Швецияда яна исломчилар ови бошланди

13th, 2010

Юсуф Расул

Швед радиосининг кеча тарқатган хабарида айтилишича, Швеция ҳукумати мамлакат хавфсизлик хизмати -SÄPOга жангари исломчилар тўғрисида маълумотлар тўплаш ва кузатув-тадқиқот ишларини олиб боришни топширган.

“Швеция хавфсизлик хизмати олдинлари неофашистик қарашдаги ҳаракатларга нисбатан шундай ишлар олиб борган эди. SÄPO нинг вазифаси Швецияда барча йўналишдаги экстремистик гуруҳлар устидан назорат ўрнатишдир. Айнан исломчиларга эътибор қаратиш масаласи Интеграция ишлари бўйича вазир Ниамко Сабуни ташаббуси билан ўртага чиқди”, деб хабар беради Швед радиоси.

Суратда: Ниамко Сабуни
Ulf Palm/Scanpix олган сурат
.

Швецияда ислом динига эътиқод қилувчи радикал қарашдаги мусулмонлар устидан назорат қилиш амаллари кеча ёки бугун ўртага чиққани йўқ. Мамлакатга мусулмонлар келиб ўрнаша бошлаган 50 йилларда ислом динига эътиқод қилувчилар бир кун келиб Швеция жамияти учун фундаментал хавф сифатида кўрилишини ким ҳам ўйлаб кўрибди дейсиз?!

1953 йилги ҳисоб – китобларга кўра Швецияда бор йўғи 500 мусулмон яшаган. 1966 йилда бу рақамлар 1000 кишини кўрсатган. 1970 йилда расмийлар мамлакат бўйлаб ислом динига эътиқод қилувчи 9000 киши борлигини аниқлаганлар.

Швецияга дастлаб Туркия ва Болқон мамлакатларидан келган мусулмонлар яшаган эди. Аста – секин қочқинлик истаб араблар, эронликлар, косоволиклар, боснияликлар ва сомали мусулмонлари ташриф буюра бошлади. Айни пайтда бутун мамлакат бўйлаб мусулмонлар адади 350 минг кишидан ошиқ.

Мамлакатда дастлабки исломий ташкилот – “Швеция Ислом Жамияти”га 1974 йилда асос солинган эди. 80 йилларда “Швеция Мусулмонлари Ташкилоти”, “Ислом Маданияти Маркази”, “Швеция Давлат Ислом Жамияти”, “Шиа Ислом Жамияти” ва ниҳоят “Швеция Ёш Мусулмонлари” ташкилоти пайдо бўлди.

Швецияда мусулмонлар сони кўпайган сари масжидлар сони ҳам ортиб боргани кузатилади. Швециянинг Гётеборе шаҳрида 1976 йилда биринчи мусулмон масжиди “Носир масжиди” қурилган эди. Малмё шаҳридаги катта масжид 1983 йилда ишга туширилди. Шундан сўнг мамлакатдаги бошқа йирик шаҳарларда, жумладан, Стокҳолм, Упсала, Вэструс, Тролҳатан ва бошқа жойларда улкан масжидлар қад ростлади.

Олдинлари Швецияда мусулмонлар ижтимоий ҳаётда кўплаб муаммога дуч келган бўлсалар, йиллар ўтган сари бу муаммолар ўз ечимини топиб борди. Мусулмон болаларнинг мактабда ҳалол гўштлардан истеъмол қилишлари учун шароитлар яратилди. Мусулмон аёлларининг тиббий кўрикдан ўтишлари учун хоҳишларига кўра уларга аёл шифокорлар бириктирилди. Ўғил болаларни суннат қилишга қонун йўли билан рухсат этилди. Исломий йўл билан жонлиқ сўйиш эса ҳанузгача муаммо бўлиб қолмоқда.

Швецияда мусулмон аёлларнинг ҳижоб ёки ниқобда юришларини аёллар ҳуқуқларини бузиш деб ҳисобланиши, мусулмонлар кейинги йилларда юз келаётган энг катта муаммо сифатида юз кўрсата бошлади. Ўтган йили Францияда жамоат жойларида: автобус, метро, таълим муассаларида аёлларни бурқа, паранжи ва ниқобда юришларини таъқиқлаш масаласи мамлакат парламенти даражасига олиб чиқилиши, бу амаллар, бошқа мамлакатлар, Дания, Италия, Ҳоландия ва бошқа Европа мамлакатларида қўллаб – қувватланиши Швецияда ҳам акс – садо бера бошлади. Ўтган ҳафта айни масалада Швеция радиоси уюштирган мунозарада мамлакат бош вазири Фредрик Райнфилд ва Швеция Социал- демократик партияси лидери Мона Саҳлин иштирок этди. Мона Саҳлин муслималар ҳатто узун рўмол ва бутун танани ўраб ёпадиган узун кийим – бошда бўлсалар ҳам, уларни таъқиқлашга қарши эканлигини билдирди. “Бироқ мен ҳеч қачон аёлларни паранжи ёпиниш ҳуқуқларига қарши курашишни қўлламайман” деди у. Фридрик Райнфилд ҳам тўла таъқиққа қарши эканлигини айтди. “Мен аёлларни паранжи ортида яшриниб олишларини қўлламайман, бироқ уларга қарши қонун чиқаришни ҳам маъқулламайман” деди у.

Кўпчилик бу билан у нима демоқчи бўлганлигига қизиқа бошлади. Орадан бир кун ўтиб, Райнфилд радио орқали бўлган баҳсда ўзини паранжи ва ниқобга қарши қонун қабул қилишга қарши эканлигини маълум қилганини айтди. Унинг фикрича, бу борада ҳар қандай қонун аёлларни швед жамиятидан иҳота қилинишларига олиб келади. У фақат аёллар паранжиси ва ниқоби ҳақида баҳс қилишни ёқтирмаслигини билдирди. Унинг фикрича, мусулмонлар ўғил ва қизлари учун мавжуд алоҳида қоидалар ҳақида баҳслашиш мумкин.

