månadsarkiv: april 2013

Юсуф Расул ҳикояси ”Тожикистон” журналида

Jurnal Tojikiston

Душанбеда чоп этиладиган ”Тожикистон” журналининг 3 -4 сонида Юсуф Расулнинг тожик тилига таржима қилинган ”Дераза ортидаги одам” ҳикояси чоп этилди.

Таржимон:Мирасрор Аҳроров.

 

 

 

 

Läs mer

Ҳадемай тонг отади (Ҳикоя)

ЧолғуЮсуф Расул

Дўстим Рустам Қобилга.

Сундсвал – қуёш шаҳри. Нарёғи Тимра – икки дарахт шарафига қўйилган мафтункор маскан. Европа шимолидаги бу икки шаҳар юрагингга яқин. Биринчи келиб тушган жойинг. Худди ўз ватанингдек – қадрдон ва азиз.

Бу ердагилар шимол ва жанубликларга ажратилади. Жанубда аҳолининг асосий қисми яшаса, шимолда, бор – йўғи ўн фоизга яқини истиқомат қилади. У ерда ҳаёт қайнаса, бу ёқда ўлик сукунат ҳукмрон. Лекин, бу жимликда ҳам ҳикмат кўп. Тинчлик, хотиржамликка нима етсин!.

Яна хаёллар… Сенга шунақа ҳаёт керакмиди? Ўзинг истамаганмидинг осуда бир жойни? Бу ерда фақат хаёл суриш мумкин. Ўйлайсан, фикрлайсан… Ҳеч ким сенга хаёл суришдек руҳий лаззатни тортиқ этолмайди. Ҳеч ким сендан бу бахтиёрликни тортиб ололмайди ҳам. Айниқса тун бўлса, ўзинг билан ёлғиз қолсанг, бу сукунат қанчалик бебаҳо неъмат эканлигини юрак- юракдан ҳис қиласан. Ҳаёлларингни ўзгалардан қизғанасан. Уларни руҳ тўлғонишлари, руҳнинг осмону фалакка парвози деб биласан. Жисминг ерда, руҳинг хаёллар билан бирга самода парвоз қилиб юради. Хаёллар сени одам қадами етмас юксакликларга олиб чиқиб кетади. Қайтиб тушгинг келмайди. Läs mer

Қодиржон Ботиров: Биз ҳозир бу масалада жиддий ишлаяпмиз

qodirjon botirov
Айни пайтда Швецияда яшаётган таниқли сиёсатчи ва тадбиркор, Қирғизистонлик ўзбеклар лидерларидан бири Қодиржон Ботиров билан Стокҳолмдаги кичик кафелардан бирида учрашдик.

..2010 йилнинг июнь ойидаги миллий мажоролар ташкилотчиси сифатида кўрилиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган, айни чоғда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) бўйича қидирувга берилган бу фидойи инсонни Европа давлатларида бўладиган Қирғизистонга оид турли йиғилишларда иштирок этаётгани, БМТ, Европа Иттифоқи каби халқаро ташкилотлар биноси олдида ўз мамлакатида ўзбекларга уюштирилган қирғин ташкилотчилари жазоланишини талаб қилиб турли акциялар ўтказаётганидан хабарим бор эди.

Шу йилнинг 18 ва 19 феврал кунларида Женевада бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг Ирқий Камситишларни бартараф этиш бўйича Қўмитаси Қирғизистонга оид тингловини ўтказаёганда, қирғиз давлати ҳайъати ва нодавлат ташкилотлар вакиллари қаторида Қодиржон Ботиров ҳам йиғилишда ҳозир бўлди. У ўша куни қўмита раҳбари ва унинг ўринбосарлари, ҳамда махсус маърузачи билан шахсан учрашиб, уларга Қирғизистондаги ҳақиқий вазият ҳақида кўплаб ҳужжатларни топширган эди.
Läs mer

Юсуф Расул: Синов (ҳикоя)

stokgolmБир муҳожир кундалиги

Бу воқеанинг шу қадар кескин тус олишига ўзим сабабчи бўлдим. Европадаги ўзбеклар дуч келган оддий уй можароси… Буни катта муаммо қилиб кўтариб юришнинг кераги ҳам йўқ эди аслида. Лекин вазият жиддийлашган, бунинг устига бу зиддиятнинг иштирокчисига айланиб қолгандим. Қолаверса, инсон ҳақлари қўпол тарзда бузилаётганини ҳис қилиб турардим.

Камина таржимонман. Швецияга келган ўзбекларга ёрдам бераман. Майда – чуйда қонун- қоидаларни янги келганларга тушинтираман. Бу иш кўнглимга яқин. Энг муҳими – юртдошларимга ёрдамим тегаяпти-ку, деб ўз ишимдан қониқиш ҳосил қилган бўламан. Вақтимни бекорга ўтмаётгани мени қувонтиради. Läs mer