Бу акция орқали мухолифатнинг биринчи қадами босилди…

August 14th, 2009

“Янги Дунё” сўровномасига мухолифат фаоли Карим Бозорбоев ва Лутфулла Шамсуддинов жавоби:


– ” Бирдамлик” ҳаракати ўтказаётган норозилик акцияси сизнингча ўзбек мухолифати қарашларини ифода этадими?

– “Бирдамлик” ҳаракати ўтказаётган норозилик акцияси ўзбек мухолифати қарашларини тўғри ифода этди. Яна қандай ифода этди? Ҳақиқатда ўзбек мухолифи мавжудлигини бутун жаҳонга таратди.

Ўтган вақт ичида мухолифат мавжуд деб юрилар эди, аммо шу мухолифатнинг номигина қолган бўлиб, амалда эса шундай мухолифат мавжуд бўлмай, она юртимизда фуқароларнинг эсидан ҳам чиқиб кета бошлаган эди.


– Бу акцияда илгари сурилаётган талаблар ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳақиқатдан ҳам “Озодлик” радиосида тарафкашлик ва нохолисликни кузатганмисиз?

– Бу акцияда илгари сурилаётган талаблар тўғри қўйилган.

Мен “Озодлик”ни эшитиб бораман ва бир оддий фуқаро сифатида қуйидагиларни маълум қиламан:
Ҳақиқатдан ҳам тарафкашлик кучли бўлиб, уни эгаллаб олган айрим шахсларнинг сафсатасидан бошқа маъно бўлмай, бунинг Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсир кучи йўқ, деб тушунаман.


– Бу акция сизнингча қандай натижалар билан тугаши мумкин?

– Албатта ижобий натижалар билан тугаши тарафдориман. Ўйлайманки ушбу акция орқали мухолифатнинг биринчи қадами босилди ва бу ўз натижаларини берди.

Акциячиларни охиригача туриб беришларига тилакдошман, чунки олдиндаги катта курашлар шу биринчи қадамга боғлиқ.

Акциячиларга омад тилаб “чакан бургути”.

“Янги Дунё” сўровномасига мухолифат фаоли Лутфулла Шамсуддинов жавоби:

– ” Бирдамлик” ҳаракати ўтказган норозилик акцияси сизнингча ўзбек мухолифати қарашларини ифода этдими?

– “Бирдамлик” ҳаракатини ўтказаётган норозилик акцияси албатта мухолифат ва давлат ичида ўз аксини топади ва икки хил кўринишда баҳоланади: Биринчиси: холис, очиқ кўнгил мухолифчи демократлар, яна давлат расмийлари томонидан баҳоланиш. Иккинчиси эса қора ниятлик, мақсади фақат пул ёки ўз обрўсини ошириш, қора пиар ёки ёлғон ахборот тарқатиб мазза қилувчилар ва мен биринчиман дейдиганлар томонидан баҳоланиш.

– Бу акцияда илгари сурилаётган талаблар ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳақиқатдан ҳам “Озодлик” радиосида тарафкашлик ва нохолисликни кузатганмисиз?

– “Бирдамлик” ҳаракати ўтказаётган пикет ўзбек мухолиф кучларига ҳар ҳолда озгина бўлса ҳам сиёсий ирода ва куч бағишлайди.

Мен “Озодлик” радиоси ишларини юқори баҳолайман. Ҳаммада ҳам камчилик бўлади албатта. “Озодлик”да тарафкашлик бўлиши олдиндан бор эди. Мен бир икки маротаба сездим радио журналистларига фақат улар қизиқтирадиган мавзу керак эканлигини. Шу вақтда мухлисда яхши долзарб мавзу бўлса ҳам улар биз ҳозир мана бу мавзу бўйича эшиттириш тайёрламоқдамиз дейиши бу албатта ғалати ва шу ҳозирги тарафкашликни олиб чиқди. Шундан кейин мен ўйлаб қолдим журналистга демак тирикчилик керак экан, интервю берувчи шу мавзу орқалик ўзини хавф – хатарга солиб бўлса ҳам етказиш бўла туриб, бундай ёндошиш нотўғридир..

– Бу акция сизнингча қандай натижалар билан тугаши мумкин?

– Аксияни натижасини мен ҳар қалай билар эдим ижобий тугашини. Сабаби “Озодлик” менимча энг озод демократик давлатда бўлгани учун.

Уни натижасини кўрдим ва эшитдим. Ҳар қалай ечимини топибди, бу жуда яхши.

Мен ҳаммани бир тан, бир жон бўлиб юртимизни келажагини обод қилиш, гуллаб яшнатишга чақираман.

****

Kommentera