-Биз бу ҳолатга тоқат қила олмаймиз. Лекин бунинг учун ҳам қонунларни ўзгартиришимиз шарт эмас, деди Швеция бош вазири журналистлар билан суҳбатда.

Швецияда чиқадиган Svenska Dagbladet газетаси мухбири паранжи ва ниқобни таъқиқлаш масаласида мамлакат парламентидаги барча партиялар вакиллари фикрини ўрганган. Уларнинг барчаси паранжи ва ниқобга қарши қандайдир қонун қабул қилишни истамасликларини айтишган.

Муслима аёллар кийим боши масаласи кейинги пайтларда Швеция телевиденияси ва газеталарида тез-тез кўзга ташлана бошлади. Бу эса жамоатчиликда мусулмонларга нисбатан норозилик, бетоқатлилик ва нафрат туйғуларини шаклланишига ҳам сабаб бўла бошлагани кузатилади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, айниқса Андижон воқеаларидан кейин юзлаб мусулмонларга Европа мамлакатлари, жумладан Швециядан сиёсий бошпана берилди. Айни пайтда Швециянинг шимолий қисмида ва жанубида тахминан икки юздан ошиқ Ўзбекистонлик мусулмонлар истиқомат қилишади. Ўз ватанларида диний ибодатларини қўрқиб, яширинча адо этган ҳамюртларимиз бу ерда ўзларининг диний амалларини бемалол, ҳеч қандай қаршиликларсиз бажариб келмоқдалар. Мактабларда таълим олиш, исломий озиқ -овқатлар сотиб олиш, турли диний маросимлар ўтказиш имкониятлари етарли. Улар учун ўзлари яшаб турган жойларда ибодат қилиш учун алоҳида жойлар ажратиб берилган. Баъзи радикал қарашдаги мусулмонлар ўзбеклар ичида ҳам йўқ эмас.

Мусулмонларни Европа мамлакатлари қонунларини бузмаган ҳолда, ўз диний ибодатларини қилиб юришлари, жамиятга интеграция бўлишлари, турли диний-экстремистик ташкилотларга қўшилиб кетишларини олдини олиш борасида уларга тушунтириш ишлари олиб борилади. Лекин шунга қарамай халифалик, исломий давлатни қўлловчи радикал қарашдаги мусулмонлар кўпчиликни ташкил этади. Европада яшаётган мусулмон жамоалари ўртасида ўтказилган сўровда қатнашган кишиларнинг 65 фоизи дунёда Шариатга асосланган исломий давлат қуриш тарафдори эканликларини айтишган. Бу эса демократик жамиятларда яшовчилар кишиларни исломга ва мусулмонларга қарши кайфиятларини янада авж олдириши табиий.

Замонавий сўзлашув воситалари, жумладан интернет ривожлангани сари дунёда террорчилик ва экстремизм хавфи ҳам кучайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Демократик мамлакатларда интеграция бўлишга хоҳиш билдираётган мўътадил қарашдаги ислом тарафдорларини қўллаб – қувватлаш ва улар билан ҳамкорликда ишлаш террорчилик ва экстремизмни камайтириши мумкин каби ғояларга умид боғлаётганлар ҳам йўқ эмас.

Балки, Швеция Интеграция ишлари бўйича вазири Ниамко Сабуни таклифи билан радикал қарашдаги жангари мусулмонларни аниқлаш чораларини табиий ҳол деб қабул қилиш керакдир. Чунки, Европа ўз қадриятлари ва тинчлик-хотиржамлигини сақлаб қолишни истайди. Покистон, Афғонистон, Сомали ва бошқа исломий давлатлардаги каби жангарилар ва уларни қўлловчиларни Европада кўчайишидан ким ҳам манфаатдор бўларди? Демократлар буни истамасликлари аён, лекин мусулмон жамоалари ҳам уруш -жанжаллар тарафдори эмас-ку!

Бундан кейин радикал қарашдаги мусулмонларга қарши Европа ҳукуматлари очиқчасига кураш олиб боришлари қандай оқибатларга олиб келишини тасаввур қилиш қийин эмас. Бу курашлар натижасида радикал қарашдаги кишиларга нисбатан Франциядаги имом билан бўлгани каби мамлакатдан чиқариб юбориш чораси кўрилиши мумкин. Аёллар юзидаги ҳижоб ва ниқоб билан руслар босқинидан кейин Марказий Осиёдаги аёллар паранжисини юлиб оловга отиш каби ҳолат юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Октябр инқилобидан кейин паранжи ва соқолидан ажралган мусулмонлар Афғонистон, Покистон, Саудия Арабистони ва бошқа мамлакатларга қочиб кетишган, қочолмай қолганлари мажбуран шароитга мослашишган эди. Европада ҳам шундай бўлиши мумкинми?

www.yangidunyo.com

23 Responses to “Швецияда яна исломчилар ови бошланди”

Qobil says:
February 15, 2010 at 12:37 pm (Edit)

Birodarlar bir-birimizga jaxl qilib, haq so’z va togri yoldagi ustozlarga tosh otmaylik. Quronni, undagi bazi oyatni zamonga javob bermaydi deyish kufr so’zdur. Iymonliman degan inson xazir bo’ladi bunday suzni aytishga.
Musulmonga qarshi qurol kutarish xam iymonga tasir qiladi, bu haqda gapirishdan oldin xam ehtiyot bulmoq kerak. Yana haq yol ustidagi ustozlarni, xususan ABDULVALIY qori akani ham Uzbeklar uchun dindagi qilgan xizmatlari beqiyos. U kishini haqlariga faqat xayrli duodamiz. Olimlarni xurmat qilish xam oddiy musulmonlar vazifasidur. O’zaro tosh otmay balkim yaxshilab o’ylab haqiqiy dushmanni tanib olish kerak.
Alloh uchun yaxshi kurish va Alloh uchun yomon kurish xam iymon alomatlaridandur.
Xammamiz uchun holis nasixat deb qabil qilinlar
Reply
maruf toshqandiy says:
February 15, 2010 at 11:57 am (Edit)

