Kategoriarkiv: Бахс – мунозара

Швецияда яна исломчилар ови бошланди

13th, 2010

Юсуф Расул

Швед радиосининг кеча тарқатган хабарида айтилишича, Швеция ҳукумати мамлакат хавфсизлик хизмати -SÄPOга жангари исломчилар тўғрисида маълумотлар тўплаш ва кузатув-тадқиқот ишларини олиб боришни топширган.

“Швеция хавфсизлик хизмати олдинлари неофашистик қарашдаги ҳаракатларга нисбатан шундай ишлар олиб борган эди. SÄPO нинг вазифаси Швецияда барча йўналишдаги экстремистик гуруҳлар устидан назорат ўрнатишдир. Айнан исломчиларга эътибор қаратиш масаласи Интеграция ишлари бўйича вазир Ниамко Сабуни ташаббуси билан ўртага чиқди”, деб хабар беради Швед радиоси.

Суратда: Ниамко Сабуни
Ulf Palm/Scanpix олган сурат
. Läs mer

Осло: Мусулмонлар карикатурага қарши

February 18th, 2010

Юсуф Расул

Ўтган жума куни Норвегия пойтахти Ослода бўлиб ўтган кўп минг кишилик намойиш Европа ва Ғарб мамлакатларида ўзига хос акс садо берди. Норвегияда чиқадиган оммабоп нашрлардан бири Dagbladet газетаси 3 февраль кунги сонида Муҳаммад (с.а.в.) карикатурасини чоп этганди. Газета мухбирлари бу карикатура олдин Норвегия хавфсизлик хизматининг Facebookдаги саҳифасида эълон қилинганини, кейинчалик ўчириб ташланганини иддао қилишади.

Бутун Осло кўчаларини тўлдириб тинч намойиш ўтказган мусулмонлар “Динни ҳурмат қилинг!”, “Мусулмонларга қарши курашни тўхтатинг!” каби сўзлар битилган плакатлар кўтариб олган эдилар.

Полициянинг маълумотларига кўра Осло кўчаларига икки мингдан ошиқ намойишчи чиққан. Мустақил манбаълар эса уларнинг сони 3000 кишидан ошиқ эканлигини айтишади. Läs mer