Осло: Мусулмонлар карикатурага қарши

February 18th, 2010

Юсуф Расул

Ўтган жума куни Норвегия пойтахти Ослода бўлиб ўтган кўп минг кишилик намойиш Европа ва Ғарб мамлакатларида ўзига хос акс садо берди. Норвегияда чиқадиган оммабоп нашрлардан бири Dagbladet газетаси 3 февраль кунги сонида Муҳаммад (с.а.в.) карикатурасини чоп этганди. Газета мухбирлари бу карикатура олдин Норвегия хавфсизлик хизматининг Facebookдаги саҳифасида эълон қилинганини, кейинчалик ўчириб ташланганини иддао қилишади.

Бутун Осло кўчаларини тўлдириб тинч намойиш ўтказган мусулмонлар “Динни ҳурмат қилинг!”, “Мусулмонларга қарши курашни тўхтатинг!” каби сўзлар битилган плакатлар кўтариб олган эдилар.

Полициянинг маълумотларига кўра Осло кўчаларига икки мингдан ошиқ намойишчи чиққан. Мустақил манбаълар эса уларнинг сони 3000 кишидан ошиқ эканлигини айтишади.

Мусулмонлар ўз пайғамбарларини карикатура орқали масхараланишига тоқат қила олмасликларини намойиш қилдилар. Карикатурада Муҳаммад пайғамбарни чўчқа кўринишида Қуръон ёзаётгани тасвирланган.

Газета муҳаррирининг айтишича бу сурат 90 йилларда Ғарбий қирғоқда яшовчи Исроиллик одам томонидан чизилган. “Бу шунчаки янгиликлар тасмасидаги тарих ҳақидаги сурат”, дейди Reuters агентлигига Dagbladet бош муҳаррири ўринбосари Ларс Хелле.

Норвегияда 2005-2006 йилларда ҳам карикатура важидан норозилик намойишлари бўлиб ўтганди.

2006-йилда Норвегияда чиқадиган бир насроний газетаси Муҳаммад пайғамбарни 12 карикатурасини Данияда чиқадиган кундалик нашрдан кўчириб босди.

Лекин бу галги норозилик мамлакатдаги энг катта исломий ташкилот томонидан қўллаб қувватланмади. Газета биноси олдида уюштирилган митинг ташкилотчиларидан бири, 24 ёшли Маҳуэлдин Муҳаммад (Mohyeldeen Mohammad) томонидан айтилган фикрлар деярли барча матбуот нашрларида эълон қилиниб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Муҳаммад қўлига микрафон тутганча (суратда) “Норвегияда айнан диний сабабдан 11 сентябр воқеалари қайтарилиши мумкин”, деди. Шунингдек у мамлакатдаги гейларни таъқиб қилиш, уларни Шариат қонунлари асосида тошбўрон қилиб ўлдириш кераклиги ҳақида гапирди.

Баъзи диндорлар Муҳаммаднинг бу чиқишини мусулмонларни ёмонотлиқ қилиш мақсадида уюштирилган провокация дея баҳолашди. Айни кунларда ҳам Муҳаммаднинг фикрлари юзасидан матбуот ва ОАВда турли баҳсу мунозаралар давом этмоқда.

Нега Европа давлатларида кейинги пайтларда мусулмонлар ҳиссиётларига тегувчи бу каби карикатуралар тез-тез кўзга ташланмоқда?

Бунинг ортида ким турибди ва уларнинг мақсадлари нима?

Бу сиёсий тадбирлар мусулмонларни жамоатчиликка танқидга тоқатсиз, сўз ва матбуот эркинлиги, демократия душмани қилиб кўрсатиш учун керак, дейди маҳаллий сиёсатчилардан бири.

Унинг айтишича, Европа сиёсатчилари шу йўл билан мусулмонларни сўз эркинлигига кўниктиришмоқчи бўлсалар керак.