Yaqubbek Samarqandiy Galuboyga! EEE galubchik sal kallani ishlatsangchi. Snam terrorist ekansanu
Reply
muso says:
February 15, 2010 at 9:21 am (Edit)

Душмонни душмон ва дустни дустлигини ажратмаган қавм икки дунёда ҳам хор бўлгувчидир!!!
Reply
muso says:
February 15, 2010 at 9:19 am (Edit)

УУУ?! Исломни ва пайғамбаримизни ҳам 5-асрда ўтган қолоқчи қилиб қўйган амеркача мусулмон чекистлар интернетда ўтирган эканку?! Сизлар сўрайларчи Шайх Муҳаммад Содиқдан сизлар айтадиган уша бир икки оят фақат уша 5-асрда тўғри келиб энди қиёматгача у ҳаётга татбиқ қилинмайдими?! Ҳали сизлар қуръоннинг ҳаммаси 5-аср учун тушган дерсизлар! Уша Абдулвали қориака ва у кишини даъвати қани? Ёки у кишининг андижони нима бўлди? Ёки у киши ҳам террорчи бўлиб қирол кўтардими?! Ёки у кишини толиблар ёки ироқ ва ямандан келиб террор қилдими?!
Reply
Yaqubbek Samarqandiy says:
February 15, 2010 at 1:24 am (Edit)

Tolibon va toliblar degan xunasalar to’dasi bu Amerikaning siyosiy o’yini.

Toliblarning ustiga yadroviy bombalar tashlanishi va qirilishi maqsadga muvofiq ishdir.
Reply
abdulloh says:
February 15, 2010 at 12:29 am (Edit)

xullas toliblarni qilayotgan ishi xato.xuddi takfiriylarga uxshedi.takfiriy desak xam adashmimiz.chunki man tohirni qulidan qochib kelgan odamlar bilan bir nechtasi bilan gaplashganman,toliblarni qilgan ishlarini va tohirni qilagna ishlarini eshitib vopshe kunglik sovub ketgan.shu sababdan xam bularga nusrat kelmayapti va kelmaydi xam too uzlarini ugnamaguncha.xalifalikka kelsak xech bunga shak qilmidi.xamamiz islomiy davlat bulishi xoxlemiz,shunga xarakat qilamiz.bizarga eng yaxshisi ilm uqib,odamlarni tugri aqidaga chaqirishimiz kerak,musulmonlarga ushandagina nusrat keladi.dunyodagi musulmonlar yashayotgan davlatlarni qareng.shirk vopshe kup,uzimizni urta osiyoni gapirmasa xam buladi.ABDUVALI qori aka ustozimizdan olloh rozi bulsin.u kishini 5 yillik davitidan qancha qancha odamlar islomga kirdi va juda kup musulmonlar uz dinini tushundi va aqidasini urgandi.shu kishini yulini tutishimiz kerak,jihod xalifalik degan gaplarni quyib davatni ilgari sursak ushanda odamlarni uzi talab qila boshleydi islomiy davlatni.kegin sekin asta xolatga qarab ish oborilaveradi.olloh xamamizni tugri yuldan adashtirmasin va uzini dinida sobit qadam qilsin amin.
Reply
Iso says:
February 14, 2010 at 11:54 pm (Edit)

Musoni alami Isodan ekanda.

Musoga.
Tolibon o’rta asrlarga qaytib borgani uchun, ularni 21 asr odamlari qabul qila olamaydi. Shu sababli afgon xalqi toliblarga qarshi kurashmoqda. Tolib pokistonga borsa ham quviladi. Eronga borolmaydi. Ular xalqni qurqitib ushlab turgan edi. kecha NATO kuchlari ularni oxirgi turgan joylarini ishg’ol qilganlarida toliblar zulmidan qutilgan oddiy xalq xaloskorlarni quvonch bilan kutib oldi. istagan afg’onistonlikdan so’ran, hammasi toliblarni la’natlaydi.

Toliblarni qo’yavering, o’zimizni vahobiylar ham o’rta asrlarga qaytib zamonaviy dunyoa qarshi kurashib yotibdiku. Ular o’rta asrlarda dinu diyonat posboni deb atalgan bo’lsa, bugungi 21 asrda taraqqiyot va ilmu fan dushmani deb ataladi. Shu sabab ularni ko’zi ko’r, omi, radikal, ektremist, terrorchi deymiz.

Men ham alhamdulliloh musulmonman, lekin qo’limga qurol olib o’z xalqimni ustiga bostirib bormayman, yoki boshqa dindagilarni kofir, g’ayriddin deb haqorat qilib, ularni hayotiga tajovuz qilmaymanku. Bu musulmonlik belgisi emas. Musulmon ilm ma’rifatli, boshqa dindagilarga hurmatli, sabr toqatli bo’lishi kerak. Faqat Qur’ongagi 7 asr uchun tushga bir ikki oyatga yopishib olib, millatlar o’rtasiga ixtilof qo’zg’ash kimga yoqadi. Masalan men shunday odamlarda nafratlanaman. nafratimni cheki chegarasi yoq. Shu sababli o’zim musulmon bo’lgan holda jangari, chalasavot, betoqat radikallarga qarshi ayovsiz kurash olib boraman, to umrimni oxirigacha.
Reply
Qobil says:
February 14, 2010 at 8:34 pm (Edit)

Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf xazratlari Motrudiyni maqtab yozganlar, kalom ilmini sultoni deb. Uzbekistondagi madrasalarda xam Motrudiy aqidasi oqitiladi
Reply
umarjon says:
February 14, 2010 at 7:54 pm (Edit)

