Kategoriarkiv: Мушоҳада

Ижодкор Яратганнинг кўзгусидир

Жияним Достонбекка хат ўрнида

Юсуф Расул

Ассалому алайкум Достонбек!
Соғ – саломат юрибсанми?

Шеърлар китобинг чиқаётган экан, бугун онанг айтиб қолдилар. Табриклайман!

Сен анча ақлли йигитсан? Жуда ҳам камтаринсан. Яхшигина шоир бўлсанг ҳам, ҳеч жойда ўзингни шоир деб танитмайсан. Бу жуда яхши.

Аслида шоирлик касб эмас. Шоирман деб мақтаниб юрган одам шоир бўладими? Баъзи бир ёшларни уялмай ўзини шоир деб таништириши мени кулгумни келтиради. Ким уларни шоир дейди? Läs mer

Дўстимга мактуб

Юсуф Расул

Дўстим Ўткирбек!

Сизни мендан озроқ ранжиб ёзган фикрларингизни ўқиб, ўйланиб қолдим. ”Токи мен эсламасам бир йўқламайсиз ҳам….” деб ёзибсиз.

Ҳақиқатдан, олдин менга ёзган хатларингизни ўқиб кўрсам, аксариятида, ҳол – аҳвол сўраб ёзган мактубларингизга жавоб сифатида шунчаки арзимас фикрлар қолдирган эканман. Шу ҳам инсофдами? Ахир болалик кунларим бирга кечган синфдош дўстимга шундай муносабатда бўлиш уят эмасми? Läs mer

Юсуф Расул: Онамга мактублар

yr5Бадиҳа

1.

Онажон!

Йилларни бу қадар тез, шиддат билан ўтишини қаранг. Куни кеча ёш бола эдим. Дунё кўз ўнгимда ваҳимали ва қўрқинчли кўринарди. Бугун ёшим қирқдан ошган, энди биз яшаб турган бу олам назаримда кичрайиб бораётгандек. Одамлар ҳам майдалашиб кетгандек туюлади. Қалбимда ҳаёт ва дунё олдидаги қўрқувлар чекинган. Руҳимни босиб ётган оғир юклар энди йўқ.

Мен кўпинча руҳиятимда юз бераётган бу каби ўзгаришлар боисини тушунмай, ҳайратга тушаман. Болаликдан ўсмирлик ёшига ўтиш лаҳзалари бу қадар ажабтовур бўлмаган. Ёшликдан ўрта ёшликка кўчишда ҳам ўзимдан ҳайратланмаганман. Нега энди ҳаётимни ярмидан кўпини яшаб бўлиб, кексалик томон кетаётган пайтимда руҳиятимда кутилмаган ўзгаришлар содир бўла бошлади?.

Мен гўё яна болаликка қайтиб бораётган одамдекман. Туйғуларим ўша – болалик чоғидагидек тиниқ ва тоза. Ўй- хаёлларим, орзу – умидларим ҳам болаларники каби содда ва беғубордек. Энг муҳими – қалбим борган сари шаффофлашиб бормоқда. Läs mer

Бугун Муҳаммад Солиҳ олтмиш ёшга тўлди!

December 20th, 2009

Юсуф Расул,
журналист, “Янги Дунё” саҳифаси муҳаррири.

Бу сана муносабати билан Муҳаммад Солиҳни яхши ва ёмон кўрадиган кишилар ўз билгиларича фикр билдирдилар, саҳифамизда турли муносабатлари ортилган изоҳларни ёзиб қолдирдилар. Билдирилган фикрлар ва қолдирилган изоҳларнинг ҳаммасини ҳам холис ва кўнгилдан чиққан деб бўлмайди албатта. Лекин ўз туйғуларини чин дилдан бу ерга кўчириб ёзган инсонлар ҳам бор, уларнинг самимияти ва ҳақгўйлигига шубҳа қилиб бўлмайди.

Муҳаммад Солиҳни яхши кўрадиганлар уни шоирлиги учун, сиёсатчилиги учун ва яхши инсонлиги учун яхши кўришар экан.

Муҳаммад Солиҳни ёмон кўрадиганлар уни шеърларини тушуниб етмаганликлари учун, сиёсатда йўл қўйган хатолари учун ва танқидни кўтара олмайдиган инжиқ феъли, соддалиги, ишонувчанлиги учун ёмон кўришар экан. Läs mer

Изоҳларга ёзилган изоҳлар

December 3rd, 2009

“Турклар қандай мусулмон бўлганди?” (3) номли мақола юзасидан фикрлар ва уларга билдирилган муносабат.

Haq Says:
December 1st, 2009 at 12:51 pm edit

Юсуф расулга: Бу маколани куйишдан кузланган максадинг кун сайин ойдин булиб боряпти. Сенга куп инсонлар бу маколани куймасликни яхши гарпириб хам ёмон гапириб хам насихат килишди.лекин бу ишдан тухтамаяпсан. бундан куриниб турибдики сен аник ислом динини ва мусулмонларни ёмон курасан ёки дин душманларини хизмати килаётган одамсан. Сен хакингда Дустназар акани хам Солих акани хам айтган гаплари тугри чикаяпти. Яна сенга насихат бу ишим демократ иши деб узинг узингни алдама. Сен шуни билгинки бу ишинг билан узинга узинг хукум чикаряпсан. Бу ишинг билан чикарятган фитнанг учун ва тухмат билан ёзилган исботсиз маколани чоп этганинг ва таржимада узингдан кушиб чатиб ёзаяттганинг учун охиратда жавоб беришга тайёрлик кургин агар охиратга ишонадиган одам булсанг. Läs mer

Ёшлар ва кексалар муаммоси

Юсуф Расул

(“Янгиланаётган дунё” туркумидан).

