Зулайҳо муҳаббати

Юсуф Расул

(Буюк форс шоири Абдураҳмон Жомийнинг «Юсуф ва Зулайҳо» достони асосида насрлаштирилган қисса)

Сўзбоши ўрнида

Юсуф Расулов буюк тожик шоири Жомийнинг машҳур достонларидан бири «Юсуф ва Зулайҳо»нинг насрий таржимасини яратган, достон мазмунини унинг поэтик услуби ва гўзалликларини сақлаган ҳолда, ўзбек тилига насрий баён қилиб чиққан. Худди шу ишнинг ўзи айни вақтда илмий меҳнат ҳам. Чунки, шундай мураккаб маънолар, сўфиёна ғоя ва тамсилларга бой асарни чуқур англамай, унинг насрий таржимасини яратиш мумкин эмас. Бу ўринда тафсир ва таржима бирга зуҳур этади, бошқача айтганда , насрлаштириш ҳам илм ва ҳам ижод бўлиб майдонга чиқади. Муаллиф достонга алоҳида шоирона руҳ бериш учун атоқли шоир Муҳаммадризо Огаҳий таржимасидан иқтибослар келтирган, натижада насрий вариант халқ қиссалари руҳини олган.

Нажмиддин Комилов,
филология фанлари доктори, профессор.

xxx

Бу қадимда содир булган бир афсона. Канъон мулки шоҳи Ёқуб бошқа хотинларидан дунёга келган ўн бир фарзанди ичидан Юсуфга алоҳида меҳр қўйибди. Юсуф икки ёшга тўлганда онадан етим қолиб аммаси қўлида тарбия топибди. Аммаси гўдакнинг ҳусну малоҳатига шайдо бўлиб, ҳеч вақт жойидан жилдирмас экан. Оқибатда уни бир дам кўрмаса туролмайдиган ҳолга тушибди.
Ёкуб бир куни углини курмокчи булганида у хийла ишлатади-уз камарини Юсуфнинг белига боглаб, халк ичида уни угрига чикаради. Уша давр шариатига кура угри кимнинг молини олса уша кишига умрбод кул булган. Шу сабабли Юсуф аммасиникида яшаб колади. Аммаси бир неча кун Юсуфнинг жамолини куриб шод булгач вафот этади.
Бундан хурсанд булган Ёкуб Юсуф атрофида парвона булиб, бошка угилларини эсдан чикаради.
«Дема ой, балки равшан офтоб ул,
Солиб кавну маконга нури тоб ул.
Дема они жамол ичра куёш хам
Ки хак нури эди булгон мужассам».
Юсуфнинг бунчалик гузаллиги, халк орасида доврук козонишининг боиси хам шунда, хак нурининг унда мужассам булганида.
Маргиб мулки подшохи Тангмуснинг гузалликда якто кизи булиб, унинг оввозаси узок элларга таркалган эди.Хусну латофати мислсиз бу сарв комат, хипча бел, акик дудокли паризоднинг исми Зулайхо эди.
Зулайхо бир куни ухлаб колгач, унинг кунгил кузи очилиб туш кура бошлайди.Тушида эшикдан бир сохибжамол, барно йигит уйга кириб келади. Уни курган киз ошику бекарор булиб колади.
Эрталаб уйкудан уйгонган Зулайхо йигитни кимлигини билмай зорланади.Дардини айтишга бирор махрам тополмайди. Яна ночор кеч тушишини кута бошлайди.Чунки,
Ки, тундир ишк элининг созгори,
Хамиша ахли дилнинг роздори.
Эрур ушшок элига пардадур кун,
Аларнинг пардадори, лек эрур тун.
Ишк ути Зулайхо калбини ёндириб, унда неки бор куйдира бошлайди. Ишк гуёки тикан.Тикан ураб олган вужудда ором булмаганидек, ишк ути тушган калб халоват топмайди. Зулайхо кеча-ю,кундузини шу зайлда утказади, тушида курган йигитни кимлигини билиш иштиёкида хасрат чекади.
Зулайхо бир куни уз сиридан доя кампирни вокиф этади. Доя – энага. Мажозий маънода уни акл деб олиш мумкин. Калб сиридан огох булган доя Зулайхо тушини баён килгач «Куринмишдир санго дев» дейди. Зулайхо у дев булиши мумкин эмаслигини, дев бу кадар гузал суратга кириши гумонлигини айтгач, у «Тушни бошингдан чикариб ташла» дейди.
Акл-шошкалок, у калб сиррини очолмайди.
Зулайхо барча ишни такдир ихтиёрига топширади.
Эмас мумкин менинг тадбиру корим,
Ки илгимдин борибдур ихтиёрим.