“Сиз биласизми улар ҳанафийя мазҳаби асосида амирлик давлат тузган эди”

Tolibonni kattalarini Moturidiy deyishadi. Moturidiylar ham Ahli sunna danmi? Yoki ular adashgan firqami?
Reply
muso says:
February 14, 2010 at 6:20 pm (Edit)

Iso га: Сиз ақил юритмаяпсиз ёки билиб бўлса ҳам ўзингизни нодонликга олияпсиз?
Agar bu qotillar o’zbekistonga yaqin kelsa ularni qirib yo’q qilish uchun men butun mahallam, barcha musulmon do’stlarim bilan kurashaman. Agar sizlarda ham terrorga ishqibozlik bo’lsa sizlarga qarshi ham inshoolloh kurashamiz, kerak bo’lsa hammangni bir ma bir otamiz. Shuni esdan chiqarmang.
Ана шу толиблар ҳам сиздек уларга яқин борган кофирларни ҳам ёки мунофиқларни ҳам qirib yo’q qilishга азм қилишган шекилли!!!
Reply
Qobil says:
February 14, 2010 at 3:45 pm (Edit)

Isoga, siz:
Birodar siz menga oyat hadislar keltirganingiz bilan hech narsa oz’rarmaydi, ya’ni qo’liga qurol olib odam o’ldirgan odam odam qotil yoki terrorchi bo’lib qolaveradi.
debsiz, demak qurolli va odam uldirgan qotil va terorist bolsa, unda AQSh va NATO xam qotil va terarirstmi??? Yana aytibsiz:
Agar bu qotillar o’zbekistonga yaqin kelsa ularni qirib yo’q qilish uchun men butun mahallam, barcha musulmon do’stlarim bilan kurashaman. Agar sizlarda ham terrorga ishqibozlik bo’lsa sizlarga qarshi ham inshoolloh kurashamiz, kerak bo’lsa hammangni bir ma bir otamiz. Shuni esdan chiqarmang.
bu gaplariz bilan va sizni yuqoridagi fikringizga asoslanisak, demak siz xam qotil va terorist ekansizda.
Axir Toliblar xam uz uyini, oilasi va farzandlarini, uz sha’nini, xamda vatanini bosqinchi kuchlardan ximoya qilyapti-ku. Bir xovuch sotqinlarni xisobga olmasak, avgon xalqi kelgindi, bosqinchi AQSh kuchlariga qarshi-ku. Jinoyatchilik va qoradori furushlik statistikaga qarasak Toliblar Afgonni nazorat qilgan vaqtda eng kam darajaga tushgan edi. Xozir aksincha juda yuqori kursatkichda… Bu kabi misollar juda kup.
Reply
Iso says:
February 14, 2010 at 3:32 pm (Edit)

Isodan Musaga xat

Birodar siz menga oyat hadislar keltirganingiz bilan hech narsa oz’rarmaydi, ya’ni qo’liga qurol olib odam o’ldirgan odam odam qotil yoki terrorchi bo’lib qolaveradi. Tolilar bir vaqtlar talaba edi, hozir ular qotil va terrorchilardir. Men ham bir vaqtlar muallimus soniy, qur’on va hadisni o’rib yurganman , u paytlarda talaba edim, hozir esa zapravkada benzin quyuvchi bo’lib ishlayman, talaba emasman, terrorchi ham emasman. Tushungandirsiz. Toliblarni aslo musulmon demang. Ular dinga qarshi, o’z qavmiga qarshi, o’z diniga qarshi kurashayotgan qotilalrdir. Kim bu qotillarni qo’llasa u ularni sherigidir. Agar bu qotillar o’zbekistonga yaqin kelsa ularni qirib yo’q qilish uchun men butun mahallam, barcha musulmon do’stlarim bilan kurashaman. Agar sizlarda ham terrorga ishqibozlik bo’lsa sizlarga qarshi ham inshoolloh kurashamiz, kerak bo’lsa hammangni bir ma bir otamiz. Shuni esdan chiqarmang.
Hurmat bilan Iso
Reply
Ahmad says:
February 14, 2010 at 2:24 pm (Edit)

Iso га. Бир вақтингиз бўлганда қуйидаги видеотасвирларни кўриб қўйинг биродар, илтимос (агар рус тилини тушунсангиз албатта).
“11.09. Расследование с нуля”, “Разменная монета”, “ФСБ взрывает Россию”, “Россия с ножом на спине”, “Ужасный обман”, “Театр 11.09″ ва ҳоказо. Булар ҳаммаси YOUTUBE да мавжуд. Агар ростдан ҳам мусулмон бўлсангиз, фикрингиз ўзгаради. Бу фильмларнинг авторлари Америка ва Россия каби давлатларнинг фуқаролари. Уларни Толибон ёки бошқа бирорта мусулмон кишилар суратга олмаган. Улар минг минглаб ўлдирилган ўз ватандошларининг хақиқий қотилларини топиб беришни талаб қилишмоқда. Ҳукуматлар ҳамма айибни мусулмонларга юклаётган бўлса ҳам, халқ энди ҳукуматга ишонмаяпти. Лекин афсус ўзини мусулмонман деб даъво қилаётган айрим кимсалар ҳали ҳам бировлар туфлаб ташлаган сақични чайнаб юрибди, уят.
Reply
muso says:
February 14, 2010 at 1:24 pm (Edit)