“Бу тадбирлар бошқа томондан радикал қарашдаги турли исломий гуруҳларни аниқлаш, уларни жамиятдан иҳоталаш учун жуда муҳимдир. Карикатурани чизганлар ҳам, мусулмонларни кўчага олиб чиққанлар ҳам, ислом дини номидан ўзича “фатво” бераётганлар ҳам аслида бир-бирига жуда яқин кишилардир”, дейди суҳбатдошимиз.

www.yangidunyo.com

13 Responses to “Осло: Мусулмонлар карикатурага қарши”

muso says:
February 22, 2010 at 5:46 pm (Edit)

Раҳмат! Факт билан ва конкретно текстлар билан ёзинг?! Қайси бир иборада “бошқаларни шахсига тегадиган, ҳақоратли гаплар” бор?
Reply
muso says:
February 22, 2010 at 11:49 am (Edit)

Админ га : Мени бир кишини менга нисбатан ноҳақ сўзига жавоб ёздим! Сиз Юсуф Расулга бу қаттиқ ботганига ҳайронман! Кейин сиз расулуллоҳдек зотга инсофсизлик ва бе одоблик билан қилинган тажаввузга нисбатан ҳич қандай фикр билдирмагансиз?! Лекин жуда юмшоқгина бундай саволлар келтиргансиз :
Нега Европа давлатларида кейинги пайтларда мусулмонлар ҳиссиётларига тегувчи бу каби карикатуралар тез-тез кўзга ташланмоқда?

Бунинг ортида ким турибди ва уларнинг мақсадлари нима?

Кейин бу саволга мунофиқона оҳангда муслмонларни бир бетига шапалоқ урса иккинчисини ҳам ҳурмат билан тутушлиги учун бўлган насиҳатдек қуйидаги жавобни ёзгансиз :

Бу сиёсий тадбирлар мусулмонларни жамоатчиликка танқидга тоқатсиз, сўз ва матбуот эркинлиги, демократия душмани қилиб кўрсатиш учун керак, дейди маҳаллий сиёсатчилардан бири.
Бу карикатурадан мақсад менимча ҳаддидан ошган кофирлар ўз душмонликларини изҳори учун маънавий ҳақорат билан уч олияпдилар!!!

Кейин мени сукағон қилиб менинг адрисимни ёзибсиз! Буни қандай тушуниш мумкин! Мен сукмадим балки оят ва ҳадис ва шаръий далилллар келтирдим! Сизгнинг таъбирингизча бу сукишми?! Адрисни ёзишдан мақсад нима? Бу сизнинг журналистик қоидангизга кирадими?! Ё сиз қайсидир тарафга айғоқчилик қиласизми ва шу мақсадда сайт очганмисиз?! Билиш керак бўлган одамлар алла қачон интернетни кузатиб билиб ўтиришибди агарчи сиз эълон қилмасангиз ҳам!!! Сиз ҳам юқоридагилардек аламли ҳолатда бу жавобни ёзганлигингиз “сукағон” деб сифат беришингиздан кўриниб турибди! Акс ҳолда мени биринчи бошлаб “Шўринг қурсин Мўсабек” дебҳақорат қилган Зуфарга нисбатан сиз бу админни ёзган бўлар эдингиз!!!

Мазкур шарҳимни икки марта олиб ташладингиз қани сизда демократия?! Ҳақ сўзга тоқат қилаолмаяпсизми?! Жаноб админ!!!
Унда менга ёзган “админ”ни ва адрисларни ҳам олиб ташланг! Шунда менинг шарҳимни қўймасангиз адолатли бўлади яъни тенгма-тенг бўлади!

