Kategoriarkiv: Ҳажвиялар

Калтакнинг муҳаббат дарди

Таниқли шоир, ҳажувчи ёзувчи ва файласуф Мулла Калтак билан журнолист Хафа Қайғули мусоҳабаси

Хафа Қайғули: Калтак жаноблари, анча вақтдирки хомуш юрарсиз. “Калтак бир тарсо қизға ошуқ ўлмуш, ул париваш ишқида девонадур” каби миш-мишлар кўпаймуш. Бу гапларда нақадар ҳақиқат бордур?

Мулла Калтак: Калтак Оврупога келгач бу қадар гўзалликлар олдида оғзи очулмуш, ўзини ёруғ бир дунёға чиққандек сезар ва Тангрига беадад шукроналар айтар. Камина ҳақиқатдан анча вақтдан буён бўйдоқ юрар, бундан-да хабаринг бор, Хафа. Хотуним болаламагани боис бўлиб ҳайдаб эрдим. Оврупонинг гўзал жувонлари хаёлим банд этмуш. Калтак ҳам бирор паривашни севиб уйланмоққа аҳд қилмуш. Бироқ ул париваш қони? Қарши чўллариндан келгон биз қишлоқиларға ким ҳам қарарди дейсан. Хотун топиш бағоят мушкул кўринур… Läs mer

Калтак тарсо қизға ошуқ

Таниқли ҳажвчи, шоир ва файласуф Мулла Калтак билан журнолист Хафа Қайғули мусоҳабаси.

Хафа Қайғули: -Калтак жаноблари, мана Оврупога қадам ранжида этганунгизга ҳам олти ойдин ошмуш. Не юмушлар билан банд ўтурурсиз?

Мулла Калтак: -Мен ватан ишқинда хаёл сурурман. Олти ойдурки мен ватанимни Оврупога муқояса қилурман, Хафа. Нега бизим ошёнумиз ҳам шундай чикин бўла олмас. Бунга ким панд берур? Каримуфми, коррупсами ёки Калтакни юмшоқ супургуга айлонтиргон жамиятму? Ким? Қара, Хафа, бу ердаги ҳаётни кўруб хурсанд бўлмайсанму? Ҳамма жой саронжом – саришта. Кўчаларда қушлар бемалол сайр қилур, мушуклар ўйнар, кучуклар искаланар. Одамларни бири бирига иши бўлмас. Кўчада турган нарса жойида турар, ўғри олмас. Ҳамма бир -бирига ҳурматда. Айниқса болажонларни айтмайсанму, дўндиқчаларго ҳамма чикинлар бор. Давлат ойига мояна берур, мактаблари текун, овқатлари минан. Ўқиш, ўқитуш савияси анча баланд келмуш. Аёлларни ҳам кафтда тутмушлар. Эркинлик, тўкин сочунлик. Бундай шароитни кўриб Калтак лол, гунгу соқов. Сен-чи, Хафа, хурсандмисан, ёки боз бойнагидек абадий хафамисан? Läs mer

Калтак журнолистлар ҳузуринда

Хафа Қайғули репортожи

Таниқли ҳажвчи, шоир ва файласуф Мулла Калтак Оврупога келган илк кунлариндан бирида хорижлик журнолистлар билан учрашиб, аларни саволларига жавоб қайтармиш…
Учрашув тафсили қуйидагича кечмиш…

Калтак: -Эъзозлик журнолистлар ва мухбирбаччалар! Мен билан кўришмак ва суҳбатимни олмак истагинда ташриф буюргонингиз учун бошим осмонга етай деб турибди. Лекин каминани боши осмонда бўлгони билан ўзи сизларни қаршингиздадур. Марҳамат этуб саволларингизни ўртага ташлонг, фақат бир талабимиз- шахсий ишлоримиз ва ички ҳаётимизга тегмонг. Läs mer

Калтак камокдан чикди

Хафа Қайғули репортажи

Қайғули: Бурунги йилнинг май ойида диний эътиқоди учун маҳкамага тортилиб беш йилға қамалмиш таниқли ёзувчи, файласуф ва шоир Мулла Калтак Ўзбекистон Сенати эълон қилгон авфномага мувофиқ Жаслиқдаги қамоқхонадан озодликка чиқмуш. Калтакни кутиб олгани афсуски камидан бўлак ҳеч ким чиқмоди.