Iso га : Толибон ҳаракати пуштун ва бошқа афғонистон ерли халқларининг исломий талабаларику? Ҳамид карзай европодан келди АҚШ закази билан ва Дустум ўзбекстон закази билан эски ССРнинг таълимини олиб афғон халқлардан олинган наёмник бўлиб, ўзбекстондан тайёргарликдан ўтган киши-ку?! 1998-йил Худайбердиев билан Хужандга бостириб кирганлар ҳам унинг аскарлари эди. Мен қайси оятга ёки ҳадисга мухолиф гапирдим! Менга “ўзингизни фикрингизни тиқиштирияпсиз дейяпсиз!” ! Мен оят ва ҳадис келтирдим! Ва келтирган нарсаларга асос бор! Мен мусулмонман деяпсиз унда нега ислом ҳукмини мусулмонларга жорий қиламан деган толибларга мухолиф бўлияпсиз! Сиз биласизми улар ҳанафийя мазҳаби асосида амирлик давлат тузган эди! “Мунофиқун” сурасида мунофиқлар ҳам биз мусулмонмиз деган эди, лекин Аллоҳ уларга ёлғон гапирияпсизлар деб эътироз билдирди!!! Биз сизларни “нима деятганийгизга эмас нима қилиётганингизларга қараяпмиз!!! Зотан натижа ҳам шундан ҳосил бўлади!!!
Reply
Iso says:
February 14, 2010 at 9:09 am (Edit)

Musaga Isodan xat

Musa, afgonlar toliblarni qo’llagani yo’q. Pokisitonda ham agfonda ham xalq terrorchi toliblarga qarshi. Bugun NATO va AQSH qo’shinlari ichida afg’on askarlari ko’pchilikni tashkil qiladi. Shuning uchun terrorchi guruhlarni islomiy jangari degan atama qabul qilingan. Hamma musulmonlar terrorchi emasku. Masalan men ham musulmonman, men terrorchi emasman. Tolibon esa radikal, jangari va terrorchi.
O’z fikrlaringizni tiqishtirmasdan shu narsaga e’tibor berishingizni istardim.
Reply
muso says:
February 14, 2010 at 7:45 am (Edit)

Узр хатога йўл қўйилибди : Лекин бу фикр қатъий фарз ёки қатъий ҳаром ёки иътиқод масъалаларида бўлади.

Шу ўриндаги “бўлади”ни “бўлмайди” деб ўқинг!
Reply
muso says:
February 14, 2010 at 7:41 am (Edit)

Ассалому алайкум! Мусулмонларни “радикаль” ёки “жангари” деб тафриқа қилиб, европа назари билан таққослаш бу икки юзламачилик. Исломда ҳам бир “раъй” яъни фикрга нисбатан “муташаддид”,”мутавассит”, “мутсоҳил”яъни қаттиқ ушлавчи ёки муътадил ёки енгил қаравчи деб ишлатилади. Лекин бу фикр қатъий фарз ёки қатъий ҳаром ёки иътиқод масъалаларида бўлади. Сиз бутун исломнинг қатъий ёки қатъий бўлмаган ҳукумларини ажратмасдан “радикал” ёки”жангарилар”деб тутидек бировларнинг ғаразли сўзларини такрорлаяпсиз!
Масалан афғон халқи бўлган ва 10йилдан бери бутун жаҳон кофир ва мунофиқ жангарилари тиш-тирноғи билан қуролланиб бостириб келган босқинчига ўз динини ва ерини ва молини ва оиласини ва келажагини ҳимоя қилиш учун жанг қилиётган миллат халоскор толибларни албатта уларни душмонлари “жангари” деб аташади. Бошқа яна нима деб аташсин?! Коммунистлар мусулмон ота-боболаримизни “босмачи” деб атаган эди. Шу вақтларнинг Юсуф Расули ҳам мана шунга ухшаш маълумотлар ва тарихлар ёзган эди. Энди бугун келиб ҳамма тараф бузулиб мол мулклар ва динларимиз талон-тарож бўлгандан кейин (посли пажар) ҳамма ақилли бўлиб сайрашияпди! Бугунгача 100 млнлаб мусулмонлар коммунистлар ва радикал демократлар қўлида жон беряпди. Улар энг охирги яшаш имкониятларидан маҳрум қилинияпдилар. Бугун ўзбекстон қонунлари қандай қонунлар? Албатта исломий қонунлар эмас демократя қонунларидир, бугун уларни ҳамма жиҳатдан дастаклаётганлар ҳам уша радикал демократлардир!
Биронтангиз ўзингизга мантиқан савол бердингизми : Агар толиблар ёки мусулмон жамоалар халқ эмас балки озгина “жангари гуруҳлар” бўлса нега уруш 10йил давом этаяпди? Уларни ердан ва осмондан ва чор тарафдан кофирлар қамал қилиб турган бўлса уларга ким ёрдам берияпди? Албатта ўз динини ва авлодини ва борбудини ҳимоя қилиш учун ерли халқлар ёрдам берияпдида?! Бутун дунё, келгинди ҳамид карзайга ёрдам берса ҳам ўзини иплайолмаяпди-у?
Нима учун афғон халқи ғарблик замонавий жангари салбчиларга қаттиқ қаршилик кўрсатияпди??? Табиийки бу ўлкага улар Аллоҳни рози қилиш учун келмади балки мусулмон халқларни ҳам маънавий ва ҳам моддий қул қилиш учун чиройли, ялтироқ кийимлар ва шиорлар билан келди. Маънивий жиҳатдан амударё бўйларида ҳозир европодан ва СНГдан келган афғон муртад тожик ўзбек афғонликлар пиляжлар, фоҳишахоналар, танса хоналар очиб олишган! Агар хоҳласангиз Юсуф Расул мен сизга ютибидан юбораман? Лекин сиз уни ҳич қачон сайтингизга қўяолмайсиз!!!
Моддий жиҳат эса АҚШ ҳозирдаёқ афғонистон ер ости нефт бойликлари 1000миллиард куб нефт борлигини ошкор қилияпди.