Орадан бир йилга якин вакт утади. Зулайхо хижрон утида коврилган,олам ишидан гофил…Фалакка нидо килиб яна уша хушсуврат йигитни курсатишларини утиниб сурайди.Туш кургач нотаниш ошик уша олдинги куринишда намоён булади ва кизга уз зотини айтиб, «Хижрондан гам емай, иффат ва назокатингдан айрилмай мени кутгин»,дейди.
Яна аввалгидан баттар азоблар бошланади. Зулайхо телбага айланиб колаёзади. Уни ушлаб занжирбанд этадилар.Оёкларига зардан занжир боглаб, сокий олдига элтадилар.
Маълумки «Сокий» шарк адабиётида тарикат пири, комил муршид, баъзи уринларда эса Тангри маъноларида келади. Шундан келиб чикадики Зулайхо ишкдан бехуд булгани боису тарикат йулига киради. Бирок сокийнинг, яъни тарикат пирининг насихатлари, илм ва маърифат уни узига келтира олмайди. Аксинча Зулайхонинг девоналиги янада ошади.
Топа олмай дили девонасини,
Яна бошлади у афсонасини.
Бу уринда сокий (пир) сухбатларидан коникмай, яна рухи мутлак, Хак ишкида ёнаётган ошик холатига нозик ишора килинади.
Зулайхо алал окибатда ишк йулида аклу хушидан тамом бегона булади. Заъфарон чечакдай жисму жони саргайиб сулади. Яна уз ёрига нидо килади.
Бериб гам, килмадинг гамхорлик хеч,
Олиб дил , килмадинг дилдорлиг хеч.
Зулайхо энди учинчи марта тушида ёрини куриб, унинг зотини сурайди. Ошик маъшукига узини Миср Азизиман, деб танитади. Уйгонгач хушёр тортган Зулайхо канизакларига «Отамга бу муждани айтинглар, оёгимдан занжирни олсинлар, энди жунундан асар хам колмади», дейди.
Зулайхони банддан озод киладилар. У энди Миср Азизи ишкида ёниб, келган совчиларга рад жавобини бераверади. Бунинг боисини сураган отасига Миср эли подшосига мухаббати борлигини секин ишора билан тушунтиради. Таймус кизининг муддаосини билгач Миср шохини бундан огох этади. Тезда туй тадоригини куриб Азиз Зулайхо васлига ошикади.
Зулайхо Азиз билан куришгач тушида учрашган барно йигит бу эмаслигини, адашганлигини англайди.
Бу эрмас, ул кишики тушда курдим,
Неча йил жустужуйида юрдим.
У уз бахтсизлигидан бехад гам-алам чекиб нола килади. Шунда вахийдан овоз келиб, Миср Азизи сени «максудинг эрмас, вале максудинг онсиз даст бермас» дейди.
Севар ёринг жамолин кургунг ондин,
Узинг максудингга еткургунг ондин.
Бундан хушёр тортган Зулайхо Миср Азизи билан бирга Мисрга келади. Бу ерда уни шоду хуррамлик билан кутиб оладилар.
Ошиклик – кайгу чекмок. Каерда булмасин ишк ахли кургани хорлик, дарду алам. Зеро, буларсиз инсон камолотга эриша олмайди.
Зулайхо фалак бедодлигидан шикоят килади. Яна хижрон, ишк утида коврилади.
Килай чора дебон бечора килдинг,
Ватандан айириб оввора килдинг.
Зулайхо ишк ва гузалликни Юсуфда куради. Шунинг учун унга талпинади. Юсуф – мислсиз гузаллик тимсоли. У ошикни узига тортгувчи ишк. Зулайхо Юсуфга талпинаяптими ёки парвона шам атрофида айлангани каби ишкка талпинаяптими? Бу саволга жавоб тайёр. Ишк ва гузаллик бир нарса экан, Юсуф туфайли ишк мавжуд, ёки ишк боис Юсуф – гузаллик мавжуд. Бу икки туйгу узаро зид эмас.
Зулайхо Юсуф хажрида ёниб,
Юмиб узлик хаёлидан кузимни,
Сани топсам, гар ахтарсам узимни, дейди.
Бу хилдаги ишкка муносабат юксак тафаккурли инсонларга хос хусусиятдир. Инсон узлигидан, демакки шахсиятидаги ёмон кусурлар – нафс, шахват, такаббурлик, жахолат ва худбинликдан кеча олмас экан, узлигига – соф инсонийликка эриша олмайди. Соф маънодаги инсонийлик Тангри сифатлари – эзгулик, самимият, поклик хамда мискинликни узида жамулжам этиш. Демак узлик чиркидан хакикий узликкача булган масофани босиб утиш учун ошикка ишк мададга келади.
Ишк –максад эмас, восита, Тангри сифатларига кутарилиш йули.
Олам ва одам ишк туфайли узини намоён этади, узлигини танийди. Айнан мана шу йулда инсон уз аслини, мохиятини англаши, хис килиши мумкин.
