Kategoriarkiv: ”Кўнгилдаги масофа” шеърлар тўплами

Кўнгилдаги масофа

Юсуф Расул

Шеърлар

Тошкент.

Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти..
1997 йилда нашр этилган.

Муҳаррир – Н.Комилов.

2000 нусхада.

****

Онамга…

«Бу дунёда ғам ема» дединг,
«Қайғу чекма» дединг муттасил.
Мен-чи едим барча ғамларни,
Қайғу чекдим тинмай тўрт фасл.

Бугун эса бор-йўқ умримни,
Ҳаётимни қўйиб қийноққа.
Оғриқларга тўлиқ дил билан
Чиқиб кетдим сендан йироққа. Läs mer