****

Админ

Мусага:

Сиз келтираётган ояту ҳадисларда бошқаларни шахсига тегадиган, ҳақоратли гаплар бор бўлса керак, шу сабабли улар олиб ташланган.Бошқаларни шахсига тегадиган, миллий, ирқий ва диний адоват қўзғайдиган фикрларни бу ерга тиқиштирмаслигингизни илтимос қиламиз. Толерант бўлинг, шунда марра сизники!
Reply
oyat says:
February 22, 2010 at 11:24 am (Edit)

«Мусо деди: «Парвардигоро, дарҳақиқат, Сен Фиръавн ва унинг одамларига ҳаёти дунёда зеб-зийнат ва мол-дунё ато этдинг. Парвардигоро, улар (мана шу мол-давлатлари билан одамларни) Сенинг йўлингдан оздиришлари учун шундай қилдинг. Парвар­дигоро, уларнинг мол-дунёларини йўқ қилгин, кўнгилларини қаттиқ қилгин, токи аламли азобни кўрмагунларича, иймон келтирмасинлар» (Юнус: 88)
Reply
Qobil says:
February 21, 2010 at 6:32 pm (Edit)

Izoh:
Alloh iymon ahliga najot bersin, va bu kabi kofir, munofiqlarga kifoya qilsin. Ularni xor, qilmishiga pushaymon, qolganlari uchun ibrat qilsin.
Bu erda kofir deb karikatura chizgan va bosib chiqarganlarni nazarda tutgandim.
Zufar siz xam sukish deb tushunmang men sizga yozganimni nasihat deb qabul qilin. Din nasihatdur. Sizni iymonli deb oxiratingizni uylab xolis yozdim. Balkim tushunarli yoza olmagandurman, menga ogir botgani sukish deb, notugri tushunilgani.
Reply
Qobil says:
February 21, 2010 at 5:05 pm (Edit)

Zufarjon sizni oldingi yozganlarizni uqib, sizni haqiqiy iymonlik birodarlardan ekan bu kishi deb bilgan edim. Afsus oxirgi vaqt munofiqu-kofirlarni himoya qilib iymonli insonlarga qarshi chiqayapsiz. Bu iymon ruknlariga tugri kelmaydi. Biz musulmonlarga uzimiz, oilamiz va ota-onmizdan suyukli bulgan ZOT PAYGAMBARIMIZ MUHAMMAD SAVni xaqorat qilayotganlarga faqat duo bilan javob qilgan musulmonlarga raddiya yozishingiz ogir xolat. Oldingi maqolada xam ikki birodarga qarshi izoh yozib, munofiq tabiatlik kimsani birodar sanagan edingiz. Endi bu badbaxt, xor bolgur kimsalarni xurmatlab, uni bu iflos ishiga sukut qilib sabr qilaylik deb (sukut bu rozilikdur uning ishiga) chaqirib, iymonli birodarlarga taxqir suzlar aytishingiz xam taajublidur. Axir sizni onangizni suksa jim sabr qilmassiz, yoki… Biz esa chidolmasdik. Allohni va Paygambarni biz xamma narsamizdan, uzimiz va ota-onamizdan kuproq yaxshi kurish lozimku!!!
Iymon shartlarida Alloh uchun yaxshi kurish va Alloh uchun yomon kurish xam bor. Buni qanday tushunyapsiz bilmadim.
Qur’onda sahobalarni Alloh maqtab, “Ashiddau ‘alal kuffari va ruhamau baynahum” degan. Yani muomilani aslida kufrga va musulmonlarga qandayligini talimini bergan. Siz urnini almashtirib quydingiz chamamda.
Alloh xammizga haqni haqligini bildirib, u bilan birga qilsin, va botilni botilligini tanitib, undan uzoq qilsin.
Alloh iymon ahliga najot bersin, va bu kabi kofir, munofiqlarga kifoya qilsin. Ularni xor, qilmishiga pushaymon, qolganlari uchun ibrat qilsin.
Allohim musulmonlarni qalblarini bir biriga ulfat qil, va bizlarni Uzing suygan musulmonlardan qil.
Qiyomatda, Uzingni xuzuringda javob berayapganimizda yuzimiz yoriq buladigan va jannatinga loiq amallarga muvaffaq ayla.
Reply
muso says:
February 21, 2010 at 2:55 pm (Edit)