-Калтак жаноблари, озодликка чиқорилганингиз муборак бўлгай! Мухлисларингиз йўлингизга интизордур. Энди шу кетишда қай томонга йўл олурсиз?

Калтак: Менга мухлисларим саломини етказгонинг сабаб бошум осмонга чиқду. Мухлисларимга айтгил, қамоқда Калтак миллатини тануди, ўзини тануди, отасини онасини тануди дегин. Менга бу ҳукумат жуда кўплаб одолатсизлик қилиб эрди, авфномага тушиш учун, озодлик учун барча чораларни кўрдим, яъни каримуфдан кечирим сўрадум… Läs mer

Калтак ошук


“Каримуф қамоқинда ёзулгон шеърлар” туркумидан.

Таниқли ҳажвчи, шоир ва файласуф Мулла Калтак Жаслиқ қамоқхонасидан эски кийим бошлари астари ичига тиқуб шеърлорини чиқармиш. Уларни журнолист Хафа Қайғули компютерда бостирди.

Худодин яхши дўст борму?

Ошиқ бўлдум Худойимга, Худодин яхши дўст борму?
Етар оҳим, арз додимга, Худодин яхши дўст борму?

Одамлар фитнага ботмуш, иғво, бўҳтон, шикоятдин,
Етмайдурлар имдодимга, Худодин яхши дўст борму?

Сиёсатчи касофатдур, қози фитна, лаганбардор,
Қулоқ солмас фарёдимга, Худодин яхши дўст борму?

Каримуфни гуноҳлари тоғлар каби уюлмушдур,
Кечир уни, ет оҳимга, Худодин яхши дўст борму?

Аё Калтак, бу кун ўтар, ортда қолгай мусибатлар,
Ғамлар кетгайдир ёдимдан, Худодин яхши дўст борму? Läs mer

Калтак суд залинда

Хафа Қайғули репортажи

Ҳакам: Қани ўрнингиздан туринг, исму шарифингиз недур, нечанги йил ва қаерда туғилгансиз.?

Калтак: Камина Тўқмоқ Калтак, отчеством йўқдур. 1963 йилинда Қарши шаҳринда, Наво масжиду рупарасидаги қизил октобр, ҳозирги Ислом Каримуф кўчасинда таваллуд топмишман.

Ҳакам: Уйланганмисиз, оила аъзоларингиз борми?

Калтак: Камина уйлонгонди, сигирим қисир чиқди, болаламади, ҳайдадим.

Ҳакам: Сиздан сигир ҳақида эмас, оилангиз ҳақида сўраяпман…

Калтак: Камина сигир деганда хотунни назарда тутмуш. Läs mer

Калтак террорист бўлдиму?


Таниқли ҳажвчи, шоир ва файласуф Мулла Калтак билан журнолист Хафа Қайғули мубоҳасаси.

Қайғули: Калтак жаноблари кўпчилик сизни мулла бўлганингизни эшитиб ўзича кулиб ётганмиш, Калтак ҳам мулла бўлармушми, ё алҳазар дегувчилар ҳам бор, уларга нисбатан уйғонгон фикрингиз қандай?

Калтак: Мени намоз ўқиб динга киргоним Каримуфчиларга оғир ботдими десам бу муқобиллар ҳам намоз ўқигонни кўролмасканму, Хафа! Ахир мен намоз ўқисам, сен намоз ўқисанг дунёда Тангри азза ва жаллага муҳаббати уйғонган икки киши кўпаядику! Ёки Каримуфчилар ва муқобилларга иймонли кишилар керакмасму? Ё фалак, сени бу ажабтовур ишларингдан доғдаманда! Тунов куни масжидга бориб эдим, уйга кайтсам очко таққан иккитаси орқамдан судралиб келаяпти.Панада атайин пусиб туриб уларни ушлаб олдим. “Ҳой номардлар, нега ортимдан из олдинг?” деб сурасам, “Э Калтак амаки, сизни намоз ўқишингиз шубҳали. Мабода ваҳобий ёки хизбутчи эмасмисиз? ” дейди баччағар. Läs mer

Калтак янги сайт очди

Таниқли ҳажвчи ва шоир Тўқмон Калтак билан журналист Хафа Қайғули мунозараси.

Қайғули: Калтак жаноблари, сиз билан бўлғон суҳбатларни ўқиғонлар, Калтак ўзи ким, бу одам шу пайтгача йўқ эди, қайдан келди бунга, дея сўрамоқдалар.Бундан ташқари сизни муқобиллар ичидаги қайси гуруҳларга алоқадорлигингиз билан ҳам қизиққанлар йўқ эмас. Мухлисларингизга қандай жавоб берган бўлар эдингиз?

