månadsarkiv: januari 2013

Ҳаётга қасида

yrkievЮсуф Расул

Умидимиз, ишончимиз билан
Ҳаётга талпинамиз…
Ҳаётга ўкинамиз…
Ҳаётга юкинамиз…

“Менга бахт бер, омад бер,
бер мансаб, мартаба…”

Тиланчига ўхшаймиз ҳаммамиз-
Қўлларимиз олдинга чўзилган…
Бошимиз саждага тайёр…
Кўзларимиз музтар…
Қалбимизда ўтинч…

Илтижо қиламиз: Läs mer

Юсуф Расул ориятли йигит…

Исмат Хушев

ismat xushev“Янги дунё” муҳаррирининг “ББС” идаги суҳбатини ўқиб…

Мен Юсуфжоннинг “Исёнкор” сайти билан танишганимда у ҳали Қирғизистонда эди, шекилли.

Мухолифатдаги шу сайт биз ижод аҳлининг яккаю ягона юпанчи ва таянчига айланган эди ўша пайтлар.

Кейин Юсуфжон ҳам Швецияга кўчиб келди. Орадан бир бирини қувиб йиллар ўтди.

Бу давр орасида “Исёнкор” кашф қилган кечаги журналистлар энди ўзларини ҳақиқий шоир ва ёзувчилардек тутишга ҳаракат қилиб қолишди… Läs mer

Менинг Маҳзуна онам

16158_214101838082_6394790_n.jpgЮсуф Расул

Ҳикоя

Бу кампирни доимо ўзи яшаб турган мўъжазгина уйнинг деразаси олдида кўрардим. У ҳамиша кўчага тикилганча қотиб турар, бир қарашда шунчаки, ўтган кетганни, ё-да атроф жавонибни томоша қилиб ўтиргандек.. Кўзлари нуқул бир нуқтага қадалган. Кўринишидан жуда ба майли хотирдек эди.

Биз етти чақирим узоқдаги қўшни қишлоқдаги мактабга қатнардик. Мактаб эса кампир яшаб келаётган уйнинг шундоққина ёнида. Келганда ҳам, кетганда ҳам унга кўзимиз тушади.
Узоққа қатнашнинг ўзи бўладими? Ҳар куни эрталабки дарслар бошланмасдан етиб келадиган автобусга шошиламиз. Қайтишда ҳам шу- қишлоғимиздан ўтадиган сўнгги автобусга улгуришимиз керак. Автобусда қатнаш ҳам осон эмас. Келганда, кетганда пул тўлаш керак. Пулингиз бўлмаса қорни катта ҳайдовчи сизни ичкарига қўймайди. Бир амаллаб, тиқилинчда кириб олсангиз ҳам, қишлоқдан чиқиш жойида автобусни йўл четида тўхтатиб, кимда чипта бор, кимда йўқ, бирма- бир текшира бошлайди. Чиптангиз бўлмаса, йўл ҳаққи тўлаттиради, тўламасангиз йўлнинг қоқ ярмига етган бўлсангиз ҳам автобусдан тушириб юборади, меҳр- шафқат йўқ унда. Läs mer