Ҳидоятга эргашганларга салом бўлсин!
Доно Zyfarчага: Сен аввал бир мусулмон биродарингни “сен”лаб ҳақорат қилишингдан аввал билгинки у киши сендан ёшда каттороқ бўлиши мумкин! Менинг ёшим 47 ёшда! Сен неча ёшдасан? Мен, Аллоҳнинг расулини чучқа сўратида чизган кофир кишига нисбатан жавоб тариқасида пайғамбарга нисбатан муҳаббатим эвазига ёздим! Сен у киши исломга кириши мумкин деб тахмининг билан бир мусулмон кишини ҳақоратлаяпсан! Агар у киши мусулмон бўлса унда унинг иши Аллоҳга ҳавола “Ислом ўзидан олдинги нарсани кесади( яъни ўтади)! Ҳатто Ҳамза(р) анҳуни улдирган Ваҳшийни ислом келтиришлигидан кейин ҳам, “Менинг кўзимга кўринмай юргин!” дедилар расулуллоҳ(САМ). Маккада пайғамбаримиз каъбага намоз ўқиётганда пайтларида бир қанча ашадди душмонлари ўтирган эди, шунда Уқба ибну Абу муъит деган кофир келиб пайғамбаримизни устларига суйилган молнинг ичак-чавоқларини олиб
келиб ташлади, пайғамбаримиз(САМ) намоз ўқишда давом этдилар. Фотима(р) уша ифлос нарсани олиб ташлаб, мушрикларни лаънатладилар! Намоз ўқиб бўлиб расулуллоҳ(САМ) уша мушрикларни номма-ном санаб, улар ҳақида дуойи бад қилдилар!Сен, Абу лаҳабни лаънатлаб тушган “Масад” ёки Абу Жаҳлни лаънатлаб тушган “алақ” ва “лайл” сураларини инкор қиласанми! Дуойи қунут нима учун тушган?! Сенга ўхшаган демократлашган доно чала мусулмонлар демократларга яхши куринай деб кундан кунга уларнинг ўйинларига ва “тоқатлилик” деган атамаларига-найрангларига мослашиб бориётганларингни ўзларинг сезмаёпсизлар! Сенга жавоб ёзган “TOSHKANDIY”биродарга ҳам ижтиҳод олимларни иши, “ғазаб шайтондандир” деган маънода жавоб ёзибсан. Бу, сенинг ижтиҳодинг бўлмай олимларникими?! Ғазабнинг ҳаммааси шайтоданмас!!! Булмаса Аллоҳ ва Расул ҳам ғазаб қилган! Сен яна оятнинг мазмунида келган мушрикларни олиҳаларини ҳақорат қилишдан бўлган таъқиқни уларнинг шахсларига бўлган таъқиқ деб хато тушунгансан! Акс ҳолда оят бири-бирига таъоруз бўлиб қоларди! Қуръонда таъоруз йўқ! Сен аввал “Қёс” ва “масоликул-илла” темаларини яхши ўқиб олсанг бўлармиди бошқаларни “жоҳил” деб ҳақорат қилгунча!!!
Ҳозир сизларга ўхшаган чала мусулмонлар динини ва ватанини ҳимояси учун жанг қилиётган мусулмонларни озодликга тақлид қилиб,”жангарилар” деб сайтларинга чиқарияпдилар! Биласанми ўзбек тилидан “жангари” ким?!! ҳич нарсадан ҳич нарса уриш чиқариб қон тўкадиган қонхур кишилар яъни “Террорчилар”дир!!! Бунга бемалол Аллоҳдан қўрқмай журъат қиласизлар?!!
Вас-салом!