Зулайхо сахарлар боду саболарга илтижо килиб, ёри буйи насимини келтиришларини сурайди.Лекин хеч кайдан хабар топмайди.
Айни пайтда Канъон мулкида «булиб хусн ичра якто» Юсуф усиб- улгаяди. Унинг хусну чиройига хамма хайрат билан бокади. Айникса отаси Ёкуб Юсуфга узгача мехр куяди. Бундан Юсуфнинг ун бири биродарининг рашки зиёда булади.
Бир куни Юсуф туш куради. Тушида унга ой ва куёш, ун бир юлдуз сажда килиб бош эгиб турганмиш. Буни эшитган Ёкуб ва донишманд бу сирдан хеч ким хабар топмасин дейдилар. Лекин барибир бу сирдан биродарлари вокиф булиб Юсуфни йукотиш пайига тушадилар. Машварат килиб, уни жисмонан махв этиш режасини тузадилар. Акаларидан бири Юсуфни улдиришни таклиф килса, иккинчиси бу фикрни рад килиб, биёбонга алдаб олиб бориб ташлаймиз, дейди. Учинчи акаси эса Юсуфни чулдаги кудукка ташлаймиз, у йулдан уткувчилар Юсуфни куткариб узга элларга олиб кетишади. Бу холда биз хам ташвишдан кутиламиз, Юсуфнинг жони хам омон колади, дейди.
Бу фикр бошкаларга хам маъкул келади. Бориб оталаридан Юсуфни овга олиб чикиб, сайр киламиз, деб рухсат сурашади.Ёкуб аввалига рози булмайди. Кистовга олаверишгач шарт билан рози булади.
Йулга чикишгач биродарлари Юсуфни кийнайдилар, уриб-туртиб, тиканли йулдан юришга мажбурлайдилар. Шундан кейин олиб бориб чулдаги коронгу кудукка ташлайдилар.
Тийра кудук Юсуф жамолидан ёришиб кетади. Шу пайт унга Жабройил деган фаришта Тангридан вахий келтиради. «Сенга Тангри шундок хабар юборди,-дейди у.-Сенга хиёнат килган биродарларинг бир куни олдингга хору зор булиб ялиниб келадилар. Лекин сен уларга узингни танитма».
Юсуф уч кун кудук ичида утиради. Туртинчи кун Маъдан элидан Мисрга йул олган карвон адашиб кудук якинига келиб колади. Карвондагилардан бири кудукка якинлашиб келади. Шу пайтда Жабройил Юсуфга «кудукдан чикиб уларни хурсанд кил, биргаликда Миср сари кетгил» деб буюради.
Юсуфни кудукдан чикариб олган киши бунчалик гузаллик олдида махлиё булиб колади. Юсуфни узга кишилар кузидан панада тутиб карвонга олиб боради. Буни узокдан куриб турган биродарлари кайтиб келиб «Юсуф бизнинг кулимиз. У биздан кочиб беркиниб юрибди, талабгорлар булса сотамиз», дейишади.
Юсуфни кудукдан чикариб олган мулк эгаси уни арзон бахода сотиб олиб Мисрга элтади. Юсуфнинг хусну жамоли бу ерда хам оввоза булиб кетади. Уни кургани ташриф буюрган Миср Азизи бу кадар зеболикни куриб хушини йукотади. Узига келгач Юсуфни подшох саройига таклиф килади. Юсуф Нил дарёси сувида ювингач янада гузаллашиб, барчани узига каратади. Унинг оввозасини эшитган Зулайхо подшох даргохига боради.
Куриб ондин хамул ошуби гавго,
Деди: «Бу не алола эркан оё?»
У шундай деб узидан кетади. Зулайхони хонасига элтадилар.У узига келгач доя кампир нега бундай булганини сурайди. Зулайхо тушида курган барно йигит шу эканини айтиб:
Букун тогдин огиррок булди борим,
Била олмам нечук булгуси корим, дейди.
Доя унга сабр токат килишини, киши сабр билан максадига етиши мумкинлигини тушунтиради.
Юсуфга хамма Миср ахли харидор булади. Лекин уни сотиб олмокка хеч кимнинг курби етмайди. Зулайхо эридан ялиниб Юсуфни сотиб олишини сурайди. Лекин Азиз хар хил бахоналар килади бирок хотини холи жонига куйавермагач, ахийри подшонинг ёрдами эвазига Юсуфни сотиб олишга мажбур булади.

Чу Юсуфким онинг илгига кирди,
Тукиб куб шодлик ашкин дер эрди:
Ки «Ё Раб, тушму ё бедорлигму?
Ки келди жонима жононим утру?
Качон кунглумга эрди ушбу уммид-
Ки шомимни ёритгай нури хуршид».
