månadsarkiv: december 2012

Хатна

Юсуф Расул

Ҳикоя

Баъзан кутилмаган бир воқеа сабаб ҳаётинг алғов – далғов бўлиб кетар экан. Ўзингча яхши ниятда қилаяпман деб ўйлаган, ҳатто эслашга ҳам арзимас оддий савоб иш туфайли номинг қора бўлиши, сени авахтага ташлашларини тасаввур ҳам қила олмайсан. Суннатилла буни кутганмиди? Ўз ватандоши ўғлини одатга кўра чўчоқчасини ортиқча жойини кесиб, хатна қилиш бу юртда жиноят саналишини туш кўрибдими?

Аслида, ватанида қилиб юрган иши эди… Қолаверса отасидан қолган касб… Эҳе, қанчадан қанча гўдакларни шу йўл билан “мусулмон” қилмаган. Динимизда ҳам ўғил болаларни қўлини ҳалоллаш буюрилган. Бу ерда эса Суннатилла каби оддий усталарга болаларни хатна қилиш қатъиян таъқиқланаркан. Олдин бу ҳақда ҳеч кимдан эшитмаганди. Тўй тугаш арафасида Намангандан Европага келиб яшаётган Шерқўзи аканинг ўғли Ҳамдамни ҳатна қилдию, ҳаммаси шундан кейин бошланди. Läs mer

Она изтироби

Юсуф Расул

Ҳикоя

Мастура оқ ювиб оқ тараб катта қилган севимли қизининг жазавага тушиб бақиргани ва Китобни ерга отиб устидан тепганини кўргач, даҳшатдан қотиб қолди. Кутилмаганда катта темир гурзи бошига урилгандай карахт аҳволга тушганди. Тили айланмас, кўзлари тиниб, ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Остонадаги курсига оҳиста ўтирар экан, “Нима қилиб қўйдинг, қизим. Ахир, бу гуноҳ!” деб пичирлади.

“Ая, нима дивоссиз, бу бор йўғи бир китоб. Ҳеч қанақа муқаддас эмас бу! Мана, холасам йиртиб ташлайман, холасам тепаман, қаранг”. Қизининг кўзлари қонга тўлгандек қизариб кетганди. У Китоб варақларини йиртар, оёғи остидаги қоғоз парчаларини аямай тепкилар эди.

Мастура қизининг бу қилиғидан қўрқиб кетганди. “Фотима Китобни қанчалик муқаддаслигини тушуниб етмай, ёшлик қилди, қизиқ қонлик…”, дея ўз ўзига тасалли бермоқчи бўлди. Läs mer