månadsarkiv: juni 2013

Юсуф Расул: Онамга мактублар

yr5Бадиҳа

1.

Онажон!

Йилларни бу қадар тез, шиддат билан ўтишини қаранг. Куни кеча ёш бола эдим. Дунё кўз ўнгимда ваҳимали ва қўрқинчли кўринарди. Бугун ёшим қирқдан ошган, энди биз яшаб турган бу олам назаримда кичрайиб бораётгандек. Одамлар ҳам майдалашиб кетгандек туюлади. Қалбимда ҳаёт ва дунё олдидаги қўрқувлар чекинган. Руҳимни босиб ётган оғир юклар энди йўқ.

Мен кўпинча руҳиятимда юз бераётган бу каби ўзгаришлар боисини тушунмай, ҳайратга тушаман. Болаликдан ўсмирлик ёшига ўтиш лаҳзалари бу қадар ажабтовур бўлмаган. Ёшликдан ўрта ёшликка кўчишда ҳам ўзимдан ҳайратланмаганман. Нега энди ҳаётимни ярмидан кўпини яшаб бўлиб, кексалик томон кетаётган пайтимда руҳиятимда кутилмаган ўзгаришлар содир бўла бошлади?.

Мен гўё яна болаликка қайтиб бораётган одамдекман. Туйғуларим ўша – болалик чоғидагидек тиниқ ва тоза. Ўй- хаёлларим, орзу – умидларим ҳам болаларники каби содда ва беғубордек. Энг муҳими – қалбим борган сари шаффофлашиб бормоқда. Läs mer

Новеллалар

yusuf rasul2Итларнинг ҳуқуқи

Дўстим, сен итларнинг ҳуқуқлари ҳақида гапирасан. Мен эса сенга инсонларнинг ҳақ – ҳуқуқлари мунтазам поймол этиладиган давлатлар борлиги ҳақида гапирсам, пинак ҳам бузмайсан-ку!

”Бу биз учун муҳим эмас, ҳуқуқлари бузилаётган бўлса ўша жойда яшаётган одамлар ўзлари курашиб, бу ҳуқуқни қўлга киритишлари керак. Биз эса итларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаймиз, чунки итлар ўз ҳақлари учун кураша олмайдилар!” деб туриб оласан.

Қайдан ҳам шу митти ”вов -вов”ни сотиб олдим. Бир ойдирки бошим ғалвадан чиқмайди. Сал узоқроқ ”вовуллаб” қолса, полиция югуриб келиб, ”Сен итингга қарамас экан. Уни кунига икки марта сайр қилдириш керак. Егулигидан доимо хабар олиб туриш керак. Бекорга ғингшиб ётмагандурки, қўшниларинг бизга телефон қилишаяпти” деб ҳоли жонимга қўймайди. Läs mer