månadsarkiv: maj 2013

Мансуралар

16158_214101838082_6394790_n.jpgЮсуф Расул

Ўзликдан қочиш

Одамлар ўзларидан қочиш учун динларга интиладилар.

Дин – ўзликни унутиш учун бир восита .

Бу жафокор дунёдан ўз қалбларини соғ- омон олиб ўтиш учун, улар шундай қилишга мажбурдирлар.

Маънисизлик …

Жазирама қуёш тиғларидан қочиб, соя – салқин жойларни излаб юрган саҳройи пайғамбарлар нималарни орзу қилишган эди?

Қуддус деворлари ортида оловда ёнаётган мурдалар бизга нималарни эслатади!?.

Жаннат ва жаҳаннам ҳақидаги афсоналар қаердан келиб чиққан?

Инсонлар келган жойларига қайтиш учун йўл изламоқдалар.

Бироқ, қалбларини босиб олган зулмат ичида “йилт” этган нур кўринмайди. Läs mer

”Бегона” ҳикояси ”Шарқнома” журналида

 

begona1Юсуф Расулнинг ”Бегона” номли ҳикояси Тожикистонда ўзбек тилида чоп этиладиган ”Шарқнома” журналида эълон қилинди. Журнал Тожикистон Ёзувчилар Уюшмасининг Суғд вилоят бўлими нашри ҳисобланади. Läs mer

”Яшаш учун кутиш” ҳикояси ”Овоза ва Ҳақиқат” газетасида

 Юсуф Расулнинг ”Яшаш учун кутиш” хикояси Душанбеда чиқадиган ”Овоза ва Ҳақиқат” газетасининг 16 ва 17 сонларида тожик тилида чоп этилди.  Таржимон: Мирасрор Аҳроров.

ovoza7 Läs mer

Юсуф Расул – 42 ёшда!

13427_533261410045428_2109508463_nТуғилган кун муносабати билан табриклар.

Odil Ikromov

Юсуфжон! Саломалейкум! Манбаларга караганда, бугун – мавлуд айёмингиз. Хак тараф куйилган тагин бир кадам муборак булсин!

Yusuf Rasul

Раҳмат Одил ака! Сиз каби шу Ҳақ йўлларидан юриб, юқорига кўтарилмоқ насиб этсин!

Khosiyat Rustamova

Tug,ilgan kuningiz muborak bo,lsin, Yusuf. Bu dunyo yaxshi insonlarga hamisha muhtoj. Omon bo,ling, Yusuf.

Yusuf Rasul

Rahmat! Bu hayotning o’zi ezgulikdir! Läs mer