди?

January 1st, 2010

Туркларнинг мусулмонлаштирилиши

Умар Малик

Туркларнинг мусулмонликни қабул қилишлари ҳақида нималарни биламиз?

Бу борада ўзимиз билган баъзи маълумотларни айтиб ўтмоқчимиз. Чунки, Туркларнинг мусулмон бўлишлари ҳақида на мактабларда, на тарих китобларида етарли маълумот берилмайди. Бериладиган маълумотлардан эса Туркларнинг оммавий мусулмон бўлганликларига ишора этилади. Аслида бу ҳақиқат эмас. Ҳақиқатнинг фош бўлишини эса истамайдилар.

Қаранг Диёнат (бошқармаси) бу хусусда нима дейди:

“Туркларнинг ислом динига кириши, Турк миллатининг тарихида жуда катта ўзгариш ясади, мусулмонлик учун яхши имкониятлар пайдо бўлди. Турклар ислом динини ҳеч қандай зўрликсиз, ўз истаклари билан қабул қилишган эди. Бунинг сабаблари қуйидагилардир:

1. Ислом дини ва ислом маданиятининг устунлиги. Läs mer

Лондон музейидаги тарихий мактублар

November 22nd, 2009

Мусулмонларнинг иккинчи халифаси Умар бин ал Ҳаттобнинг Форс (Сосонийлар) шоҳи Яздигард учинчига мактуби.

Мусулмонларнинг иккинчи халифаси Умар бин ал Ҳаттобнинг Форс (Сосонийлар) шоҳи Яздигард учинчига ва Яздигард учинчининг халифа Умар бин ал Ҳаттобга (матнда Хиттоб дейилган – таржимон) йўллаган мактубини эътиборингизга ҳавола этамиз. Айни пайтда Австрияда яшаётган Тожикистон мухолифати лидерларидан бири, тарихчи олим Шодмон Юсупов қўлга киритган бу мактублар таниқли ўзбек шоири Ёдгор Обид кўмаги билан бизгача етиб келди.

Бу мактубларнинг асл нусхалари Лондон музейида сақланади. Улар арабларнинг Эронга ҳужумларидан сўнг ёзилган бўлиши мумкин.

Таржимон. Läs mer