Миср якинида уша пайтдаги Од кабиласидан булган гузалликда тенгсиз, сохибжамол бир киз булиб, у хам Юсуф оввозасини эшитиб йулга чикади.Киз Юсуфни кургач узидан кетиб яна хушига келади.
Улар хакикий ва мажозий ишк хакида сухбат курадилар. Киз Юсуфдан «Бунчалик гузал хусн ва зеболикнинг ижодкори ким?» дея сурайди. Шунда Юсуф унга хакикий ва мажозий ишк хакида сузлаб беради.
«Куёш – бу олам ижодкори хикматининг бир зарраси, фалак бу кудратнинг бир катрасидир.Унинг жамоли тухматдан йирок, гайб пардаси эса унинг хижобидир. Яъни Тангри гайб -куринмас олам, (тасаввуфда маънавий-рухий дунё) пардасидан хижоб ёпингандир.Тангри оламни, собиту сайёрани яратиб, уларда уз аксини зохир килган. Сенинг кузларинг ва жонинг кандай чиройни куриб, хис килмасин, улар Тангрининг аксидур.Агар бу аксни курсанг асл гузалликни курмокка жазм этгил. Асл мохиятдан хабарсиз, аксидек нурсиз колма. Чунки. Гул рангида вафолик булмагани каби аксида, суратда баколик йук. Шу боис бокийлик истасанг, аслига нигох ташлай бил. Унинг дарду хижрони жонга малхам булгай».
Шундан сунг киз Юсуфга ташаккур айтиб, «Сени бир куриб хушимдан бегона булдим, шу пайтга кадар излаганим мажоз эканин билдим» дейди:
Хакикатга чун кузим булди бино,
Мажозий ишки тарк этсам авло.
Киз Юсуфга хакикатни англатиб, тугри йул курсатгани учун шукроналар айтиб, Нил дарёси буйида ибодатхона барпо килади. Зебу зийнат, мол-мулкини ташлаб, эгнига хирка кияди ва колган умрини ибодат билан утказади.
Килиб бошига такя бир катиг тош,
Риёзат тошига урди катиг бош.
Киз шундай хулосага келади: Кимники умри суратга тикилиб утса, у асл мохиятдан хабардор эмас. Бу олам –бир суратхона, асл мохият эса бошка. Яъни Тангри – асл хакикат кузга куриниб турган оламда эмас, балки уларнинг мохиятида, куринмас томонида зухур этган. Тангрини куз билан куриб булмайди, калб билангина хис килиш лозим. Кунгил качон поклансагина бунга эришиш мумкин булади.
Достоннинг шу булимига келиб Юсуф пок ва окил, хакикатни таниган, комилликка эришган инсон сифатида гавдаланади. Бошка томондан шоир Юсуфни мажозий ишк рамзи эканлигига хам ишора этади. Мажозий ишк хакикатга олиб борувчи йул. Риёзатни ихтиёр этган киз хам, Зулайхо хам Юсуфга булган мухаббатлари эвазига Хак йулини топадилар. Шоир хеч каерда мажозий ишк хакида очик айтмайди, факат баъзи уринларда сухбат асносида бунга ишора килади. Масалан, киз номидан билдирилган байтга эътибор килинг:
Чу эмди фикр ила аниша килдим.
Санинг ишкинг мажоз эрканин билдим.
Хакикатга кузим чу булди ошно,
Мажозий ишки тарк этсам авло.
Бу хилдаги нозик ишора ва кочириклар шарк адабиётига хос булиб, улар укувчини уйлашга, мушохада килишга ундайди. Оддий китобхон учун мисралар замиридаги суфиёна маъноларни англаш бир кадар мураккаб кечиши аён.
Юсуф ва Зулайхо достони шу зайлда давом этади. Юсуфни кулга киритган Зулайхо энди унинг тарбияси билан шугулланиб, кийим-бош, керакли жихозлар олиб беради. Юсуф аста-секин унинг хаёти мазмунига айланиб боради. Лекин Зулайхонинг гами ортгандан-ортади. У уз дардини Юсуфга айтишни билмай изтироб чекади. Энди юксак мартабага эришган доя ундан бу изтиробнинг боисини сурайди.Зулайхо унга жавобан, «Мен хам бу саргардонлик сабабини билмай хайронман. Дилимда гам бор, бирок у кимнинг гами эканлиги менга номаълум. Бу дард келиб оромимни олди, танимни оташу сузонга солди», дейди.
Таним туфроги эрди сарви сокин,
Килибдур бир куюн саргашта лекин.
Юсуф Зулайхо билан хамдаму хамдард булиб, уз саргузаштларини сузлаб беради. Унинг кудукка ташлашган кунларини эшитгач, хисоблаб чикиб, узини уша кунда канчалик гам чеккани эсига тушади. Ва бир нарсага икрор буладики, вакт ва замон, йирок манзиллар кунгиллар олдида хеч нарсадир.
