Dagsarkiv: december 30, 2011

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати – МХХнинг яширин лойиҳаси

”Янги Дунё” архивидан.

April 24th, 2011

Ўтган ҳафта “13 май Иттифоқи” Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига айлантирилгани ва Каримов режимига қарши бўйсунмаслик ҳаракатини бошлагани эълон қилинди. “Эрк” демократик партияси, “Андижон -Адолат ва Тараққиёт” ташкилоти ҳамда “Таянч” гуруҳи бирлашган бу янги ҳаракат фаолияти ҳақида ўзбек мухолифати фаоллари муносабати билан қизиқдик. Бизнинг дастлабки суҳбатдошимиз таниқли кинорежиссёр, ўзбек мухолифати фаоли Абдулазиз Маҳмудов.

Юсуф Расул: -Ўзбекистон Халқ Ҳаракати илгари сураётган мақсад ва вазифалар ҳақида қандай фикрдасиз?

Абдулазиз Маҳмудов: -Мен бу ҳаракатни жиддийлигига ишонмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, Ўзбекистон Халк Ҳаракатини орқасида ва бугунги мухолифатнинг умумий ҳаракатларини орқасида Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати (МХХ) нинг ҳиди сезиляпти. Ҳозирги жараёнда ҳукуматга асосий мухолиф куч – бу МХХ. Ўзларини мухолифат деганлар эса МХХ нинг қўғирчоқлари холос. Шуларни ичида сиз ҳам, мен ҳам қўғирчоқлармиз. Барчамиз сиёсий сахнада ўзимиз танлаган ролларни ўйнаймиз ва ушбу ролларни МХХ назоратида ижро этамиз. Бизни фаолиятимиз бу Ўзбекистон рахбарияти олдида МХХ ни зарурлигини исботловчи далил. Läs mer