Энди европа давлатларининг ўз минтақаларида мусулмонлар учун бошпона беришликга келсак улар албатта Аллоҳнинг розилиги учун бермаётганлиги аниқ! Бундаги сабаблар:
1. Бугунки кунни ўзига реклама қилиш “Мана бизлар жуда олий ҳимматли, грамотный, интеллигентный одамлармиз, ҳатто ўз душмонларимизга ҳам шафқатлимиз, келинглар бизларни йўлимизни танланглар агар сизлар ҳам зуур одам бўлишни истасанглар!!!”
2. Уларнинг ошиқларини муҳожир мусулмонларга нисбатан бўлган миннатлари : Қани сизларнинг исломларингиз яхши бўлса нега исломий давлатларинг сизларга бшпана беришмайди. Ваҳолонки агар улар мусулмон давлатларга бошпана топиб борса уларни албатта “террорчи” қилишади ёки Яндарбиевдек террор қилишади. Бундай критикадан бечора муҳожир мусулмонлар аллақачон безор бўлиб бўлишган! Абу Бакр(р) ҳам Макка мушрикларининг озоридан қочиб Ибну Дуғуннанинг бошпанасига кирган эди. Шундай миннатлар кўп бўлгандан кейин мен сенинг бошпанангдан Роббимни бошпанасига кираман деб бундай миннатли ғаразли бошпанадан карами кенг зотни бошпанасига кирган эди!!!
Бутун инсонийят Ана шу Зот (Аллоҳ)нинг бошпанасида юрибди инчунун сиз Юсуф Расул ҳам! Агар У Зот ўзининг паноҳсини воз кечса сиз демократлар дарҳол асфала-софилинга кетасизлар!!!
3. Келажакда, узоқ муддатли кўзланган сиёсатда агар давлат тунтаришлар бўлиб қолса шу европада тухум очган ва шу ёқни миннатли нони еган ва ушаларнинг қазонига қайнаб пишган кишиларни мажбуран ерли хақ устига бошлиқ қилиб олиб келамизда : Мана сизларнинг ўзингиздан бировингизни қуямиз бўлмаса!!! деймиз! Қандай қилиб дейсизми?!Бунга бугунки кунги афғонистон мисол бўлаолади! ҳамид карзайнинг тоғасига ҳам европа бирвақтлар жой берган эди.Афғонистонга уни ўзини олиб келишмоқчи бўлишган эди лекин бечорани куни калтаэкан! Ҳар қалай у бўлмаса ундан қолишмайдиган жияни бор! Вақтида уларни тудаси билан чақирган эдикку?! Эронга ҳам Зоҳиршоҳни уғлини тайёрлаб қўйганмиз. “Короче всё идёт по плану!”. Энди агар : Бу ўзбеклар жуда радикалку?! десангиз?! Ишингиз бўлмасин ошиқманг улар бўлмаса болаларидан чиқади! Кўрмадингизми Коммунист братанлар муллаларнинг болаларидан қанча чекистлар тайёрлади! Лекин айримларига бошқалари учун ибрат бўладиган ишларимиз ҳам бор! Мана шу “Швецияда яна исломчилар ови бошланди”мақола ҳам улардан бир кичкинагина шингилдир биридир халос!!!
Пайғамбаримиз (САМ!) ўтган қавмлардан бирини ҳикоя келтирадилар :Бир киши бир роҳибни олдига бориб мен 100 чоқли одам улдирдим мен тавба қилсам уни Аллоҳ кечирадими? деб сўради. Шунда унинг қишлоғи ҳақида роҳиб сўради. У қишлоқнинг исми жисмига монанд бўлиб,(Кафарат-кофирлар) эди.Роҳиб унга : Сен у қишлоқдан чиқиб, бошқа қишлоқ яъни яна бир бошқа қишлоқга бориб яша дедилар. У қишлоқнинг оти (Насарат-Аллоҳнинг йўлига ва ҳақга ёрдамчилар)эди. Бундан хулоса шуки биз хоҳлаймизми йўқми афсуски биз яшаётган муҳитни бизга таъсири бордир!!!
4. Яна бизга информациялар етишмасдан қанчадан қанча хатарли сиёсатлар бўлиши мумкин! Бунга асос :”Яҳуд ва Насоролар сиз (сизнинг йўлингиз)дан ҳаргиз рози бўлмаслар токи сиз уларнинг миллати( дин ва маданийят)ларига эргашмагунингизча!”. сура “Ал-Бақара” 120-оят.
“Халифалик” мавзусида келсак, бу мавзу ҳозир кўтарилган мавзу эмас! Ёки фақат Ҳизбут-таҳрир кутарган мавзу ҳам эмас балки бу исломнинг қонунларидан ажралмас бир қисмидир! Буни озгина арабчадан ва исломдан хабари бор одам ҳам билади. Буни европа ҳам шундайэканлигини яхши билади! Ислом хилофати 1300йил давом этиб тарихда ёзилиб қолдирилган!
Пайғамбаримиз “Кимники(яъни мусулмонлардан) буйнида (халифага) нисбатан қасамёди бўлмас у жоҳилийят улимида улади!” (яъни агар номоз ўқиб ўзини мусулмон чоғласаҳам!). Албатта мана шу ҳадисдан келиб чиққан қонудир бу! Бунинг фиқҳ китобларида тафсилоти бор! Бу ўринда батафсил бунга тухталмадик! Ҳатто ҳанафий уломолардан бўлган ватандошимиз Имом Насафий ҳам ўзларининг “Ақоид” китобларида шундай текстни келтирадилар : ” Насбул-имомул-воҳид вожибун алал-умма” яъни битта имомни яъни халифани бошлиқ қилиб таъйинлаб олиш бутун ислом уммати учун вожибдир!!! Буни аслини инкор қилган киши кофир бўлади! Ю.Р. сизнингча бутун мусулмон халқлар агар буни талаб қилса унда улар “радикал” бўлиб қоладими? Сиз бу назарияни қаердан олдингиз!
Аллоҳ инсонни ўзидан ерга халифа қилиб юборганда шайтон ҳасад қилди ва қиёматгача бу йўлда курашиш учун қасам ичди, яъни ўзи ерда ҳакамлик қиламан деб қасам ичди. Кимики агар ерда Аллоҳнинг қонунини ҳакам қилса у Аллоҳнинг ноибидир, агарчи у ингилиз ёки яҳудий бўлса ҳам! Агарда Аллоҳнинг қонунидан бошқа ҳар қандай ҳукумни ҳакам қилса у пайтда у шайтон ноибидир, агарчи у ўзбек ёки тожик бўлса ҳам ёки қанчаики ялтироқ бўлса ҳам! Энди сиз ана шунга қараб баралла кимлигингизни эълон қилишингиз мумкин! БЎлмаса Қиёматда Аллоҳнинг ўзи ҳам (Фадхули фи ибадии!) деб эълон қилади!Кечирасиз мен чарчадим гапни урап гапиришдан, гапни пуст калласини гапириб қўяқолдим! Мумкин сиз мени таҳрирчи деб ўйларсиз, лекин ҳузбут-таҳрир иътиқоди ва сиёсатларидан менинг фикримга тўғри келмаган саҳалари талайгина! Энди сиз менинг учун қандай хулоса чиқарсангиз менга заррача ҳам фарқи йўқ. Мен ҳақ гапни айтдим халос!!!
Reply
Solih says:
February 13, 2010 at 10:40 pm (Edit)