Калтак: Мухлисларға айтгин, калтак йўқ жойдан бино бўлмаган. Калтак ердан ўсиб чиққан, шу сабаб ерда юрганлар билан дўстдир, осмонга учганлар уни дўсти эмас дегил. Яна айтгилки Калтак бу даражаға етгунча жуда кўп йўллардан ўтгондур, Қарши ва Бухоро чўлларини кезгон, кўп кишилардан панд еган, бироқ бировни оғзи тугул бурнуни қонатмаган. Хафа, сен яхши биласан, мен мақтанишни ёқтирмайман, отиқча гап сўзлар, таърифу таснифларни жиним суймайди. Ортиқча шиширишлардан осмонға учадиғон мен эмас, Ризо Собит каби қаҳрамонларимдур. Сен мухлисларимға айтғил, мен ҳеч қайси муқобиллар гуруҳига вакил эмасман, мени ўзим бир гуруҳ, бир мафияман. Мен Каримуф ҳукуматига қарши кўтарилган янги ва узун бир калтакман. Ўзини муқобил деб Каримуфга хизмат қилиб юрган Абдураҳим Шилпиқ, Пўлат Ўрдак ва бошқа шайтонлар гуруҳи вакилларини, бундан ташқари ғийбат ва буҳтонни касб қилиб олган айрим такасалтангларни аёвсиз савалайман. Уларга айт, Калтак ғазаб отиға минган де, уни бу йўлдан фақат Яратган Тангри қайтармаса бандаси қайтара омайди дегил. Läs mer

Калтак президентликка номзодини кўймокчи

Таниқли ҳажвчи Тўқмоқ Калтак билан журналист Хафа Қайғули маставаси.

Қайғули: Олдинги суҳбатимизни тегирмон деган бир сайт айлантириб юборган эди, ҳамма жойда шивир шивир кўпайиб кетди. Айниқса сиз айтганингиз каби нодемократик конгресснинг баъзи бир аъзолари роса куйиб пишишяпти. Баъзи сайт ўқувчилари гапларингиздан ётиб ётиб кулишмоқда, баъзилар эса сизни ахлоқсизликда айблашган. Сиз уларга нима деган бўлар эдингиз?

Калтак: Мен уларга нима деган бўлардим? Мен уларга нима десам экан? Мен уларга бир нима десаммикан? Сен ҳам мени уларга қарши бирор гап айтишимни истаяпсанми, Хафа?

Қайғули: Йўқ, Калтак жаноблари, фикр айтишингиз сизни ҳуқуқингиз, мен бировни ҳажв қилишга ундамоқчи эмасман. Лекин ҳажв қилсангиз қотиб қотиб куламан.

Калтак: Яхшиси сен қотиб қолма, мени иккинчи китобимни реклом қиламан дегандинг, бўл ишни, э узр, гапингни бошла! Läs mer

Калтак мулла бўлармуш

Таниқли ҳажвчи, шоир ва файласуф Тўқмон Калтак билан журналист Хафа Қайғули машварати.

Қайғули: Калтак жаноблари, сиз билан суҳбатларни Тегирмонга ташлаб юргандим, уларни Исёнкор деган бир сайт кўчириб босган экан, ана кўринг томошани… Кимдир сизни мақтаса, кимдир сўкиб ётибди. Баъзи бировлар сизни уятсиз ва шарманда деб ёзган. Бундайларга нима деган бўлар эдингиз?

Калтак: Сен менга шу гапларни айтиш учун келдингми? Олдин ҳам айтгандимку, мен фақат ёзаман, лекин ёзганларимга ким нима дейди бу билан ишим йўқ. Мен ҳеч кимни аямайман.Сен уларга айт, Калтак эмди ғазаб отига минган дегил, ёмон бўлса қаттиқ савалайди, яхши одам эрса озроқ туртиб қўяди дегил. Яна дегилки, Калтак жанобларига бировни силаб сийпалаш ёт нарсадур, Калтак ўз номи билан калакдур, асло йелпиғуч эмасдур де. Агар бирор жойлари қизиғон ёки қичиғон бўлса шамол берадурғон ёки қашлайдурғон бошқа нарса топсунлар. Läs mer