månadsarkiv: mars 2017

Ҳаётнинг эртаси

Юсуф Расул

Ҳикоя

”…Сен бечора одамсан… Нега кўникмайсан?. Ҳаёт дегани сени қўлингга мажбурлаб тиқиштирилган эски матоҳ эмас-ку! Отсанг, улоқтириб юборсанг. Лекин.. бундай қилолмайсан, яшашга мажбурсан… Айт, “бу ҳаёт менга маъқул эмас”, де, “ҳамма каби тинчгина чориғимни судраб яшолмайман”, дея бақир… Бу билан нима ўзгаради? Ҳеч нарса! Оёқ қўлларингни боғлаб ташлашган…. Ҳеч қаерга қочиб кетолмайсан..“ Läs mer

Худодан узоқларда

Юсуф Расул

Ҳикоя

”Бу мактубни ҳаётимнинг сўнгги кунларини яшаётган бир вақтда, сўнгги васият ёки пушаймонлик ҳислари, хатоларга иқрорлик оҳанглари билан, қайғу ва ҳасратларимдан бироз бўлсада фориғ бўлиш мақсадида битмоқдаман. Биламан, сен ёзганларимни ўқий бошлаганингда, мен бу дунёдан ўтган бўламан. Балки, сен ҳам мен каби айрилиқ ўтида ёниб, умр ўтказгандирсан. Läs mer

Юракдаги уй

Юсуф Расул

Ҳикоя

1.

Кўпинча ичингдаги у нилий дунёнинг ташқаридаги мовий олам билан муросага кела олмаслиги сени ташвишга солади. Худди ички ва ташқи дунёлар ўртасидаги рақобат ёки зиддият ичида, аросатда қолган кишидек ҳис қиласан ўзингни. Сен аслида кимсан? Ичкаридаги дунёга тааллуқлимисан ёки ташқаридаги одамгами? Буни-да билмайсан…
Ҳаётда тасодифлару, ғайритабий ҳодисалар кўп учрайди. Сен дунёга келган пайтингни хотирлай олмайсан. Лекин болалик кунларинг кечагидек ёдингда. Ўшанда ўзинг тенги болалар билан урушиб қолсанг ёки ўз тенгдошларингдан ранжисанг ичингда нимадир бош кўтаргандай бўларди. Läs mer

Ўтмиш юки

Юсуф Расул

Ҳикоя

У тузалмас дардга чалинган эди. Саратон касаллиги юзларини сарғайтирган, олдин ошқозон ости безини ишдан чиқариб, кейин жигари, бўйрагига ҳужум қилган. Аста- секин бутун вужудини зарпечакдек ўраб олган…
Ҳаёт ва ўлим оралиғида кечаётган кунлар, уйқусиз тунлар… Хаёлига нималар келмайди… Кечган умрини таҳлил қилади. Болалик даври, ўсмирлик, ёшлик қувончлари, талабалик ва илк муҳаббат онлари… Кейин айрилик, айрилиқ, яна айрилиқ… Läs mer