Юсуф расул ёзган маколангиздан билиниб турибти хижоб билан никобни орасини фаркламаганиз. буни ё билмасдан фаркламагансиз ё атийдан шундай килгансиз. burka билан хижобни фаркига борасиз деб уйлайман. Чунки сиз мусулмонлар билан куп алока киласиз. буни фаркини сураб билиб хам олгансиз. лекин бу хабарни эшитиб роса ич-ичиздан хурсанд булганиздан таржиманиям койил маком килибсиз. Бу хабарни шведчада укиб хаёлимга хойнахой янги дунё сайтидаям чикса керак Юсуф Расул бунака хабарлардан бефарк колмайди деб тургандим. Сиздан олдин Абутов хам узларининг сайтларида русчасини куйдилар. Лекин у киши узларидан кушиб ёзмаганлар. Сиз роса илхом билан узингизни фикризни ёзибсиз. Койил!

****

Солиҳга:

Раҳмат, тақсир самимий фикрларингиз учун!
Сизни изоҳингизни ўқиб Ўзбекистонлик мусулмонлар жамоасида, хусусан қори ака атрофидаги биродарларимизда мени шахсиятим ҳақида салбий фикр шаклланганини англагандек бўлдим. Аслида, ўзимиз яшаб турган мамлакатдаги сиёсий аҳволга муносабат билдириш ҳам керак. Буни мен қилмасам, журналист ва ёзувчилар қилмаса, оддий диндорларни қўлидан ҳеч нарса келмайди. Улар фақат томошабин бўлиб туриши мумкин холос.

Тан олишимиз керак орамизда баъзи бузғунчилар ҳам бор. Улар исломни, мусулмонларни жамоатчиликка ёмон қилиб кўрсатишга уринишади. Масалан, ўзини портлатмоқчи бўлиб юрган Дилмурод Худойқул деган кимсани олинг. Бу одам нима иш қилиб кетди? Ёки ўғлини Афғонистонга ҳам юборишга тайёрлигини билдириб баёнот берган Дўстназар Худойназар-чи! Буларни мусулмонларга фойдасидан кўра зарари кўп эмасми?

Мен ўз касбим юзасидан албатта сиёсий воқеалар ҳақида хабар бераман. Абутов эса журналист эмас. Шу боис уни мен билан қиёслашингиз ноўрин.

Ҳурмат билан биродарингиз ЮР.
Reply
Muhiddin Qurbonov says:
February 13, 2010 at 9:07 pm (Edit)

Менимча хижобни емас, бурқа ва паранжини назарда тутилаётган бўлса керак. Францияда хам паранжи тўғрисида мунозаралар қилинган. Мақолада шунга аниқлик киритлса яхши бўларди.
Reply
umarjon says:
February 13, 2010 at 8:49 pm (Edit)

Yusuf aka, vaqtim kamligi uchun izohingizni bazi joylariga tuhtalaman.

1- Veropaliklar hijob va burka deganda bir narsani tuhsunmaydi. (Agar siz buni farqini bilmasangiz, bu sizni muammongiz). Hususan, Daniyadgi musulmon tashkilotlar, buni kupdan kuzatib borishyapti va munosib javob ham berishti. Masala burkada bugani uhcun, bu ishlargaqarhsi chiqishni keragi yuq deyishti. Undan tahqari Daniyada bulayotgan voqilarni har qalay sizdan kura yahshiroq bilaman!

2-”Statminister Lars Lökke Rasmussen ville ha en kompromiss. Han ville att man skulle förbjuda burka när man måste se vem en person är, till exempel vid passkonroler.

Таржимаси: Бош вазир Лорш Лёкке Расмуссен бу борада келишувга эришиш тарафдори. У кишиларни кимликларини кўриш муҳим бўлган жойларда, жумладан паспорт текшируви жойларида ҳижоб кийиш таъқиқланишини истайди.”

Bu yerda tarjima bilib turib yoki bilmasdan hato qilingan! Vazir ayan BURKA (teksdan:förbjuda burka) haqida gapirgan!

Boshqa itboslarda ham gap NIQOB va BURQA haqida ketyapti! Hech qaerda hijob suzi tilga olinmagan! Sizni aynan hijob deb tarjima qilishingizni uncha tushunmadim?!