****
Админ

Бу сўконғич мухлисимизнинг манзили:

95.104.196.2
City: Ulyanovsk
Country: Russian Federation
Continent: Europe
Time Zone: GMT+3 more demo?
Reply
Zyfar says:
February 21, 2010 at 1:17 pm (Edit)

FURQON TOSHKANDIY Says:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!
Бродарим танбеҳингиз учун миннатдорман ва ташаккурлар бўлсин,
мен ўзимга тегишли ҳулоссалар чиқориб олишга ҳаракат қиламан.
Лекин шуни билиш керак,”ғазаб ва сўкиниш” сиз айтгандек илм хам эмас, “ғазаб шайтондандир”, мен жахолат қаршисига,сўкунувчи билан ўзимни бир сафга қўя олмадим.Бизнинг, жахолатдан фарқимиз одоб ахлоқ эмасми?Мўминларнинг сифати ва фарқи
ҳам шундаки гўзал хулқ ва сабр қаноат ,Аллохнинг фазли!.Агар имкониятингизда кураш восситалари бўлмаса,чиройлик дуолар ва ибодатлар билан сабр қилган афзалроқ деб тушунаман. Сизга бродарлик масалҳатим, ўз райингизга кўра ижтдиход қилишдан сақланишингиз тўғрироқ бўлса керак !Фатво ва ижтдиход қилиш шарафи Олимларимиз хаққи деб биламан!

Бу ўринда айтиш лозимки, мусулмолар учун бу жойда ва бу шаклда бахс мунозорни давом эттиришни ўрни хам, жойи хам эмаслигини билиш хам, англаш хам илмдир!Ўзбекистонлик мусулмон бродарлар буни кўп такрорлашаяптилар. Валлоҳу аълам.Ассалому алайкум ва роҳматуллох! Этирозларингиз бўлса марҳамат ушбу рақамга қўнғироқ қилишингиз мумкин: +46768328436.
Reply
FURQON TOSHKANDIY says:
February 20, 2010 at 10:24 pm (Edit)

ZUFARGA. Bilib bilmay tanbeh bermang brodar. Ilmingizga yarasha gapiring. Birinchi karikaturakaturalar chiqqanida esimda bor SAUDIYA ARABISTONIDAGI olimlar juda qattiq gapirishgan edi. Masalan Salmon Avda: AGAR HAQIQIY ISLOMIY DAVLAT YANI HALIFALIK QOIM BULGANIDA EDI BIZ ULARGA (yani demakratiyani davo qilayotgan kofirlarga ) QARSHI JIHOD ELON QILGAN BULARDIK. Abdurrahmon Huzayfiy ( Madinadagi Paygambarimizning masjidlarini imomi) juma kuni juma hutbasida : ALLOH ULARNI QULLARINI SHOL QILSIN deb duo qilganlari esimda. PAYGAMBARIMIZ S.A.V HAM ISLOMGA QATTIQ ADOVAT QILGAN 10 KISHINI HAQQIGA DUOI BAD QILGANLARI HADISDA KELADI : ALLOHUMMA AHSIYHIM ADADA VAQTULHUM BADADA VALA TUGODIR MINHUM AHADA ( yani ALLOHIM ULARNI ADADLARINI HISOBLAB QUYGIN HAMMALARINI QATL QILGIN ULARDAN BIRORTASINI QOLDIRMAGIN) . Yuqorida bir hadisni manosini keltiribsiz . Ha tugri bu hadis bor. Lekin biz birinchi bulib ularni sukayot ganimiz yuq ularni etiqodlarini haqorat qilyotganimiz yuq. Ular uzlarini uylarida binolarni portlatib ( 11 sentyabr) bizni erlarimizga bostirib kirib kelishdi va bizni PAYHMBARIMIZ MUHAMMAD S.A.V. ni juda yomon suratlar chizib haqorat qilishdi. Endi nima qilishimiz kerak tomosha qilib sabr qilishimiz kerakmi . ALBATTA YUQ . ULARGA QARSHI QULDAN KELGANCHA HOH QUROL BILAN BULSIN HOH QALAM BILAN JIHOD QILISHIMIZ KERAK.
Reply
Zyfar says:
February 20, 2010 at 9:53 am (Edit)