Бугунги воқеълик бизга нималарни эслатади?

90 йиллар бошида жамиятда бошланган янгиланиш (миллий уйғоний, демократлаштириш, эркинликлар) жараёни биринчи навбатда ёшлар томонидан қабул қилинган ва ёшлар барча соҳадаги сиёсий курашларнинг биринчи сафларида боришганди. Масалан, бу ўринда мухолифатдаги ҳаракатлар ичида ёшларнинг ўрни алоҳида эътиборга сазовордир.

Ўша пайтда ўрта ёшлардаги демократия ва эркинлик тарафдорлари ёшлардан дастак топишга эришган эдилар. Бутун Ўзбекистон бўйлаб Муҳаммад Солиҳга ва демократик ҳаракатларга хайрихоҳ ёшлар тўлқини вужудга келганди. Минглаб ёшлар Муҳаммад Солиҳ ҳаракатларини қўллаб қувватлашар, уни бир оғиз айтган гапи биз учун қонун эди. Бундан ташқари ёшлар “Эрк” газетасини севиб ўқишар, уларни дунёқарашларини шакллантиришда бу каби газета ва журналларнинг ўрни жуда катта эди. Läs mer

Инсон ва Ҳаёт муаммоси

Юсуф Расул

Одам боласи қачон ва нима мақсадда яратилган? Унинг баҳри муҳитдаги вазифаси нималардан иборат? Бу жавобсиз саволлар неча асрларки онгли инсонларни безовта қилиб келади. Бу борада билдирилган фикрларнинг нисбатан ҳақиқатга яқинлари кўп. Бироқ, уларнинг барчаси ожиз одамларнинг шахсий мулоҳазалари бўлиб қолаверади. Шунга қарамай инсон атроф олам, баҳри муҳит, табиат, жамият ва ўз-ўзи билан муносабатда бўлар экан, бу зиддиятдан ўз моҳиятини излайди, саволларига жавоб қидиради. Аслини олганда инсон ва ҳаётнинг ўзи жавобсиз саволлардан иборат жумбоқдир.

Афсона ва Ҳақиқат

Инсон ва оламнинг пайдо бўлиши ҳақидаги ривоятлар бир-бири билан ўзаро уйғун келади. Муайян халқлар фалсафаси ва маданиятида бу ҳақда турли афсона, қараш ва тахминлар мавжуд бўлиб, улар мазмунан бир-бирига ўхшаш. Маданиятшунос ва муаррих А. Тойнбенинг эътироф этишича, бизниниг сайёрамизда шу вақтга қадар ўттиз битта цивилизация (тамаддун) бўлган. Уларнинг ўз эйдос, яъни Тангрилари яралган. Läs mer

Аслида нима бўлганди?

”Янгиланаётган дунё” туркумидан.

Юсуф Расул


Швециянинг гўзал Тимро шаҳрида яшар эканман, кўпинча бу ердаги одамлар ҳаётига ҳавас билан қарайман. Швециядаги ҳаёт билан мени ватанимдаги одамлар турмуши ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Бу ерда ҳамма нарса изга тушган. У ерда эса ҳамма нарса издан чиққан. Одамлар турмуши, қалби, маънавияти, дунёқараши издан чиққан. Нега?

Одамларимиз ҳаётнинг зил – замбил юкига бардош бера олмай исён қилишар экан, ҳукумат уларни аёвсиз ўққа тутмоқда. Бу қийинчиликлардан қандай чиқиб кетиш мумкин? Аҳвол шу зайлда давом этаверса, муаммолар ечилмаса охири нима билан тугайди? Шу каби саволлар менга тинчлик бермасди.
Охирги йилларда содир бўлган воқеалар сабаблари, мени ва бир қанча журналистларни хорижга чиқиб кетишимиз билан боғлиқ воқеалар бирма бир кўз олдимдан ўтади. Läs mer

Янгиланаётган дунё

Юсуф Расул

Илк тасаввурлар

Тасаввур қилинг, эрталаб уйқудан уйғондингиз, дастлаб мудроқ босган кўзларингизни уқалаганча нима ҳақда ўйлайсиз? Менимча ҳар бир киши тонг отиши билан рўзғори, оиласи ва муҳими ўзининг ижтимоий аҳволи ҳақида бош қотиради. Муҳими шу: ҳаёти фаровон бўлса, болаларининг қорни оч қолмаса, тирикчилиги бир амаллаб бўлсада ўтиб турса. Одам боласининг ҳаёти қўпол қилиб айтганда ошқозонига боғлаб ташланган. Бу муаммодан ҳеч ким қочиб қутила олмайди. Бу муаммо бироз бўлса-да ҳал бўлгач, у бошқа нарсалар ҳақида ўйлай бошлайди. Булар оддий одамларнинг кундалик машғулоти. Шундай дейману оддий ёки мураккаб одам бормикан бу дунёда деб ўйлаб қоламан. Кимдир мардикорчилик қилиб кун кўради, кимдир давлат ишларида ишлайди, кимдир врач, журналист, ёзувчи ёки олим. Уларнинг ҳаммаси оддий одамларку! Läs mer