Бале билгай кунгул гар булса огох,
Кунгуллардан кунгулларга бордурур рох.
Бу вокеадан сунг Юсуф чупонликни орзу килиб колади. Дунёда хамма пайгамбарлар чупонлик килганини билган Зулайхо унга бу борада керакли барча асбобларни тайёрлаб беради.
Юсуф анча вакт чупонлик килади. Шу вакт Зулайхо калбида ишк ути яна аланга олади. Ошигини бориб кучишни, буса олмокни, шахвоний айшга берилмокни хохлаб колади. Лекин Юсуф бунга изн бермайди, узини ундан олиб кочади. Ночор колган Зулайхо яна доя билан маслахатга киришади.
Зулайхонинг арз-додини эшитган доя бориб бу хакда Юсуфга билдиради. Зулайхо сенинг ишкингда неча йиллар саргардондир. Бор уни истагини бажо келтир, бечорани хурсанд кил, дейди.
Юсуф бу сузларни рад этади. Мен Миср Азизи гуломиман, унга хиёнат килмайман. Буни Худо кечирмайди. Зулайхо бу ишда мени маъзур тутсин, дейди.
Бу сузларни эшитган Зулайхо келиб Юсуфдан кечирим сурайди. Юсуф аммасининг, отасининг ишки бошига не кургуликлар солганлигини айтиб йиглайди.Шундан сунг Зулайхо Юсуфни якиндаги гузал богга хизматга юбориб, узи канизаклари билан маслахат килади. Бориб Юсуфни олдида хизмат килинглар, у нима истаса беринглар, зора калбида гузалларга рагбат уйгонса, дейди.
Уша куни тунда канизаклар турли ноз-неъматлар билан Юсуфни махлиё килмокчи буладилар, лекин у эътибор килмайди. Чунки:
Алар эрди саро-сар макру достон,
Эмас эрди ичи-ю тоши яксон.
Яъни, канизаклар калбу вужудларидаги коронгуликни , кусурларни хайдаб чикариб, маърифат зиёси билан нурафшон этмаганлар.
Зулайхо шундан сунг яна хийла йулига утади. Кандай булмасин Юсуф билан шахвоний муносабатга киришмокни уйлайди. Лекин ишкни бу хилдаги шайтоний ишларга рагбати булмаслигини, ишкка поклик, гузаллик билан етишиш мумкинлигини хаёлига хам келтирмайди.
Доя ишкдан бехабар. Дояга, яъни аклга факат тажриба, вакт ва замон юки ортилган. У вактга буйсунмас калб кенгликларини англаб етмайди. Шу боис калбига ишк ути тушган Зулайхога уйлаб хам утирмай нотугри маслахат бераверади. Бу гал хам Зулайхо ундан маслахат сураганида «Ичма-ич етти хонали каср бино эт. Унга Юсуф ва узингни шахвоний алокага киришиб турган холдаги хар хил суратларингни чиздир, зора Юсуфнинг кунгли ийиб муродингни хосил килса», дейди.
Бу таклифга Зулайхо рози булиб доя рахнамолигида каср курдиришга киришиб кетади. Зулайхо бориб кургач, максадини амалга ошириш учун кулай фурсат ва жой пайдо булганидан мамнун булади.
Зулайхо доя ёрдамида Юсуфни алдаб чакириб касрга олиб киради. Бирма-бир етти хонага олиб кириб эшикларга банд уради. Еттинчи хонага кириб шармандали суратларни курган Юсуф Зулайхонинг муддаосини англайди. Зулайхо ялиниб-ёлвориб муддаосини хосил килишини сурайди. Юсуф бунга рози булмайди. У узини пок ва доно Холикдан куркишини, Тангри сабаб танини либос килиб, бу оламда яшаётганини айтиб, «Агар мени бу банддан озод этсанг, васлимга етишишингга ёрдам бераман, йукса агар бу ишни килсам, Тангри ва Азиз газабидан на бу дунёда, на у дунёда омонлик топмайман» дейди.
Юсуф рад этавергач Зулайхо кулига ханжар олиб, агар рози булмасанг узимни улдираман, сен то абад мени гунохимга колиб кетасан, дейди.
Юсуф бурчакдаги парда оркасида нимадир борлигини сезиб колади.
-У бут. Унга туну кун ибодат киламан. Бугун менинг шармандали ахволимни курмасин деб, парда билан тусиб куйдим, – дейди Зулайхо.
Бу сузларни эшитган Юсуф фарёд уради:
«Уликнинг кузидин сен килгосен шарм,
Эрур ондин санинг кунглунгга озари.
На янглик куркмайин ман нотавоно,
Худодин ким эрур доноу бино?»