“бунинг учун мен номини келтирган газета журналистлари устидан шикоят қилишингиз мумкин. ”

Yuq. Shikoyat aynan tarjimonga! 🙂

****

Данияда яшовчи дўстимиз Умаржонга:

Раҳмат, ҳижоб, бурқа, паранжи ва ниқоб ҳақида сизни фикрларингиздан кейин, таржимада йўл қўйган хатоларимни тузатиб чиқдим. “Инсон-инсон учун кўзгу” дейишади. Агар менда ва бошқа муаллифларда шундай хато ва камчиликлар бўлса, ўз вақтида айтиб турсангиз, сиздан бениҳоят мамнун бўлар эдик.

Хурмат билан таржимон.
Reply
Ахмад хожи Хоразмий says:
February 13, 2010 at 8:33 pm (Edit)

Макола хам изох хам асосли чикибди. Тадкикотда бардавом булинг Юсуфжон ака.
Reply
Юсуф Расул says:
February 13, 2010 at 7:33 pm (Edit)

Умаржонга:

Бу фикрлар маълум бир асосга эга бўлгани учун мисол сифатида келтирилган эди. Швецияда чиқадиган Nyhetstidningen газетасининг 3 феврал сонида бу ҳақда каттагина мақола чиққан. Мақола Frankrike förbjuder burka – “Франция паранжи (Бурқа)ни таъқиқлади” деб номланган. Паранжи, бурқа деганда Европаликлар бир нарсани тушунади.

Сизга маълумот учун мақоладан Дания ҳақидаги фикрларни келтираман.

I Danmark har man också diskuterar ett liknande förbud sedan somras. Där krävde många politeker att kvinnor inte ska få bära burka eller niqab utanför hemmer.

Таржимаси: Данияда ҳам ўтган ёз ойидан бошлаб шунга ўхшаш таъқиқ ҳақида баҳс бормоқда. Бу ерда кўплаб сиёсатчилар аёлларни уйдан ташқарида паранжи (Бурқа) ёпинмаслиги ёки ниқоб тақмаслигини талаб қилишмоқда.

Statminister Lars Lökke Rasmussen ville ha en kompromiss. Han ville att man skulle förbjuda burka när man måste se vem en person är, till exempel vid passkonroler.

Таржимаси: Бош вазир Лорш Лёкке Расмуссен бу борада келишувга эришиш тарафдори. У кишиларни кимликларини кўриш муҳим бўлган жойларда, жумладан паспорт текшируви жойларида паранжи (Бурқа) кийиши таъқиқланишини истайди.

Lars Lökke Rasmussen bestämde att man skulle göra en utredning om burka och niqab. Förra veckan blev utredningen klar. Den heter “Burka och niqab hör inte hemma i det danska samhället”.

Таржимаси: Лорш Лёкке Расмуссен паранжи (Бурқа) ва ниқоб борасида тадқиқот олиб бориш керак деган қарорга келган эди. Ўтган ҳафта тадқиқот ўз ниҳоясига етди. Унинг номи: ” Дания жамиятида паранжи (Бурқа) ва ниқобга йўл йўқ”.

Men trots namnet föreslår inte utredningen att man ska förbjuda burka och niqab. Utredarna tycker att lagarna som finns idag räcker.

Таржимаси: Шунга қарамасдан таклиф этилаётган ном паранжи (бурқа) ва ниқобни таъқиқлашни англатмайди. Тадқиқотчилар мавжуд қонунлар ҳозирча етарли деб ҳисоблайдилар.

I dag säger den danska lagen att man kan förbjuda burka eller niqab för dem som arbetar åt staten och kommunerna. De som arbetar i skolan och vården måste till exempel alltid visa ansiktited.

Таржимаси: Амалдаги Дания қонунларига кўра ҳукумат идоралари ва коммуна (ижроия ҳокимиятлари)да ишловчиларга паранжи (бурқа) ва ниқобда юриш таъқиқланади. Мактабларда ва шифохоналарда ишловчилар эса доимо юзларини очиб юришлари керак.

Men utredningen vill ändå ändra två saker: den föreslår att det ska bli förbjudet att vittna i domstol med ansiktet täckt. Och den som tvingar någon att täcka ansiktet ska kunna bli dömd till fyra års fängelse.

Таржимаси: Бироқ, тадқиқотчилар икки нарсани ўзгартиришни истайдилар: Биринчиси – судда гувоҳ сифатида қатнашадиганлар юзларини яшириб ўтиришларини таъқиқлашни. Иккинчидан – бирор жиноятда гумон қилинувчилар юзларига ниқоб таққан бўлсалар уларни тўрт йилга озодликдан маҳрум қилишни.

Бу фикрлар Швед газетасида чиққан мақоладан олинган. Даниядаги қонунлар ва газета хабарларини ўқиб бу хабарлар билан солиштириб кўришингиз, агар келтилган маълумотлар ёлғон бўлса, бунинг учун мен номини келтирган газета журналистлари устидан шикоят қилишингиз мумкин.

Ҳурмат билан Юсуф Расул.
Reply
umarjon says:
February 13, 2010 at 4:56 pm (Edit)

Ўтган йили Францияда жамоат жойларида: автобус, метро, таълим муассаларида аёлларни ҳижобда ва ниқобда юришларини таъқиқлаш масаласи мамлакат парламенти даражасига олиб чиқилиши, бу амаллар, бошқа мамлакатлар, Дания, Италия, Ҳоландия ва бошқа Европа мамлакатларида қўллаб – қувватланиши Швецияда ҳам акс – садо бера бошлади.

Yuqorida malumot notugri kursatilgan! Fransiyada, hususan Daniyada HIJOB ga qarshi emas, NIQOB ga qarshi bazi mulohazalar buldi va buni ham parlament kurib chiqishni hohlamadi, bundan boshq aham jiddiy ishlarimiz bor deyishti! Shuni uchun NIQOB (yuz yopish) va HIJOB ni urtasini ajratib olish kerak. Musulmonlarni urtasida asossiz ravishda ihtilof urugini sochish kerak emas…
Reply

Kommentera