Бисмиллаҳир роҳманир рохманир роҳим!
“Мўсо” номига лойиқ бўлаолмабсан Шўринг қурсин Мўсабек,элга майдон
ўқишдан олдин,ўзингни ислоҳ қилишни Аллоҳдан сўраб дуо қилгин кўпроқ ,
эссиз мусулмон, Аллохни ишларига чиройли сабр қилиш билан бошқаларга ибрат бўлиш керак эмасми?Аслида мана шунақа жохил мусулмонларимиз сабаб деб ўйлайман,шунақа карикатуралар чиқишига. “Уларни сўкманг улар
ҳам сизни динингизни сўкишига сабабчи бўлиб қоласиз”деган талимни ўқимадигизми? Аллох билади эртасини, у хидоят бўлиб сиз дўзахга тушиб
кетишингиз эхтимоли бор!
Мисол учун мана шу каби: Швейцарский Икрима. Сыны Абу Джахля принимают Ислам
Европа и Швейцария повергнуты в шок. Один из самых преданных защитников страны от «наступления Ислама», борец с минаретами и прочими «символами нашествия» Даниэль Стрейч некоторое время назад публично заявил, что последовал религии Аллаха. Точно также была шокирована Аравия, когда уверовал один из самых ярых бойцов язычества и один из самых упертых противников мусульман Икрима…

Шок маленькой страны.
Reply
muso says:
February 19, 2010 at 8:53 pm (Edit)

Эй Аллоҳим ўз дининга мадад бергин! Ва бунга ўхшаган карикатурачи шайтон,малъун, шакал, каззоб, зинодан бўлган, ит эмган, фитначи, чучқа, ўз онаси-қизининг эри булга нанкўрларга тезда ҳамма бандаларинга ибрат бўладиган бир жазо,ҳақорат бергин! Эй роббим сенга ёлвараман, илтижо қиламан унинг азобини кечиктирма! Улар ҳаддидан ошган-ошди, тажоввуз қилгандан тажоввуз қилди!!!
Reply
Muhammad says:
February 19, 2010 at 1:05 pm (Edit)

Demokratlar, komunistlar, socialist, fashist va shunga o’hshagan o’zlarini har-hil nomlar bilan ataydigan toifalar, bular Haqiqiy ISLOMimizdan hech qanday ulushi bo’lmagan kimsalardir, garchi ularning ba’zilari musulmonlikni da’vo qilsalar ham. Bunday yaramas rassomlarga esa inshaalloh robbimizning abu jahl, abu lahab va shularga o’hshagan ifloslarga bergan “MUKOFOT”lari yaqin, ohiratda esa abadiy jahannamning haqiqiy egalari mana shulardir.
Reply
Abdulla Abduqodir says:
February 19, 2010 at 3:23 am (Edit)

Menimcha, bunga oxshash holatlar mutlaqo demokratiyaning maxsuli emas.
Bu anarxiyaning maxsulidir. Bu qonunsizlikning maxsulidir.
Demokratiya tamoillariga ko’ra har bir inson boshqalarning erkiga, tuyg’ulariga daxl qilmagan holda istaganicha erkindir. Bu karikaturalar orqali esa biz musulmonlarning muqaddas tuyg’ularimiz toptalgan. Demak, jinoyat sodir etilgan. Bu jaholat! Biz musulmonlar jaholatga qarshi ma¨rifat bilan kurashmog’imiz; jinoyatchilarni sudga berib, ijrosini talab etish yo’lidan borganimiz ma’qul.
Reply
Muslima says:
February 19, 2010 at 2:22 am (Edit)

Одамларни нима бирлаштиради? Гурур, ор-номус, шаънига тегишли хакорат бирлаштиради.
Узбекни-чи? Ундаги асрлар оша топталган гурурни, ор-номус, иймонни кандай уйготса буларкин?
Reply

Kommentera