У шундай деб ташкарига чикишга азм килиб, эшик олдига боради – кулфлоглик эшик уз-узидан очилиб кетади. Кайси эшикка бормасин барчаси шу зайлда очилиб кетаверади. Зулайхо уни эшик олдида кувиб етади ва узига тортмокчи булиб, куйлагининг орка томонидан йиртиб олади. Юсуф унинг кулидан чикиб кочади.
У эшикдан чикишда Азизга дуч келади. Узининг бу кадар паришонлиги боисини яширади. Шу пайтда эшикдан эгин-бошларини чоклаб, олд томондан йиртган Зулайхо чикиб келади.У уртадаги булиб утган гапдан Азиз хабар топган деб уйлаб, Юсуфни хиёнаткорликда айблайди. Унга жазо беришини талаб килади.
Юсуф узининг гунохсизлигини, Зулайхонинг килмишларини канчалик тушунтирмасин Азиз унга ишонмайди, Юсуфни зиндонга ташлашларини буюради.
Зулайхога якин ва сухбатдош бир аёл булиб унинг уч ойлик чакалоги бор эди. Она сути огзидан кетмаган норасида гудак ногохон тилга кириб, Миср Азизига хато иш килганини, бу айб Зулайходан утганини айтади. Хайрон булган Азиз бунинг исботини сурайди. Шунда чакалок «Сузларимга ишонмасанг, Юсуфнинг куйлагига кара, агар у олд томондан йиртилган булса, Зулайхо айбсиз, оркасидан йиртилган булса , у гунохкор булади», дейди.
Хакикатдан хам Юсуфнинг куйлаги орка томондан йиртилганини курган Азиз, уз ишидан пушаймон булиб, Юсуфни зиндондан озод этади, Зулайхони эса тавба-тазарру килиб гунохдан фориг булишга чакиради.
Бу вокеани эшитган Миср хотинлари Зулайхони ёзгириб, уни беномус, беандиша, уятсизликда айблайдилар. Бу хилдаги гапларга чидаёлмаган Зулайхо, уларни бир бора Юсуф жамолини куришга, шундан сунг хулоса чикаришга даъват этади. Улар рози булишгач, Зулайхо Юсуфга тавба килиб, сунг бир бор шу хотинлар олдидан утгин, токи мени бу гаплардан куткаргин, дейди.
Миср аёллари йигилишиб тахтада сабзи туграб турган пайтларида Юсуф уларнинг олдига киради. Бу каби гузаллик каршисида лолу забун булган хотинлар кулларини калам мисоли туграй бошлайдилар. У кетгач хамма жой оху вохга тулади.Аёлларнинг купи шу жойда ишк туфайли жон беради, купчилиги девона булади.
Миср хотинлари уз андишасизликлари учун Зулайходан кечирим сурайдилар. Юсуфни эса яна Зулайхо билан бирга булишга даъват эта бошлайдилар.Табиийки у бунга рози булмайди, узини бу хотинлар макридан халос килишини, зиндонда булсада фарогат багишлашини сурайди. Нияти хосил булади. Зулайхо хотинлар гапига кириб, Азиздан рухсат олгач Юсуфни зиндонбанд килади. Лекин зиндонбандга унга яхши хона беришини, яхши карашини буюради.
Юсуфни у ерда яхши кутиб олишади. У кириши билан коронгу зиндон бирдан ёришиб кетади. Юсуф бу ерда хам тоат-ибодатини канда килмайди. Зулайхо Юсуфни зиндонга ташлаганидан пушаймон булади. Канча кийналади, узини айблайди. Бу азоблардан кутилиш учун йул излайди.
Умри –ошикга жонондин жудолиг,
Хусусан килса тарки ошнолиг.
Унга доя яна таскин беради. Сабр-каноат килишини, бир кун келиб Юсуфга кайтадан мушарраф булишини айтади. Лекин…
Кеча бир хомиладурким, тугар дам,
Тугар ушшок учу андух ила гам.

Зулайхо хижронга чидай олмайди. Юсуфнинг ишкида саргайиб сулади. Охири сабру токати тугаб, Дояни уйготади.Юргин Юсуфни курайлик, дейди.
«Икков бир гуша ичра ултуроли,
Хамул дилдор дийдорин куроли.
Чун зиндон ичрадур ул гулузорим,
Эмас зиндон, эрур ул навбахорим.
Агар ушшок кунглин очса бустон,
Очар менинг кунглимни зиндон».
Улар икков зиндонга боришади. Зиндонбонни уйготиб, Юсуфни сурайдилар. Курадиларки Юсуф шамдек ёниб, ойдек ёришиб, бехуд булиб утирибди. Тонг отади, у жойидан жилмайди. Зулайхо иложсиз булиб кайтади. Энди тобора ишки оловланиб зиндонга кирганда хам, чикканда хам ошигини сурайди. Узокдан куриниб турган зиндон томидан куз узмай соатлаб тикилиб утиради. Охир окибат:
«Анинг ёди аро килди йук узни,
Жамеъки неку баддин юмди кузни».
Энди у узлик куткулари, нафс чиркинидан озод, ёдида факат ёр ишки колган эди холос.
Бу орада Юсуф зиндонда икки махбус билан танишади. Улар бир окшомда бир хил туш куриб, таъбири нима эканлигини билмай хайрон эдилар. Юсуф бу туш таъбирини айтиб, бирингиз дорга осиласиз, иккинчингиз шох саройида мартабага эришасиз, дейди.
Хакикатдан шундай булиб чикади. Юсуф иккинчи махбусга агар саройга борсанг, менинг холимдан шохни огох килгин, дейди.
Орадан узок вакт утади. Махбус ваъдасини ёдидан чикариб юборади. Юсуфнинг жонига подшохнинг узи аро киради. У тушида аввал етти семиз хукизни куради. Кейин яна етти орик хукиз пайдо булиб, семиз хукизларни худди майсадек еб куйишади. Кейин яна етти бугдой кукаради, уларни хам пок-покиза туширадилар.
Шох сарой мунажжимларини чорлаб, улардан бу туш таъбирини сурайди. Лекин улар туш таъбирини айтмокка ожизлик киладилар. Шу пайт зиндондан озод булиб, саройда хизмат килаётган халиги кишининг ёдига Юсуф тушади. Шохга зиндонда хушсурат, таъбирчи йигит борлигини, уша бу жумбокни билиши мумкинлигини айтади.
Шох уни зиндонга юбориб туш таъбирини билиб келишини буюради. Юсуф унга шуларни баён килади: Етти семиз хукиз – етти тукин-сочинли йил рамзи. Бу йилларда барча экин-тикинни гамлаб олмок лозим. Йукса етти орик хукиз – етти киргокчилик йили келиб очлик, кахатчилик бошланади.
Бу сузларни эшитиб хурсанд булган шох Юсуфни саройга таклиф килади. Лекин у бу таклифга бир шарт билан, Миср хотинлари йигилиб, Юсуфни гунохсизлигини ошкор айтганларидан сунггина рози булишини айтади. Шох барча хотинларни туплайди.Улар Юсуфни гунохсизлигини тан оладилар. Зулайхо хам бу даврада булиб, барча сирларини, ишк боис Юсуфга келтирган жафоларини буйнига олиб, «Юсуф шох эътиборига сазовордир» дейди. Бу сирдан вокиф булган шох Юсуфни тезда саройга келтиради.
Шундай килиб Юсуфни саройда иззат –хурмат билан кутиб оладилар. У шохга уз саргузаштларини яширмай сузлаб беради. Хурсанд булган шох мамлакатнинг бундан кейинги ишларини Юсуф билан маслахатлашиб олиб борадиган булади. Бу орада Миср шохи вафот этади, уни урнига тахтга Юсуфни тайин этадилар.
Зулайхонинг Юсуфга булган ишки янада оловланади. У энди бир вайронани макон килиб, тоат ибодат билан машгул булади. Хаёли, бутун жисму жони ёр билан булади. Юсуф утган ер тупрогини кузига тутиё килади. Юсуф хар куни сипохийлари билан утадиган йул бошида камишдан уй бино килиб, яшай бошлайди.
Насими боги жонни тоза айлар,
На ёлгиз жон, жахонни тоза айлар.
Чу жонга тозалик хамрох булгай,
Бил ондин тоза ёр огох булгай.

Бир куни Зулайхо бутга сигиниб, ортик мадори колмаганини, ёри васлига етишига ёрдам беришини сурайди. Сунг яна Юсуф йулига чикади. Унинг девонисифат ахволидан одамлар кулишади. Юсуф эса бепарво утиб кетади.
Улимдан бошка иложи колмаган Зулайхо бориб бутни тошларга уриб парчалаб тайлайди.Сунг яна йул бошига девона-ю, бечора ахволда утиради. Бу вокеадан хабар топган Юсуф уни кошига келтиришларини сурайди.
Зулайхо сочлари окарган, масту мустагрик эди. У узини танитиб неча йил Юсуф хажрида гам чекканини айтади. Улар шу ерда сухбат курадилар.
Дедиким: -Кайдадур хусну жамолинг?
Деди: -Кетти тилаб базму висолинг.
Деди: -Ким айлади хам сарву нозинг?
Деди:- Ул бори хажри жонгудозинг.
Деди: – Кузинг недин бенур булди?
Деди: – Сенсиз окиб кон, кур булди.

Юсуф рахм-шафкат ва мурувват курсатмокчи булиб, Зулайходан «Недур санга бу кунда хожат?» деб сурайди. У ёшлигим кайтиб келса, дейди. Юсуф дуо укийди, шунда Зулайхо ун саккиз ёшлик кизга айланади. Яна аввалги хусну жамоли, дилбар феъл-атвори, гузал кадду комати кайтиб келади. Юсуф ундан яна не муддаоси борлигини сураганда Зулайхо сен билан бирга булсам, дейди. Юсуф бу сузларни эшитгач тараддудланиб колади, нима деб жавоб беришини билмайди. Шунда ногохон пайдо булган Жабройил шундай дейди: «Сенга пок Тангри шундай лутфу карам килиб, такдирингни Зулайхо билан боглади. Уни ахдини узингга пайванд эт, Зулайхони никохингга ол. Бизнинг талабимиз шудир».
Бу сузларни эшитган Юсуф Зулайхони уз никохига олиб харамига келтиради. Катта туй дастурхони ёзиб, унга шохни ва бошка дуст биродарларини чорлайди. Нихоят шовкин-сурон тиниб, икки ошикни хилват пардасига кузатиб куядилар.
Зулайхо парда ичра солиб узни,
Дер эрди шодлигидин ушбу сузни:
Ки «Ёраб, тушмудур, ёхуд хаёлим?
Ки бу давлат эди амри махолим.
Булурманми висол уйида хандон,
Яна ё мубталои дарди хижрон?»

Хонага Юсуф киргач, унинг чиройидан Зулайхо бехуд булади. Юсуф уни кучогига олиб, нафас етказгач, хушига келади. Шундан сунг айшу ишратга машгул буладилар. Юсуф Зулайхонинг иффат пардаси сакланганини билиб, боисини сурайди. Зулайхо Юсуфни тушида курганини-ю, у иффатини саклашни буюргани, Миср Азизи бунга эриша олмаганини сузлаб беради. Юсуф унинг мехру мухаббатига, вафо-ю, садокатига тахсин айтади.
Бу орада анча вакт утади. Зулайхо Юсуф васлига туйиб, аста-секин уни унута боради. Чунки, Юсуф ишки мажозий эканлигини билган Зулайхога хакикат нури ошкор булган эди.
Чу хуршиди хакикат булди толеъ,
Кузи олдидан идти барча монеъ.
Хакикат чун анга нурини сочди,
Неким гайри эди куйди-ю, кочди.
Зулайхо бир окшом Юсуф кучогидан кочиб, хар тарафга девонавор югуради. Кувиб етган Юсуф унинг куйлагини йиртиб юборади. Зулайхо утган кунларини эслатиб, куйлагингни йиртган эдим, сен хам мени куйлагимни чок этдинг. Энди неки килган булсак, икков баробар булдик, дейди.
Юсуф Зулайхонинг Хак ошиги эканлиги билади. Шу боис севгилиси номига гузал бир ибодатхона бунёд килади. «Утиргил анда шукр айлаб Худога» дейди.
Шундан сунг орадан йиллар утди. Улар бир канча фарзанд курдилар. Юсуф бир куни туш курса уни мархум ота-онаси имлаб чакираётган эмишлар. Шунда у узининг казо они етганини фахмлаб, Тангридан жонини олишини тилайди. Буни эшитган Зулайхо хам уз жонини севгилиси билан бирга олишларини сураб тавалло килади.
Бир куни Юсуф овга чикмок учун янги кийим-бошини кийиб, энди отига минмокчи булганида ногохон Жабройил пайдо булади. «Кайтгил бугун сени казо онинг» дейди у.
Бу хабарни эшитган Юсуф одамларни туплайди. Урнига тахт ворисини тайинлайди. Бу йигинга гам-аламдан афтода-ю хароб булган Зулайхо иштирок эта олмайди.
Халкнинг нола-ю афгонини эшитган Зулайхо севгилисининг ёруг оламни тарк этганини англайди. Уч кеча-ю кундузи гох бехуш, гох узига келиб ётади. Туртинчи кун Юсуф кабрига бориб сочларини юлиб йиглайди, кузларини уйиб туфрокка кумади ва шу зайлда узи хам чин дунёга рихлат килади. Уни Юсуф билан бир тобутга солиб дафн этадилар.
Куп утмай Нил дарёсига тошкин келиб, Юсуф хокини бошка жойга кучирадилар. Лекин яна бу элга вабо ва кахатчилик келади. Шундан сунг донишмандлар маслахатлашиб, тобутни мумлаб, Нил дарёсига ташлайдилар. Дарё эса икки ошикдан бирини тобутдан олиб сувга гарк килади, иккинчисини иссик туфрокка чикариб ташлайди.
Юсуф ва Зулайхо афсонаси шу жойда уз интихосига етди. Узок замонлардан буён давом этиб келаётган бу афсона оддий одамлар назарида шунчаки бир хикоядек туюлади. Аслида у Хак йулига кирган ошикнинг ишк йулидаги курашлари ва жасорати хакидаги гамгин киссадир.

www.yangidunyo.org

Kommentera